20 авг 2017

Коллеж ва лицейларнинг тест синовлари натижалари эълон қилинди

20 август куни ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари учун ўтказилган тест синовларининг натижаларини эълон қилинди.

Давлат Тест маркази маълумотига кўра, 20 августдан бошлаб, абитуриентлар тест синовида тўплаган балларини қабул комиссияларининг эълонлар тахталарига осилган қайдномалар орқали билиб олишлари мумкин.

Тест натижаларини Давлат тест марказининг расмий сайти орқали Тест натижалари бўлимига кириб “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўтказилган саралаш тест синовлари натижалари” саҳифасининг тегишли катакчасига абитуриент ўзига тегишли жавоблар варақаси рақамини киритиш орқали ҳам билиш мумкин.

Интернети бўлмаган ёки коллеж, лицейга келиш имкони бўлмаган абитуриентлар тест натижаларини мобиль телефони орқали билиши ҳам мумкин. Бунинг учун тест варақаси рақамини 5100 рақамига СМС кўринишида жўнатиб, тест натижасини олиш мумкин.

https://www.ozodlik.org/a/28686431.html

Комментарии