Пікірлер
- 2 там 2017 13:57Илохим оллох Хайрулоох акамни курук тухмат балоларингдан узинг асра инсофи йук тухматчи ифлосларга узинг инсоф бергинн
- 2 там 2017 14:06Демократия дини хаётдан ажратиш фикрига курилган шу фикрга ку'ра хаёт конунлари, дунё карашлари бахт-саодатини белгилаши динди хаётдан ажратиш асосидан келиб чикади.
Энди кимда-ким динди хаётга олиб келмокчи бу'лса у инсон Экстремист ва террорист бу'лади демократия конунлари бу'йича. Хайрулло Хамидов Ислом дини билан яшашга дават килингани учун шу диний оким, акидарарст, экстремист ва террорист бу'либ айбланоради. - 2 там 2017 14:09Демократларни фикрига ку'ра Дин факат масжид ва черковлар билан чекланиш лозим деб билишади
- 2 там 2017 14:12Энди Ислом мабдаси бу'йича эса дин нафакат масжид черковларда чекланган хаёт конунларини белгилаб берадиган низом сифатида Аллох Таоло тарафидан вахий оркали юборилган.
- 2 там 2017 14:36Демократия хеч кайси диндан воз кечишга ёки динни дунёдан узиб куйишга ундайдиган тузум эмас демократия муьтадил яшаш дин эркинлигини таьминловчи тузум . сендайлар исмингни яшириб манзилингни яшириб турт томондан художуйлик килиб бузгунчилик килганларингда кимлигингни эслатиб аклингни киритадиган тузум
- 2 там 2017 14:37Яхшиям Узбекистон давлатининг МХХ. ИИВ. М.И.В кучли булмаса бу чаламуллалар давлатни ер Билан яксон киларди
- 2 там 2017 15:52Демократия нималигини билмас экансан...
Демократия су'зи грекча су'здан олинган бу'либ демос су'зи «халк» деганди кратос эса «хокимият» маъноси билдиради.
Демократияни акидаси динди хаётдан ажратиш асосига курилган.
Демократиядан тузим ишлаб чикариши эса «Куръон Хадис» дан эмас вокейликдан олади.
Демократия хаётдаги иш-амалларни у'лчови «Халол Харом» эмас манфат у'лчови.
Демократияда бахт-саодатни белгилаши «Аллохни розилигига эришиш» эмас жизмоний лаззатларни ку'прок кисмини ку'лга киритиш деб белгилайди.
Демократияда 4 та эркинлик бор
1. Шахс эркинлиги
2. Фикр эркинлиги
3. Дин эркинлиги
4. Мулк эркинлиги
Бу эркинликларни кафолатлаш учун давлат вужудга келган
Демократияда эркинликлар мукаддас тушинча бу'либ, шахс эркинлиги чегараланмайди шахс хохласа танасини сатиб фохишалик килади хохласа кария ота-онасини кариялар уйига олиб бориб ку'яди хохласа у'зи карайди.
Дин эркинлиги хам мукаддас тушинча бу'либ хохласа Ислом дини кабул килади хахласа Ислом дини тарк этиб хиристиянларди динини кабул килади хохласа буддист бу'лади.
Мулк эркинлиги хам мукаддас тушинча бу'либ мулка эга бу'лиш учун халол харамга карамайди банк системасига у'хшаб кредит, монополияга рухсат берилгандай.
Фикр эркинлигидан инсон хохлаган фикрига эга яни арок винони хохласа халол хохласа харам дейиш фикрига эга. - 2 там 2017 15:54Даволаниб чик дори ичадиган вактинг булибди тезлаштир
- 3 там 2017 20:07Сен яна ано иккита учтен узларинча халкди чалгитамиз хам дават килиб хам сукинамиз деб мусулмонларни ёмон курсатмокчи булябсалами .улар макр килур Оллоххам макр килур ОЛЛОХ МАККАРРОКДУР деган ояти эшитмаганмисан инекеин яна бир нарса селаргамас бунака ерларга кириб ёзиш узинга ухшаганлар бн ёзишиб утирор инекеин яна исмини узгартирвол ё таксирларданмисан
- 3 там 2017 23:47Анчагина хаёлинг кирди чикди булиб колибди укитиб юбор жин теккан сенга
- 4 там 2017 08:50Демак сен исломшунос художуйсан колганлар кофир эканда. Исмингни манзилингни ёлгон ёзиб художуйлик килаяпсанми ёки худоларинг алохидами кимлигингни килаётган ишингни билиб кейин хулоса чикар
- 4 там 2017 09:05Нега куркасан худога ибодат килсанг ростгуй булсанг Оллох рахмдил куллайди лекин бу юришингда шайтонга хам ёкмайсан
Пікір қалдыру үшін кіріңіз немесе тіркеліңіз
FREEDOM.UZ
Хайрулла Ҳамидовга нисбатан яна бир жиной иш қўзғатилди
Янги жиной иш
Исми сир қолиш шарти билан Озодлик билан гаплашган Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимининг билдиришича, Хайрулла Ҳамидовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 216 моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
Ушбу модда жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки улар фаолиятида қатнашишни назарда тутади.
