8 июл 2017

Фарғонада зўравон ИИБ бошлиғи жавобгарликка тортилди

Фарғонада фермерга зўравонлик қилган туман ИИБ бошлиғининг жиноятига чек қўйилди.Сурхондарёда 60 ёшли ота ўз ўғлини ўлдириб каналга чўктирди. 11 йиллик мактаб таълимига ўтиш – янгисини қурмай, эскисини бузишга ўхшаб қолиши мумкин. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Матбуот: 11 йиллик мактаб таълимига ўтиш – янгисини қурмай, эскисини бузишга ўхшаб қолиши мумкин


Ўзбекистонда 9+3 форматидаги 12 йиллик мажбурий таълимдан 11 йиллик мажбурий мактаб таълимига ўтиш таклиф этилмоқда (“XXI аср”, 6 июль).

Газетага кўра, коллеж тизимидан воз кечиб, тўлиқ мактаб таълимига ўтиш янгисини қурмай туриб, эскисини бузишга ўхшаб қолиши мумкин.

Негаки, 12 йиллик таълим тизими МДҲ ҳамда ривожланган давлатларда ўзини оқлагани боис қўлланиб келмоқда.

“Ўзбекистонда 11 йиллик мажбурий таълимга ўтилса, бу ҳол келажакда фарзандларимизнинг хориждаги олий ўқув юртларига кириш имкониятини чеклаб қўймасмикан, деган яна бир хавотирли савол пайдо бўлади”,- деб ёзади газета.

Фарғонада фермерга зўравонлик қилган туман ИИБ бошлиғининг жиноятига чек қўйилди


Фарғона вилояти Бувайда тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шарофиддин Байтемиров шу ҳудуддаги “Ибрат чорвадор файз” фермер хўжалиги раҳбарига зўравонлик қилгани боис жавобгарликка тортилди (“Постда”, 1 июль).

Туман ИИБ раҳбари фермер хўжалиги раҳбари 9 гектар майдонда минг машаққат билан етиштирган буғдой ҳосилининг барчасини тортиб олган.

Туман ИИБ бошлиғи дағдағаю пўписалар билан фермернинг такрорий экиндан олган даромадидан 10 миллион сўмга ҳам шерик чиққан. Қайд этилишича, ИИБ раҳбарининг босим ўтказиши оқибатида фермер руҳий тушкунликка тушиб қолган.

Отасига нисбатан қилинаётган адолатсизликларга чидай олмаган ўғил ҳуқуқ идораларига мурожаат қилган.

Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, моддий бойликка ружу қўйган ИИБ раҳбари жавобгарликка тортилган.

Сурхондарёда 60 ёшли ота ўз ўғлини ўлдириб каналга чўктирди


Сурхондарё вилоятилик 60 ёшли Оилада тўрт фарзанд бўлиб, кенжа ўғил спиртли ичкиликка ружу қўяди. Бебош ўғил маст ҳолда хархаша қилиш, ҳатто ота-онасини ҳақорат қилишга одатланади.

Бундан безор бўлган ота кенжа ўғли маст ҳолда уйда тўполон кўтарган кунларнинг бирида дастлаб ҳасса билан бошига уриб уни ҳушидан кеткизади.

Кейин қўл-оёғига электр сим боғлаб, симнинг учини розеткага улайди ва шу тариқа ток ёрдамида уни ўлдиради. Биров сўраса йўқолиб қолди дейишни режалаштириб, жасадни кўрпага ўраб, бир амаллаб судраб бориб каналга ташлаб юборади.

