17 мая 2017

Ўзбек шоирлари Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг қизи Ҳулкар Олимжонова 72 ёшида оламдан ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги ўз манбасига таянган ҳолда Подробно уз хабар берди.
Ҳулкар Олимжонова филолог олима сифатида Ўзбекистон Миллий университетининг филология факултетида дарс берар эди.
Қариндошларининг айтишича икки йил олдин у оғир хасталикка чалинган. https://www.ozodlik.org/a/28493213.html

Комментарии

  • 17 мая 2017 20:14
    Кабрлари нурга тулсин.
  • 17 мая 2017 20:24
    Инна лиллах,и ва инна
    илайх,и роъжиун.
  • 17 мая 2017 21:01
    Утганларни охирати обод булсин
  • 17 мая 2017 21:51
    Inna Lilla hi va Inna eleyhi rojiyun
  • 17 мая 2017 22:03
    жойлари жаннат булиб кабрлари нурга тулсин яхши оилани фарзанди оталари билан волидаларини улмас асарларини укиб улгайганмиз
  • 17 мая 2017 22:30
    Жойлари жаннатдан булсин
  • 17 мая 2017 23:54
    Joyi janata bolsin janati firdavisda  ohirati obod bolsin
  • 18 мая 2017 01:36
    АЁЛ ЎТИБ БОРАР

    Сен сўрама, мен ҳам айтмайин,
    Курагимнинг синганини қарс.
    Шовқин солма, мен уйғотмайин,
    Юрагимда ётар бир йўлбарс.

    Баланд бир ўт ёнган ичимни,
    Мен совутиб яшашим керак.
    Ўз-ўзимга сарфлаб кучимни,
    Мен овутиб яшашим керак.

    Аёл ўтиб борар, шўх юриб,
    Шамолларда соч ёйган аёл.
    Ич-ичида йўлбарс ўкириб,
    Сиртдан майин жилмайган аёл!
  • 18 мая 2017 01:39
    БИЛМАСЛАР

    Кўрдим қишлоқ, гўзал шаҳарлар кўрдим,
    Оҳорлари кетиб борар, билмаслар.
    Жамалаксоч пари-пайкарлар кўрдим,
    Баҳорлари кетиб борар, билмаслар.

    Тугмак бўлса етмас белбоғ учлари,
    Дунё молин маҳкам тишлар тишлари.
    Боғларининг ширинзабон қушлари,
    Олқорлари кетиб борар, билмаслар.

    Отлари-я, қорабайир отлари
    Гижинглайди, деб ўйласам, додлади.
    Ёли бўрон бўлганлигин ёдлади –
    Шунқорлари кетиб борар, билмаслар.

    Кузатиб бу дунёнинг ўр-қирини,
    Билмай қолдим келмак-кетмак сирини.
    Ёлғон ёрлар ялашиб бир-бирини,
    Чин ёрлари кетиб борар, билмаслар.

    Чарсиллаган бир ўт ёнар ичимда,
    Мен шеър айтсам, айтмадим тил учинда.
    Бу талотўп, қув-қув, чоп-чоп ичинда,
    Ҳалима ҳам ўтиб борар, билмаслар.
  • 18 мая 2017 01:40
    БАРГ ТУШИБДИ ЕРЛАРГА

    Онам ўлди. Бор дарёлар
    Қурийди деб қўрқдим мен.
    Бутун олам қора кийди,
    Кўк кийди деб қўрқдим мен.

    Ҳар гуллаган боғчаю боғ,
    Ўт олгайдир мен кирган чоғ.
    Руҳ, вужудим бошдан оёқ
    Чўғ кийди деб қўрқдим мен.

    Тошлар синдирди шонамни,
    Ажал чопди пешонамни.
    Энди қушлар фақат ғамни,
    Чўқийди деб қўрқдим мен.

    Қаролиғлар шамни енгди,
    Тўзғинликлар ғамни енгди.
    Кўзим фақат ғамни энди
    Ўқийди деб қўрқдим мен.

    Аммо…
    Ё Ра-а-аб!
    Гул-гул, қуш-қуш.
    Барг тушмади ерларга.
    Мен кезарман танҳо, беҳуш
    Тушунмай бу сирларга…

    Онам ўлди. Бор дарёлар
    Қурийди деб қўрқдим мен.
  • 18 мая 2017 01:50
    КЎЛ

    Кўнглингиз бир уйдир ланг очиқ,
    Ўтган-кетган кираверади.
    Менинг кўнглим – кўзи ёшли жиқ,
    Бу ҳолатни кўраверади.

    Кўнглингиз бир ойна – очиқ, ланг
    Ўтган-кетган ороланади.
    Бу ҳолатдан менга тегар санг,
    Менинг кўнглим яраланади.

    Кўнглингиз – кўл. Тозармоқ учун
    Оромини бузгиси келмас.
    Менинг кўнглим эса балиқ – жим
    Лойқа сувда сузгиси келмас.

    Ишқ деганнинг кўприклари қил,
    У етгайдир – оҳи етганга.
    Балиқлари ташлаб кетган кўл –
    Бир кун қолар ўтган-кетганга.

    ЕРДА ҚОЛГАН СЎЗЛАРИМ

    Ўзни урдим ўтгаю чўққа,
    Кимга ботдим,
    Ким менга ботди.
    Гоҳ байроқдай юксалдим кўкка,
    Гоҳо поймол ерларда ётдим.

    Давом этгай ҳали бу жангим,
    Бас келгайман зару зўрларга,
    Қанотимдан айирма, Тангрим,
    Киргунимча қаро гўрларга.

    Кирганда ҳам тинмас бўзларим,
    Бўлар улар шараф ё шарар.
    Менинг ерда қолган сўзларим,
    Болаларни кўкка кўтарар!

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
    х
    Фотография
  • 18 мая 2017 05:07
    Ikkovlari xam olamdan o'tishibdimi?
  • 18 мая 2017 05:50
    Онахонни жойлари жаннатдан бўлсин.
  • 18 мая 2017 07:04
    Аллох рахмат килсин ...жойлари жаннатдан булсин ...камтарин эдилар онахон!
  • 18 мая 2017 09:34
    :-)