20 июн 2017

Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 2 кунлик музокаралар бошланади

Бугун Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида навбатдаги музокаралар бошланади.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, музокараларда иштирок этадиган ўзбек ҳукумат делегациясига бош вазир ўринбосари Улуғбек Розиқулов етакчилик қилмоқда.
Душанбеда 2 кун давом этадиган музокараларда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалар бўйича амалий ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинади.

Расмий хабарда билдирилиишча, томонлар бўлажак ўзбек-тожик тадбиркорлари бизнес форуми натижаларидан келиб чиқиб, муайян шартномалар ва келишувларни имзолаш масаласида ҳам мулоқот қилади.

https://www.ozodlik.org/a/28565706.html

Комментарии