Жиноят ишига оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган. Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди қотил отани 15 йилга озодликдан маҳрум этган.

https://www.ozodlik.org/a/28601032.html

Комментарии

  • 8 июл 2017 23:32
    Хаммани олдида бахтлиман дейиш нега ёмон буларкан ? Йук бахтсизман дейишим керакмиди? Сиз хаммани олдида бахтлимисиз деб сураманг унда. Нега мен богдан келсам тогдан келас? Бу ерда оила хакида гап кетмаяптику.
  • 8 июл 2017 23:36
    Бу ерда хамма уз фикрини билдиришга хакки бор. Шу жумладан  Урал ака хам сиздан сураб фикр билдирмайди. Сиз югуриб келиб томдан тараша тушгандек бахтлимисиз деб сураганизда, кушиляпсан пашша буляпсан демади хеч Ким. Сиз гапларизга бирма-бир жавоб берволинг один. Тупой каллангиз билан тортишормей
  • 8 июл 2017 23:41
    Агар бир огиз мен адашибман ё билмай гапириб куйибман деганизда хам бошка гап Эди. Качондан бери бир Богдан бир тогдан келиб тортишиб ётибсиз. Сиз узизни аклли санаганиз билан биз сизни аклингиз канчалигини билиб булганмиз.
  • 8 июл 2017 23:42
    Жиннилардан Хафа буладиган одатим йук :-) Аллохдан унга шифо, колганларга сабр тилашдан бошка иложимиз йук
  • 8 июл 2017 23:57
    Сиз узиз гапирган гапларизга узиз жавоб беролмай шаллакилик киляпсиз. Бир товукмиялар дейсиз, эркакмисанлар дейсиз, яна бир нималар деб жавраниб ётибсиз. Сизни маъносиз гапларизга ааааа ;-) деб огзимизни очиб индамай турганимизда эркак булармидик сизнинг наздингизда? Бахсга киришишдан олдин гапларизни уйлаб гапиришни, гапларизни узингиз тушуниб, жавоб беришни урганинг. Аёллик шаънига лойик булинг.
  • 9 июл 2017 00:06
    Сиздан хеч Ким хато излаган йук. Узиз телва тескари гаплариз билан  канакалигизни дастурхон киларкансиз. Тентак булсанг сукут сакла тентаклигинг билинмайди деган маколни эшитганмисиз? Сиз узизни узиз шарманда киляпсиз.
  • 9 июл 2017 00:08
    Узр Урал ака сизга кетиб колибди телбага тегишли гап Эди :-)
  • 9 июл 2017 00:41
    Ёзганларини учирворибдию :-) узича индамасаям икаламиз гапирганга чикариб куймокчида бу маккор :-D художуй либосидаги тили бошка дили бошкаларни мунофик дейилади. Мунофик кофирдан ёмон. Хаммамиз бандамиз билиб билмай хато киламиз. Лекин мунофикликдан Аллохни Узи сакласин.
  • 9 июл 2017 00:44
    Арабча ёзганига хайрон булманг :-) фолбинлар хам узини художуй курсатиб, хижоб ураб олишади, олдиларига Куръон Китоб билан тасбехниям куйволишади. Билмаган омилар бу отин экан деб юроради.
  • 9 июл 2017 09:08
    Муслима аёл танимаган билмаган одам  хакида ундай булса керак, бундай булса керак деб фол очмиди. Тур йукол искирт. Акллилик килиб бир нималарни вайсаб вайсаб, гапларингни узинг учириб юрган молсан сан. Муслима маскасини кийвоган жодугарсан сан. Ха телва тескари гапларингга жавоб бероме учирвордими.
  • 9 июл 2017 12:43
    Lanati 15 yil emish, umrbod qamash kerak bunaqalarri joyi TOSHTURMADA.
  • 9 июл 2017 15:18
    Bu voqea qiwda bulganku
  • 9 июл 2017 19:29
    Salom Maktablar 11 yillik boldi
    Kollejlar Nma bolarkan a
  • 9 июл 2017 21:44
    Отахон тогри килипти качонгача чидаш керак эди? Коркиб 1000 йил яшагандан кора коркмай 1 кун яшаган авзал
  • 9 июл 2017 22:26
    Aslida bowqacha bulgan
  • 10 июл 2017 01:23
    Канак болган
  • 10 июл 2017 11:07
    Отохонни берган тарбияси . Узи пиширган ош
  • Комментарий удалён.