6 июл 2017

Наврўзни танқид қилган Исҳоқжон домла “сиёсий сабаблар билан” имомликдан четлатилди

Тошкентдаги машҳур “Тўхтабой” жоме масжидининг ишдан бўшатилган имом-хатиби Исҳоқжон Бегматов, Озодлик манбаларига кўра, диний таълим ёшини 18 ёшга кўтариш таклифига қарши чиққани учун босимга учраган. Бу ҳақда аниқ жавоб бермаган Мусулмонлар идораси мунозарага сабаб бўлаётган диний таълимга оид таклиф бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмаганини билдирди.

90-йилларнинг ўрталарида таниқли уламо Обид қори Назаров имомлик қилган Тошкентдаги машҳур "Тўхтабой" масжидининг имом-хатиби Исҳоқ Муҳаммад домла - Исҳоқжон Бегматовнинг яқинлари Озодлик билан суҳбатда¸ унинг ишдан олинишига Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Диний қўмита ва диний идора босими сабаб бўлганини иддао қилди.

Наврўз байрами ва унинг теграсидаги урф-одатларни кескин танқид қилгани учун ижтимоий тармоқларда қизғин мунозара уйғотган Исҳоқжон домла июнь ойининг охирги кунларида ишдан олинди. Ўзбекистондаги Интернет нашрлари имомнинг "соғлиги тўғри келмагани боис, ўз хоҳиши билан ишдан бўшагани"ни хабар қилди.

Мусулмонлар идорасининг масжидлар бўлими ва идоранинг Тошкент шаҳар вакиллик идорасининг Озодлик гаплашган ходимлари Исҳоқжон домланинг ишдан бўшаши сабабларини "номаълум", деб изоҳлади.

Имомни яқиндан таниган манбаларнинг ёзишича, “Исҳоқжон домла Ўзбекистонда диний таълим ёшини 15-16 ёшдан 18 ёшга кўтариш таклифига қарши чиққани учун” босимга учраган ва шу боисм туфайли ишдан бўшашга мажбур бўлган.

"Диний қўмита маъҳад устозларини, Тошкент Ислом университетини¸ ҳатто диний идорани ҳам кучли босим остига олибди. +18 диний таълим диний қўмитанинг топшириғи бўлган. Масалан¸ Исҳоқжон домлани ишдан олишди¸ диний идорага чақириб¸ сўкишибди. Бу одам "Тўхтабой ота" масжиди имоми. Бу Обид қорининг масжиди. Диний қўмитанинг махсус комиссияси давлатга қарши¸ деб хулоса берган¸ шунга ишдан олинган. 6 ойдан бери текширув бўлган¸ ҳаммасини текширган экан. Бир ой олдин зўрға жарима билан қутулган экан"¸ деб ёзди исми сир сақланишини сўраган Озодлик манбаси.

Ўтган ой Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмита Вазирлар Маҳкамасига мамлакатдаги ўрта махсус диний билим юртларига 9-синф битирувчиларини қабул қилмаслик ҳақида таклиф киритди.

Бу таклиф¸ коллеж-лицейларга тенглаштирилган ўрта-махсус ислом билим юртларига коллеж-лицейларни битирганганларни қабул қилишни кўзда тутади.

Тошкент Ислом институти ўқитувчилари жамоасига тегишли, дейилган норозилик мактубининг мамлакат ичкарисидаги Интернет нашрларида чоп этилгани¸ бу таклифнинг эътирозларга сабаб бўлаëтганини кўрсатди.

Ўзбекистонда мустақил равишда диний таълим бериш тақиқлангани боис, расман фаолият юрғизувчи 9 дона мадрасага шу вақтгача 9-синф битирувчилари қабул қилинар эди.

Шу тартиб сақланиб қолиши тарафдори бўлган Исҳоқжон Бегматов, Озодликнинг яна бир манбасига кўра, бу фикрини президент Шавкат Мирзиёевга ҳам очиқ айтган.

