6 июн 2017

Россия Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштирмаяпти

Россия Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ГИБДД) Ўзбекистонда берилган аксар ҳайдовчилик гувоҳномалари “халқаро Конценция”га тўғри келмаслигини таъкидлади. Автомобил назорат инспекторлари Ўзбекистонда берилган гувоҳнома эгаларидан 6 ойлик ўқув курсларида қайта ўқиб, маҳаллий ҳайдовчилик ҳужжатини олишни талаб қилмоқда.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Озодликка WhatsApp тармоғи орқали мурожаат қилган 37 ёшли фарғоналик Акрамжон маҳаллий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари айнан Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришга рухсат бермаётганини билдирди.

У автомобил назорат инспекциясида ўзбекистонликларга олти ойлик автомактаб курсларини ўқишни тавсия қилишаётганига гувоҳ бўлганини айтди:

- Праваларимизни Россияникига алмаштириб, шу ерда ишламоқчи эдик – ўзбекистонликларга мумкин эмас экан! Ҳозир биз такси бўлиб ишлаймиз-да. Санкт-Петербургда “Шоссе Революции” ЙҲХнинг имтиҳон бўлимига бугун бордик. Кўзимиз билан кўрдик – Тожикистон, Қирғизистон гражданлари медкомиссиядан ўтиб, ҳужжатларини топширишаяпти. Айнан Ўзбекистонникини қайтарвораяпти! Бизникини кўриб, “Сенларники халқаро ҳисобланмайди. Алмаштириб бера олмаймиз – сенлар мана шу ерда 6 ой қайта ўқишинг керак!” деяпти. Биз ўқисак, стажимиз йўқолиб, таксичилик қила олмас эканмиз! Бизники “международний” ҳисобланмас экан. Кимга мурожаат қиламиз энди биз!? Ўзбекистонга кетсак – у ерда иш йўқ бизга, биласиз, деди кимга арз-додини айтишни билмаётганини гапирган Акрамжон.

Суҳбатдош Санкт-Петербургда давлат корхоналари ва бошқа ташкилотлар ҳамда автобус-таксида, асосан, ўзбекистонлик ҳайдовчилар ишлашини ҳам қўшимча қилди.

Озодлик Радиоси бу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Революция шоссеси, 85 манзили бўйича жойлашган Петербург Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли Туманлараро қайд-имтиҳон бўлимига расман мурожаат қилди.

Давлат инспектори Анна Левченко Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик ҳужжати алмаштириб берилмаётганини Озодликка тасдиқлади.

- Чунки Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси Халқаро йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенциясига тўғри келмайди. Ўзбекистон Халқаро Конвенция таркибига кирган, аммо ҳайдовчилик бланки Халқаро йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенциясининг 6 Иловасига мос келмайди. Бундай вазиятда фақат битта йўл қолади – Россия Федерацияси автомактабида ўқиш!,- деди инспектор Левченко.

Мутахассис кўрсатган Конвенциянинг “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси” деб аталадиган 6 Иловасида ҳақиқатан миллий гувоҳномаларнинг шакли, тўлдириш қоидалари ва зарур бўлган барча бандлар номма-ном кўрсатилган.

Анна Левченко юзага келган вазиятда ишсиз қолаётган юз минглаб ўзбек муҳожирлари ҳолатини Ўзбекистон ҳукумати енгиллаштириши мумкинлигини ҳам маълум қилди.

- Агарда Ўзбекистон эртага Халқаро Конвенцияга тўғри келадиган ҳайдовчилик гувоҳномасини чиқарса, биз уни алмаштириб бераверамиз. Афсуски, ҳозирча Ўзбекистон янги гувоҳнома чиқаргани йўқ. Янги гувоҳномалар 12 ёки 14 банддан иборат, сизларникида эса фақат 11-та. Ўзбек ҳужжатида ҳалигача А,В,С,D - ҳаммада эса аллақачон А1, В1, С1, D1. Ҳар бир сўз лотинчага транслитерация қилиниши лозим. Хуллас, икир-чикирлари кўп. Ҳар ҳолда, шу ердаги мутахассис кўриб чиқиб, ҳужжат ўтиши-ўтмаслиги ҳақида хулоса чиқаради,- деди Анна Левченко.

Москва шаҳридаги Россия Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасида ҳам Озодлик сўровига ўзбек гувоҳномалари алмаштирилмаётганини маълум қилишди.

Ўзини таништирмаган бошқарма офицери бўлимларга мурожаат қилаётганлар сони ақлга сиғмас даражада кўплигини билдириб, деди:

- Биласизми, бизга қанча одам мурожаат қилаяпти?! Бутун Ўзбекистонингиз етмайди бунча одамга! Одамларингиз ўқийди, мени билганим. Аввал права билан олдимизга келишсин – ҳар бири борасида алоҳида қарор чиқарилаяпти. Вена Конвенциясига мос келиши лозим. Ҳужжат алмаштирилмаётганлар минглаб ва минглаб! Улар ҳаммаси ўқишга бориши шарт,- деди Москва шаҳар ЙҲХБ вакили.

Халқаро йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция 1968 йилнинг 8 ноябрида Вена шаҳрида қабул қилинган ва кўп ҳолларда “Вена Конвенцияси” деб ҳам аталади. Ўзбекистон Конвенцияга 1995 йилнинг 17 январида қўшилган.

