18 июн 2017

Тижорат банклари капиталида давлат улуши 500 млн.

долларга ошадиган бўлди

Ўзбекистондаги тижорат банклари устав капиталидаги давлат улуши ярим миллиард АҚШ долларига ошириладиган бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев 16 июнда имзолаган "Тижорат банклари молиявий барқарорлиги ва капитали даражасини оширига қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 3066-қарорида 500 миллион доллар қийматидаги бу маблағ Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт банкидан олиниши айтилган.

Тижорат банклари бу маблағдан вилоятларда тадбиркорлик субъектларини қўллаш учун 2017—2018 йилларга режаланган аниқ ижтимоий-иқтисодий дастурлар учун фойдаланиши керак.

Тадбиркорларни қўллаётган тижорат банклари ликвидлик бўйича кескин дефицитга учраган пайтларда уларга 3 ойлик кредит ажратиш механизмини ишлаб чиқиш вазифаси Ўзбекистон Марказий банкига топширилди.

Бундан ташқари, Марказий банк зиммасига тижорат банкларини оталиққа олиш вазифаси ҳам юкланди.

https://www.ozodlik.org/a/28561453.html

Комментарии

  • 18 июн 2017 14:07
  • 18 июн 2017 14:09
    :-O
  • 18 июн 2017 14:40
    7
  • 18 июн 2017 14:53
    Xmm
  • 18 июн 2017 15:32
    Аъло.......
  • 18 июн 2017 15:47
    Яхши карорлар булияпти шунга яраша назоратниям кучайтириш керак,борда баъзи акли калта очкузлари катта суммадаги пулни курса арок ичгандай сархуш маст буп коладиде бир бало ишларни кип куяди
  • 18 июн 2017 16:58
    ^o)^o)
  • 18 июн 2017 17:38
    Rasmdaki Qarshi markaziy bank binosiku
  • 18 июн 2017 21:55
    Siz o'ylab ko'rdiyzmi meni taklifimmi :-);-)
  • 19 июн 2017 20:02
    Нимаси ЗУР???канака кредит,ким пул йук деди?кайси банк асосий вазифасидан-КРЕДИТ БЕРИШдан бош тортади?ахир шуку банкни тирикчилиги!
  • 19 июн 2017 22:01
    Kreditni nax beriw kerakta tulagan payt nax beradiku
  • 19 июн 2017 22:02
    Viza kartanixam yok kiliwti