31 июл 2017

Ёшлар тадбирида бир гуруҳ қиз ҳижобини ечди

Сурхондарë вилояти Музробод туман “Гулобод” маҳалласида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тарафидан 29 июль куни ўтказилган тадбирда бир гуруҳ қиз намойишкорона ҳижобини ечишган. Сурхондарё вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ўзининг Facebookдаги саҳифасида “Ëшлар фестивалида ҳижобини ечган қизлар” ҳақидаги хабарни эълон қилиб, бир муддатдан сўнг уни олиб ташлади.

Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган бу хабарда "Ўтказилган ёшлар фестивалидан руҳланиб, турли диний оқимларга мойиллиги бор қизлар ҳижобларини ечиб, тадбирда фаоллик кўрсатдилар", - дея таъкидланади.

Ўз истаги билан...

Озодлик бу масала юзасидан изоҳ сўраб Музробод туман ҳокими Улуғбек Қосимовга мурожаат қилди. Ўзини ҳоким ëрдамчиси деб таништирган мулозим "Гулобод маҳалласида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан янги марралар сари!” мавзусида ёшлар фестивали ташкил этилгани ва бу тадбир иштирокчилари бўлган қизлар ўз ихтиëри билан ҳижобни ечганлигини" таъкидлади.

Унга кўра, бу қизлар “диний радикализмга мойиллиги бўлган ота-оналар таъсирида ҳижобга киришган вв ўз ихтиëрлари билан ҳижобдан воз кечишган”.

Мулозимнинг айтишича, “Уларга ҳокимлик ҳижобни еч” деб айтмаган.

“Гулобод” маҳаллласида ўтган тадбир ташкилотчиси¸ яқинда ташкил бўлган Ўзбекистон ëшлар иттифоқи Сурхондарë вилоят бўлими бошлиғи Охунжон Умаров билан ҳам боғланишга уриндик¸ аммо Умаров Озодликка изоҳ беришни истамади.

"Музрободда экстемизмга мойиллар кўп"

Ўзбекистон ëшлар иттифоқи Сурхондарë вилоят бўлими фаоли Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда воеқага оид баъзи тафсилотларни очиқлади.

Унга кўра¸ Музробод туманидаги “Гулобод” маҳалласида диний радикализмга мойил бўлганларнинг сони вилоят даражасидан юқори туради. Айни маҳаллада “бедарак кетган ва диний радикаллар сафига қўшилганлар” бор:

"Вилоят ва туман ҳокимлиги ҳамда Камолот ëшлар ҳаракати ўрнида тузилган Ëшлар иттифоқи бу маҳаллани бежиз танламади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан янги марралар сари!” мавзусида ёшлар фестивали айнан мана шу ерда диний экстремизмнинг салбий оқибатларига қарши тарзда уюштирилди. Бу фестивал доирасида ҳижобини ечган қизлар ҳақида ижтимоий тармоқда ҳар-ҳил гаплар тарқалди. Тадбирни кузатган фаол сифатида шуни айтаманки¸ бу қизлар ўзлари тушуниб ҳижобдан воз кечди. Бу уларнинг танлови"¸ деди фаол.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мулозими ҳуқуқ-тартибот идораларининг диний масалалар бўйича махсус "қора рўйхати"га тиркалган шахслар билан тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилганини айтди. Унга кўра, беш нафар қизнинг ҳижобини ечгани ушбу тушунтириш ишларининг натижасидир.

Янги "Ҳужум?"

Ижтимоий тармоқларнинг мусулмон сегменти “Музрободдаги ҳижоб ечиш” тадбирини танқид қилиб, “Бу 1927 йили Ўзбекистонда комсомоллар ўтказган “Хужум” ҳаракатига” ўхшайди" дея таъкидлашди.

Ўзбек хотин-қизларини эркаклар билан тенг ҳуқуқли қилишни кўзда тутган бу ҳаракат тадбирларида ўзбек аëллари паранжи ташлашган эди.