2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб Россияда хориж ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга ҳайдовчиларга давлат транспортида ишлаш тақиғи кучга киргани борасида хабар берилган эди. Ишини давом эттирмоқча бўлганлар эса Россиянинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши зарур.

https://www.ozodlik.org/a/28529753.html

Комментарии

  • 7 июн 2017 00:40
    Бизни милион йиллик тарихимизбор биз юртимизни сотмаймиз.!!!!!
    Нима учун Россияда чоралар бизга яни биз У'ЗБЕКЛАРГА айнан ку'п к'аратилмок'да. Халк'имиз халол мехнати билан пул топяпдику ахир. Ман эр йигитман хар к'андог' азобга чидайман лекин бу юртда к'анчадан-к'анча хотин к'изларимиз бор . Мен ку'пгина ерлада холатларни ку'рдим. У'збекларни яни мухожирларни ахволини яхши деб бу'лмайди. Солик'ларни ту'лашга кучи етмайди. Шу холатларни русланни у'зи хам ку'ра била туриб янада ог'ирлатишга харакат к'илишяпди. Ман у'зимга эмас халк'имга ачинаман. Пул одамни эмас ОДАМ пулни яратганига ишониш к'ийин. ХАЛОЛ ВА МЕХНАТКАШ ХАЛК'ИМ УЧУН ЖОНИМ ФИДО....
  • 7 июн 2017 00:58
    Билдирмасдан к'онимзни ичишяпди азоблашяпди. Биз чидайверамиз бизнинг келажагимиз буюк бу'лиши учун чидаймиз чидайверамиз. Бизда келажак бор. Байрог'имиз бор . Бу байрок'к'а лойик' бу'лиш учун бу юртга лойик' бу'лиш учун чидаймиз. Бу хеч нарса эмас.
  • 7 июн 2017 01:02
    Бизни тан олмок'далар. Биз буюкмиз. Боболаримиз буюк
  • 7 июн 2017 02:44
    Хаммаси яхши булади зик булманглар
  • 7 июн 2017 02:48
    С ва д
  • 7 июн 2017 07:10
    Салом хурматли ватандошлар Россия правасини олсак стажимиз йукга чикадими ва олти ой укишга канча рубль кетади экан илтимос билганларингиз жавоб йозинглар...
  • 7 июн 2017 09:13
    kimlar tan olyabdi?
  • 18 июн 2017 19:59
    Иславотлар,правамизни тан олишмаябди. Бир одам мусулмон давлатга боринглар,нима киласлар деб езибди,эй нодон ер юзи мусулмонларникику,тарихимизни биласанми ??? --бизни яни Узбекистонлик боболаримиз ер юзини титратганку,ИбнСино 53 йил умри давомида эришган тиббиет янгиликларидан бутун дуне яни шу ок кулок сукалар хам фойдаланадику,хаммомчи ?руслар хаммом нималигини билмай ,АЕК кийим урнига хашак,латта бойлаб юрган халк булганку.
  • 18 июн 2017 20:04
    2-жахон уришини эслабку,на факат эсла,хис килиб кур,етим болаларни русми,узбекми Яна бошка миллатми карамасдан узбек аеллари бокиб берганлиги тарихларда хужжат б.н келтирилган,аелларимиз эрсиз,угилсиз бир умир отасиз,ака укасиз булиб ночор азобда яшаганлар,хис киласанми? Рус империяси Узбекистонга хамла килганда узимизникилар узимизни сотиб  Давлатимизни Русларга топширган
  • 18 июн 2017 20:07
    Сен бир нарсани унутма,Руслар бир пайтлар Узбекистонга ишланани борардилар,хозирда биз келябмиз,албатда чархпалак дуне яна ИншаАллох боришади.
  • 18 июн 2017 20:12
    Узбекларни ,узи узбек булатуриб емонлаганларни улдиргим келади ,мана Москвада *УЗБЕКСКИЦЙ КУХНЯ* деб езилган ерларга кир,руслар овкатимиз учун учирт туради аммо у кафеларда еки Киргиз еки  Тожик укахонлар ва опа сингилларимиз ишлашябди.
  • 18 июн 2017 20:22
    Телевидениясидан Узбеклар деб Киргизистон фукароларини яни киргиз халкини курсатганига гувох булдим,лекин Хафа эмасман киргизистон Узбекистон б.н кушни давлатлармиз,аммо шу ерда хам разил пулдорлар урталаримизга рахна солишга харакат килишди,бу урушларда оддий халкни айбини курмадим,бу факат давлатларни бошкараетган пулдорларни иши,лекин биз мана Москвада киргиз укахонлар Билан бирга ишладик,бир тавокдан таомландик,лекин бизлар оддий халкмиз. Руза рамазон кунларда дуо килайлик,хаммамизга инсоф берсин,мехр мухаббатлик булайлик Амин...
  • 19 июн 2017 20:00
    Узб праваси билан Шахсий машина хайдаб юрса болаверадми. Питерда.
  • 19 июн 2017 20:00
    Узб праваси билан Шахсий машина хайдаб юрса болаверадми. Питерда.
  • 19 июн 2017 23:09
    Бемолал