15 июл 2017

"Ҳайдовчининг ашуласини пасайтиришга кучи етадиган борми?

"

"Мен Тошкент шаҳридан сизларга ёзмоқдаман. Тошкент транспорт тизимидан шикоят қилмоқчиман. Лекин менинг шикоятим айнан 99-йўналишда қатнайдиган автобуснинг устидан бўлади.

Суратда акс этган автобуснинг ҳайдовчиси ва чиптачисининг маданияти умуман йўқ. Телевизорни ҳам, қўшиқни ҳам баланд қилиб қўйишади. "Пасайтиринг" десак, у атайлаб қайтанга баланд қилиб қўяди.

Бу каби шикоят сизларга ғалати бўлиб кўриниши мумкин, лекин иссиқда, тўла автобусда кетаётганизда бу каби муносабат одамни асабийлаштириши турган гап".


https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-transport/28614453.html

Комментарии