6 авг 2017

Қонунчилик палатаси туман ҳокимларини тайинлашга оид лойиҳани кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тошкент шаҳридаги туман кенгашларига халқ депутатларини сайлаш, туман ҳокимларини тайинлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Podrobno.uz агентлигининг қуйи палата матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, туман кенгашларига депутатларни сайлаш куни 2017 йил декабр ойининг охирги 10 кунидаги биринчи якшанбага белгиланган. Халқ депутатларини икки йилга сайлаш таклиф қилинган.

Халқ депутларига қатор муҳим ваколатлар, жумладан, туман бюджетини қабул қилиш ва муҳокама қилиш, шунингдек, бюджет ижросига оид ҳисоботларни тинглаш масалалари киритилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 12 апрел куни Чиланзор туманига ташрифида Тошкентнинг 11 та туманида халқ депутатлари кенгаши тузишни таклиф қилган эди. 12 июл куни Олий Мажлисда ўтган видеоселектор йиғинида эса бу кенгашларга сайловни ташкил қилиш ишлари бошланганини билдирган.

Шу йиғинида президент Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимларини ҳам янги ташкил қилинадиган халқ депутатлари кенгашларидаги партия гуруҳлари тасдиқлаганидан кейингина тайинлашни таклиф қилган.

Ўтган йили президент Мирзиёев ҳокимларни сайлашни таклиф қилган эди.

Мавжуд қонунчиликка биноан, республикадаги 12та вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими, халқ депутатлари кенгашлари тасдиқлагач, президент томонидан тайинланади ва ишдан олинади

https://www.ozodlik.org/a/28661424.html

Комментарии

  • 6 авг 2017 16:10
    01
  • 6 авг 2017 16:18
    Хокимларни ерлик ахолини узи сайласа кейн халка хизмат килишармиди хокимлар.
    Амални ким берса ушанга хизмат киладида булар
  • 6 авг 2017 17:42
    Игорь ) ответил Р А И С
    халк саелаш керак
  • 6 авг 2017 19:46
    Туман хокимларини уша туманда яшайдигон ва сайлаш хукукига эга ёши йетган ахоли сайлаши керак. Акс холда тайинланган хоким халкнинг гамини йемайди ва уларнинг муаммоларига беетибор булиб Халк фаровонлиги ва ободлигини эсигахам келтирмаяпти. Бу масалада президентимизнинг фикрларини куллаб куввстлаймиз. Ва бу тугри карор деб биламан
  • 6 авг 2017 20:45
    .