18 июн 2017

Мирзиёев Ўзбекистонда Ахалтека ва Қорабайир етиштиришга қарор қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда от етиштириш ва от спорти бўйича қарор имзолади. Қарорга мувофиқ Қашқадарёда "Ўзбекнефтегаз" ширкати оталиғида Қорабайир отлари, Тошкентда эса вилоят ҳокимлиги оталиғида Ахалтекин отлари етиштирилади. Шу билан бирга отбоқар, чавандоз ва от спорти тренерларини тайёрлайдиган даргоҳлар ҳам очилади.

Ўзбекистон президенти расмий сайтида чоп этилган "Ўзбекистон Республикасида от етиштириш ва от спортини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 3057-қарор 15 июнда имзоланган.

Қарорда мамлакатда мавжуд От спорти федерацияси номи "От етишитириш ва от спорти федерацияси" қилиб ўзгартириш кўзда тутилган.

Қарорда Қорабайир ва Ахалтекин зотларидан спортчи отларни етиштириш, бунда хориж тажрибасини ўзлаштириш, от спорти ва от етиштириш учун зарур давлат режасини ишлаб чиқиш ва бу спорт турини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, бу мақсада болалар от спорти мактаблари, секциялари, клубларини очиш белгиланган.

Бу мақсад учун маблағни Федерация қошида очиладиган жамғармадан олиш, жамғарма эса бу маблағни федерация аъзолари ва ҳомийлардан йиғиши режаланмоқда. Бундан ташқари, федерация раҳбариятига спорт учун етиштирган отларини валюта мажбуриятларисиз экспорт қилиш имкони ҳам берилган.

Бундан ташқари, федерация 2021 йилнинг 1 январига қадар солиқлар ва бож тўловларидан озод қилинди.

Қарорда тегишли ташкилотларга икки ойлик муддат ичида кўзланган мақсадни амалга оширишга қаратилган 2021 йилгача давлат дастурини ишлаб чиқиш вазифаси топиширилди.

2018 йилнинг 1 январигача "Ўзбекнефтегаз" ширкати Қашқадарёда Қорабайир етиштирувчи комплексни қуриб битириши, Тошкент вилоят ҳокимлиги эса "Марказий ипподром" комплексини таъмирлаб, Ахалтека отларини етиштиришга ҳозирлаши керак.

Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон президенти Туркманистонга илк расмий ташриф билан борган ва ўшанда Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов унга зотдор Ахалтека отини совға қилган эди.

Ўшандаёқ президент Мирзиёевда Ўзбекистонда зотдор отларини етшитирш ғояси туғилган ва шу йил апрел ойида Қашқадарёга қилган сафари пайтида тез орада вилоятда Қорабайир зотдор отларни етиштиришга киришилиши ҳақида гапирган эди.

Ўзбекистондаги расмий манбалар Қорабайирни ватани Ўзбекистонда бўлган ва зоти жаҳон от селекциясининг олтин фондига киритилган от, деб таърифлайди.

https://www.ozodlik.org/a/28561328.html

Комментарии

  • 19 июн 2017 12:49
    Ким чодирга олиб киради? Квартира ва дача бор жойда
  • 19 июн 2017 12:50
    Жуда зур карор!!! Офарин.!!! Хар битта эркакка от миндирса урологлар ишсиз колиб кетади Унда одамлар хотинни иккита эмас учта-турттадан киладими дейманов!!! Россиядаги киз жувонларни хам она-бола килиб келаверишади, узбекни уругини купайтириб!!!
  • 19 июн 2017 12:53
    (fr)(fr)
  • 19 июн 2017 12:54
    От минса уруг купайишини билмадиму аммо Простата бези ва сийдик йуллари шамоллаши камаяди
  • 19 июн 2017 12:54
    :-P
  • 19 июн 2017 12:58
    Нимани?
  • 19 июн 2017 12:58
    Фотография
  • 19 июн 2017 13:10
    Булмаса тиззангизгача ялаб куяр
  • 19 июн 2017 13:12
    Ким сизга спам босвотти
  • 19 июн 2017 16:24
    Рахмат ота менинг тоам хам катта чавондиз
  • 19 июн 2017 16:25
    Уйда 3оти бор рахмат рахмат кукондан
  • 19 июн 2017 16:54
    ..
  • 20 июн 2017 07:07
    ТОВУК.ЭЧКИ.ЭНДИ ОТ БОКАМИЗМИ.:-)
  • 20 июн 2017 10:10
    gif
    gif
  • 20 июн 2017 10:11
    ФотографияФотография