Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 25 июл 2017 17:30Аввал пора бериб олинарди энди конуний, нимаси ёмон. Ахмоклар эмас бой олади. Ахмок бой булмайди. Ким кандай хохласа шу сизларга по@уй эмасми азизлар.
- 26 июл 2017 06:211 chi sentabrdan chqadi sotuvga deywgandi ku 700$ ga zor lekin , 070 300$ turganda .
- 26 июл 2017 09:19Oka bu mantaj emasmi 777 ni bowida bowqa raqam bolgan mantajligi sal bilinibdi adawmasam
- 26 июл 2017 11:22Бу чиройли номерларни сиз айтганча АХМОКЛАР эмас акиллилар олади,ахмокларни узлари пулга зор булиб юради.шунга айтадилар - да, "кимлардир пулга зор,кимлардир пулни килар хор".
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Автомашиналарнинг “чиройли” рақамлари тахминий нархлари эълон қилинди
Жадвалга кўра, 001 ёки 777 давлат рақамлари нархиэнг кам иш ҳақининг 200 баробари ёки 29 955 000 сўм қилиб белгиланган.
"Кун.uz"нинг республика ИИВ ЙҲХББдаги манбаси берган маълумотга кўра, Президентнинг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қароридан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган, лойиҳа айни дамда молия вазирлигида турибди, агар молия вазирлиги чиройли рақамлар учун кўрсатиб ўтилган бошланғич тўловларни маъқулласа, қарор лойиҳаси 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамасига тасдиқланиш учун келиб тушади.
Дастлабки лойиҳаларда белгиланган ва интернет тармоғида тарқалган нархларга, албатта, бироз ўзгартиришлар ҳам киритилиши мумкин, бироқ Президентнинг №ПҚ-3127-сонли қарорига кўра, 1 сентябрдан бошлаб тахминан шу йўналиш ва тартибда фуқаролар учун ўз автотранспорт воситаларига чиройли рақамлар танлаб олиш имконияти тақдим этилади.
https://www.ozodlik.org/a/28635067.html