"Яқинда Шайҳонтоҳур тумани имомлари билан бўлган учрашувда Исҳоқжон домла Мирзиëевга болаларга ëшликдан исломий билимлар беришни таклиф қилган. Мирзиëевга бу таклиф маъқул келган. лекин кимларгадир бур фикр ëқмаган ва имомлар билан учрашувга Исҳоқжон домлани таклиф қилишмаган ва қисқа вақт ичида у кишини ишдан олиб ташлашган. Диний идорага президент девонидан домлани ишдан олиш ҳақида топшириқ берилган", деб ёзди Исҳоқ Бегматов билан бир маҳаллада яшашини айтган яна бир тошкентлик манба.

Озодликка бир-биридан мустақил ҳолда келган бу жараëнга оид хабарларда яна бир имом - ўғил фарзандларини гинеколог касбига ўқитмасликка чақириб, жамоатчилик орасида шов-шув уйғотган Раҳматуллоҳ Сайфитдинов номи ҳам тилга олинган. Бу имомнинг ҳам таълим ёшини 18 га кўтариш таклифига қарши чиққани учун Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари қўмитаси босимига учраётгани иддао қилинмоқда.

Озодлик бу иддаолар ортидан номи тилга олинган иккала имом билан боғланишга уринди, аммо ҳозирча бунга муваффақ бўлмади. Шунингдек, бу борада Диний қўмитадан ҳам бирор маълумот олишнинг имкони бўлмади.

Диний идора раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур бу борадаги саволга қисқа жавоб берди:

"Диний идора бошқарув органи бўлгани учун ўзининг имомлари, ходимларига ҳар қандай масалада маслаҳат, буйруқ бериши мумкин, тавсия беради. Сал чалғиб кетса, тўғирлаб қўяди. Лекин, мен диний таълимга оид таклифлар билан шуғулланмаяпман. Жуда кўп нарсадан хабарим йўқ. Аммо, бу таклиф бўйича ҳали якуний қарор қабул қилингани йўқ", деди шайх Абдулазиз Мансур.

Босимга учрагани айтилаëтган Исҳоқжон Бегматов ва Раҳматуллоҳ Сайфитдиновлар ўз вақтида марҳум президент Ислом Каримов назарига тушган имомлардир.

Иккала имомнинг ҳам тақиқланган диний оқимларга қарши қаттиқ курашган ва бу борада ҳукумат сиёсатини маъқуллаб келган шахслар экани айтилади.

Шавкат Мирзиëев президентликка келишидан кўп ўтмай бу имомларнинг жума маърузаларида, диний идора берадиган тезисдан чиқиб, эркин фикр билдиргани ижтимоий тармоқларда мунозаралар уйғотди.

Исҳоқжон Бегматовнинг Наврўз байрами билан боғлиқ урф-одатларни кескин танқид қилгани, Раҳматуллоҳ домланинг эса ўғил болаларни дояликка ўқитмаслик чақириғи тармоқларда ёйилди.