Ўзини Музробод туман ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ëрдамчиси деб таништирган мулозим¸ “Нега ОАВ мухбирлари фестивалдаги ҳижобини ечган қизлар ҳақидагина ëзяпти” дея гина қилди.

Унга кўра¸ вилоятнинг чекка қисми бўлган¸ бу туманда ўтган фестивалда югуриш¸ волейбол, футбол мусобақалари, ёш ижодкорларнинг ижод намуналари кўргазмаси, бўш иш ўринлар ва китоб ярмаркалари ташкил этилган.

"Энг муҳими бу чекка маҳалладаги 9 нафар ногиронга совғалар берилди¸ ва улар вилоятдан келган малакали врач кўригидан ўтказилди", дейди мулозим.

https://www.ozodlik.org/a/uzbek-uzbekistan-ozbek-ozbekiston-ozodlik-hijob/28650529.html

Комментарии

  • 2 авг 2017 10:42
    Фотография
  • 2 авг 2017 12:01
    Бир домла айтиб отган эди.кимки эркак кишини соколига,айол кишини хижобига асилса яни карши болса билинки у мунофикдур деган.
  • 2 авг 2017 14:45
    Аллох фарз кган хижобга карши чикиш аллохга карши чикиш болади бу шайтонлар катта гунох товба клиш бало кемасидан
  • 2 авг 2017 23:22
    булар инсоонмас шайтод маелелар
  • 3 авг 2017 15:09
    Тавба пашшадан фил ясашни қаранг. Хеч ким хижжобни йеч димабди қи3лар уз хохиши бн хижобдан воз кечибди нимаси шов шув буни. Хаммани ихтиёри узида
  • 3 авг 2017 15:15
    Yuqol oneyni ske
  • 3 авг 2017 15:34
    Сен харомини улгинг кевотди шекилли?  Личкага у'т...
  • 3 авг 2017 15:41
    BuVIYNI amiga ske
  • 3 авг 2017 15:41
    OneYNI Ogziga ske jalab :-D
  • 3 авг 2017 15:48
    Қурқдинга? Сандақа еркела телефонни нарги бетидан ликкилайди радно раз чиқолмайди. Еркак булсанг личкага атвет йоз қурқоқ. Каментда **** қима
  • 3 авг 2017 15:50
    OneYNI ske yozdimu shantaj
  • 4 авг 2017 18:14
    озин хохшинбилан ечадигон боса сан дакалар киенмэ кот болип юршовр унда
  • 4 авг 2017 18:18
    бунка беномозлар фарз нималгин билармид фаз таркиган онсон хаевонданам пас ун олдида хайвон яхширог
  • 6 авг 2017 20:37
    Аел киши алданувчан ва хиссиетга берилувчанлиги учун хам ОЖИЗА деб аталади, хозирги ижтимоий сиесий ахвол ва ахборот жадаллиги таъсирида  орзу  хаваслар гирдобидаги кизлар диндан чикиб кетиши хеч гапмас агар оиласи диний саводсиз булса.

    Бу ва шунга ухашаш вокеаларда ожизаларни айби йук, уларни эътикодини, шарму хаесини химоя килишга масъул булган Эркак айбдор.  

    Музрободни эркаклари кузингизни очинг!!! агар шу вокеа хакикат булса...
  • 22 сен 2017 21:04
    Улар хижоб хам урамаган шунчаки элни кузига атайин олиб чикишади хижоб ураб сокол куйганларни хаммасиям экстримист булавермайди хижоб бу суннат фарз нарсаку нега уни бошка ёмон нарсалар билан аралаштиради бу инсонлар ким нима килса нима деса бу дунёда абадий эмас вакти келиб Аллохни хузурига борганда тошу тарози бор хаммамиз жавоб берамиз кабр азоби деган нарсалар бор Аллох узи адашганларни тугри йулга бошласин