“Бу сафар иши анча енгил, - деди ички ишлар ходими. - Чунки Хайрулла ҳозирда тергов қилинаётган жиноий гуруҳга у қадар алоқаси йўқ. Фақатгина йигитларнинг таклифи билан бир-икки марта улар дам олиб турадиган саунага борган ва ортиқча, ғайрисиёсий гап-сўз гапирмаган.”
Ички ишлар ходимининг маълум қилишича, диний гуруҳга Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи бир неча киши аъзо бўлган ва улар январь ойида ҳибсга олинган.
"Озодлик" Хайрулла Ҳамидовнинг ўзи билан алоқага чиқа олмади.
У телефонини олмаяпти.
Лекин журналистни яхши таниганларга кўра, Хайрулла Ҳамидов Тошкент шаҳар Ички ишлар бўлимига июл ойининг ўрталарида терговга чақирилган:
“Хайрулла хотиржам юрипти. Икки ҳафтача олдин бир чақиртириб суҳбатлашишган, иккинчи марта эса ҳибсга олинган шахслар билан юзлаштирилган. Суҳбат пайтида Хайруллага нисбатан хушмуомала бўлишган ва ортиқча савол-сўроқ қилишмаган,“ – деди улардан бири.
Журналист яқинларидан яна бирининг ишонишича, Хайрулла Ҳамидовнинг "иши ими-жимида қолаётганига аввало унинг ўз хоҳиши, ҳеч кимга шикоят қилмагани, ёки шикоят қилса ҳам, биров эшитишмагани сабаб" бўлмоқда.
Ички ишлар ходими Хайрулла Ҳамидовнинг иккинчи бор озодликдан маҳрум этилиш хавфи йўқлигини билдирди.
"Нари борса, судда жарима тўлатишади, биласизку, бўри еса ҳам, емаса ҳам оғзи қон," - дея ишонч билдирди у.
Ички ишлар ходимининг илова қилишича, ҳозирда тергов иши якунланиб, иш судга оширилган.
"Қора рўйхат"
Хайрулланинг яқинларига кўра, унга нисбатан иккинчи жиноий иш қўзғатилишидан аввал унинг "оқланиши" ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус "қора рўйхати"дан чиқарилиши кутилган эди.
Ҳатто Хайрулла ўзи яшаётган Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги маҳаллада ҳам махсус суҳбатдан ўтказилган:
"Хайрулла суҳбатдан яхши ўтганди. "Қора рўйхат"дан чиқаришлари ҳам юз фоиз тасдиқланганди. Лекин, Чилонзор тумани бўйича назоратдагилар тўпланган йиғилишда Хайруллани ҳеч ким кўрмаган, аниқроғи, ўша судга топширилган иш унинг рўйхатдан чиқишини орқага суриб юборган," - деди Хайрулла Ҳамидов танишларидан бири.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тузиладиган "қора рўйхат"га диний мотивлар билан қамалганлар, тақиқланган диний-экстремистик гуруҳларга алоқадорлар, мойиллик кўрсатганлар ёки адашиб қўшилиб қолган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзолари киритилади.
26 июлда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ходими назоратда бўлган шахслар билан имомлар ва ҳокимликлар вакиллари июл ойи ичида ўтказган суҳбатлар натижасида 4 минг 152 киши "оқланган", яъни "қора рўйхат"дан чиқарилганини айтган эди.
"Одамлар орасида"
Хайрулла Ҳамидов ўз шеър, эссе ва диний маърузалари билан ўзбекистонликлар орасида яхши танилган.
2000-йиллар охирида унинг аудио ва видео чиқишлари нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам кенг тарқалди.
Хайрулло Ҳамидов ўз чиқишларида диний мавзулар билан бирга, долзарб ижтимоий муаммоларни кўтариши билан ҳам эътибор қозонди.
У асос солган "Одамлар орасида" рўзномаси қисқа вақт ичида Ўзбекистонда энг кўп сотиладиган нашрга айланган, аммо олти ойдан сўнг турли важлар билан ёпиб қўйилганди.
Хайрулла Ҳамидов 2010 йилнинг 27 май куни Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди ҳукми билан "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айбдор, деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.
2015 йил 11 февралда, амнистия актига мувофиқ, озодликка чиқарилди.
Хайрулла Ҳамидовнинг шеърлари тўплами 2013 йилда Лондонда чоп қилинган ўзбек ва инглиз тилларида чоп қилинган.
https://www.ozodlik.org/a/hayrulla-hamidov-dindor-qamoq-odamlar-orasida/28650446.html