https://www.ozodlik.org/a/28597517.html

Комментарии

  • 6 июл 2017 21:46
    Давай..
  • 6 июл 2017 22:32
    Мухаммад с.а.в. айтганлар ,,дин тугрисида тортишманглар,агар  бахсга чорласалар сукут сакланглар"
  • 6 июл 2017 22:35
    botir shukur ответил 🔒 🚫
    Шунака никда бир Киз сукиб ёзади сизни шу деб уйладим,сиз бошка булсангиз узр
  • 7 июл 2017 00:25
    Сан жуда журатли куринасан Узбекистондаги хеч кайси имомларимиз сиосатга аралашмайди,улардан фатво сураган улар жавоб берган гап тамом хохласанг амал кил хохласанг корбобони кийимини кийиб пешонанга крест бойлаб ол кийоматда узинг жавоб берасан.Бутун умрини Аллохни динига багишлаган олимларданхам акиллиман деб уйлайсанми фитначи Олимлар илмни Пайгамбарлардан урганган Пайгамбарлар эса Аллохдан урганган сан шу гапларин билан Аллохга карши карши чикмокчимисан эндийам бошинга балолар келади узингни йигиштириб олгин.Ватангадоликга келсак худо шукур Узбекистон фукоросиман Узбекистонда яшайман сандака кафангадолардан худо сакласин.Хуш узинг кара энди бир Аллохни дусти булган имомни ёмонлаб икки кундан бери гуштини гажияпсан нима топдинг шундан мусулмон одам бир мусулмонга бошига кулфат тушса унга ёрдамга шошилади сан булса улганни устиг чикиб яна тепиб ётибсан биронбир мунофик порахур булсаям майли эди Аллохга тавба кил халиям вакт бордир яна билмадим.
  • 7 июл 2017 02:04
    наврузми янги йилмм байрам деб фатво берса бирор уламо ёки бутун дунё бирлашип шариат конунига узлари бирор конун у'йлап топип кушса харом болади яни кофирча конун болип кетади. шунинг учун динда эхтиёт булинглар намозни вактида укинглар деган Аллох
  • 7 июл 2017 02:31
    Машенниклар хожи либосини кийвоса динда хакикий такводорларда нима айб? Фохишалар хижоб урашса хижоблиларни хаммаси фохиша дерсан? Дин тугрида тортишишдан олдин динни урган корбобо. Хожиака билан уламони фаркига бормайсану яна тортишганинга улайми.
  • 7 июл 2017 02:40
    Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо салаллохи алайхи вассаллам байрам бу -дин деганлар. Мажусийни байрамини нишонлаяпсанми демак сен куёшга, оловга сигинадиган мажусийни бирисан. Улгандан кейин мажусийлар каторида тириласан. Бу гап янги йил, мустаккиллик, хотира байрами дейсанми, тугилган кун дейсанми хамма байрамларга тегишли. Хаммаси харом исломда. Икки хайит мусулмонни байрами.
  • 7 июл 2017 02:45
    Кайси миянг билан фикрлайсан. Исломда ибодатлар вактини куёшга караб белгиланса, у дегани куёшга сигинадиган мажусийларни байрамини байрам килиб нишонла деганимас-ку. Куёшни Аллох Таъоло вактни белгилаш, ёритиш, иситиш учун яратган. Унга сигиниш учун ё куёшга сигинадиганларни байрамини нишонлаш учун эмас.
  • 7 июл 2017 05:04
    Узиям калла гуш мулла экан
  • 7 июл 2017 05:14
    Биз барчамиз Одам алайхиссалам ва Момо Хавво фарзандларимиз.
  • 7 июл 2017 17:55
    Оллох рози бусин устоз Исхокжон домла бу тогутларга хам киёмат бор устоз сиз чекинмаг!
  • 8 июл 2017 08:09
    Ашраф Алий Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: “Дунё одамлари олим ва талабаларни залил (хор, пасткаш)  деб санашларидан кўра уларни мутакаббир деб ҳисоблаганлари яхшироқдир. Яъни, уламолар бошқалар олдида тамаъгирлик қилиб, “патҳалим ва хушомадгўй”  деган бадномликни олганларидан кўра, одамлар олдида эгилмай, уларга ялинмай “такаббур” деган бадномликни олишлари афзалдир. Аллоҳга қасамки, йиртиқ пойафзал ва ямоқли кийим кийиш хорлик эмас. Бировнинг олдида қўл чўзиб, ўз эҳтиёжини изҳор қилиш ҳақиқий хорликдир”.

    (“Мажолиси Ҳакиймул умма” , 191-бет)
  • 9 июл 2017 05:18
    Бир пайтлар Аҳмад Бурсада (Туркия) чашма қурдирибди ва “Ҳар бандага ҳалол, Мусулмонга ҳаром” деган ëзув ëздириб қўйибди. 

    Табиийки, бу воқеага “нима бу фитна” деб Усмонийлар аралашибди. 



    Одамлар йиғилиб қозига шикоят билан боришибди. Аҳмадни тутиб қозининг ëнига олиб келишибди. “Нега фитна чиқараяпсан? Дини ислом, аҳолиси мусулмон бўлган катта давлатда сен “савоб бўлади” деб чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга тақиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами сени? Нега бундай қилдинг” дейишибди унга. Аҳмад: 

    - Рухсат берсангизлар, сабабини айтаман. Лекин сабаби исбот талаб қилади, далил бўлиши шарт” деса, қозининг жаҳли чиқиб:

    - Қанақа далил, қанақа исбот? Сен фитна чиқардинг. Мусулмон аҳоли кайфиятига путур етказдинг. Қатлинг вожибдир” дебди. Лекин бошқа томондан қозининг қизиқиши ортиб:

    - Нимага бундай қилдинг, деб сўрабди. 

    - Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, деган жавоб берилгач, яна ғала-ғовур кўтарилибди. Бўлган воқеа Султон қулоғига етиб борибди. Чашма қурдирган Аҳмадни саройга келтиришибди. Султоннинг жаҳли чиқибди, бошқа томонидан қизиқиши устунлик қилибди. 

    - Гапир, нима демоқчисан? Бу нимаси бўлдики, сен ҳам чашма қурдирасан, ҳам ҳар бандага ҳалол, мусулмонга ҳаром деб ëздирасан?

    - Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, дебди бошини эгиб турган Аҳмад. 

    - Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмасачи?

    - Агар ундай бўлса, бошим сизнинг ҳукмингиз қўл остида.

    - Хўш...

    “Султоним, ҳар қандай бир синагогдан (яҳудийлар ибодатхонаси) дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин. Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг”. 

    Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб “Нима бўлаяпти? Нима бу зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз...” деб чиқишибди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келибди, мактуб устига мактуб. Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:

    - Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, дебди. Раввин қўйиб юборилибди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар. 

    “Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг”, дебди Аҳмад. Бир роҳибни худди шу тарзда туриб келишибди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар, нима бу зулм дейишлар. Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилибди. Хурсандчилик, Султонга ташаккурнома ва совғалар. 

    Султон “Бўлдими, тугадими” дебди Аҳмадга. 

    - Султоним, яна битта иш қолди. Кейин ҳукм чиқарсангиз бўлади. 

    - Хўш, нима истайсан яна?

    - Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб қўйинг”. 

    Аҳмаднинг айтганини қилишибди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишибди. Оллоҳнинг бир бандаси чиқиб “Нима бўлаяпти? Нима қилаяпсизлар? Ҳеч бўлмаса хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?” деганга ўхшаш гап айтмабди, ҳеч ким имомни сўраб суриштирмабди. Орадан бир ҳафта ўтибди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди, деб ҳеч ким келмабди. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетибди. 

    - Биз уни одам деб ўйлаб, имом деб юрган эканмиз. 

    - Ким билсин қандай гуноҳ қилди экан бу имом.

    - Э воҳ, шунча пайт билмасдан орқасида намоз қилиб юрган эканмиз. 

    Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам, қози ҳам хабардор. Султон Аҳмаддан сўрабди:

    - Хўш, нима қиламиз энди?

    - Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз. 

    “Тўғри айтасан” дебди султон. Имом қўйиб юборилибди. Аҳмад Султонга қараб дебди:

    - Эй Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол қилинадими?

    Султон аччиқ табассум қилиб:

    - Буларга ҳаттоки, ҳаво ҳаром, ҳаво, дебди.
  • 10 июл 2017 22:35
    Ман укиш ва ёзишни яхши биламан. Телефонда шунака кетиб колиши мумкин ку сал фикир булганда сизда тушинардиз. Сиз олдин ислом динини яхшилаб урганин кегин фикир билдирин омилигизни хаммага билдиргунча каментлариз билан.
  • 20 июл 2017 23:01
    Э Оллох накадар буюк хакикат