27 авг 2017

Лола отаси Ислом Каримовнинг сўнгги кунлари ҳақидаги хотирани эълон қилди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотига бир тўлиши арафасида қизи - Лола Каримова-Тиллаева марҳумнинг сўнгги кунларига оид хотирани эълон қилди. Лоланинг 20 йиллик дўсти ёзгани айтилган хотирада Каримов 2 сентябр кечки соат 21га яқин ўлгани, унинг сўнгги кунларига оид тафсилотлар, қизи Лоланинг илтимоси билан жамоатчиликка очиқлангани айтилган.

Хотира муаллифи

Лола Каримова-Тиллаева 27 август куни Инстаграм тармоғидаги саҳифасида ёзишича, бир йил аввал айнан шу куни отасининг аҳволи оғирлашган ва шу боис, унинг сўнгги кунларига оид хотирани эълон қилишга қарор қилган.

Хотирани эса унинг чақируви билан 1 сентябр куни Париждан Тошкентга етиб борган, 20 йиллик қадрдони Оқила Тоирова қоғозга туширган.

Тоированинг ёзишича, Ислом Каримовнинг ҳаётини "то 31 август оқшомига қадар сақлаб қолиш мумкин деган умид" бўлган, бу умид сўнгач, Лолага далда бериш учун Тошкентга "пайшанба 1 сентябрь куни кечга томон етиб борган:

"2 сентябрь куни эрталаб касалхонага йўл олдим. Президентимизнинг рафиқалари, қизлари Лола ва Лоланинг тўнғич қизи Марям мана бир неча кундирки касалхонада уларнинг олдиларидан бир зум ҳам кетмасдан турар эдилар", деб ёзади Тоирова.

Биринчи оила илтимоси

2 сентябр куни тонгги соат 9да Ўзбекистон телевидениеси президентнинг аҳволлари оғирлашганини хабар қилганини хотирлаган Оқила Тоирова:

"Шу ўринда айтиб ўтмоқчи эдимки, президентнинг оила аъзолари халқни юртбошимиз соғлиғидан бевосита хабардор қилиб бориш кераклигини қатъиян таъкидлашди, ва айнан уларнинг илтимосларига кўра юртбошимиз вафотининг сабабларини кўрсатувчи тиббий хулоса эълон қилинди", дея илова қилади.

Илк расмий хабар

Ўзбекистоннинг бириничи президенти Ислом Каримовнинг оғир хасталангани ҳақидаги илк хабар 2016 йилнинг 28 августида расмий матбуотда тарқатилган эди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 78 яшар Ислом Каримов 28 августда "стационар даволаниш" га ётқизилгани ва мутахассислар президентнинг "тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт талаб этилишини" билдиргани ҳақида баёнот тарқатганди.

29 август куни эса президентнинг кичик қизи Лола Каримова-Тиллаева ўз отасининг аҳволига оид ҳукумат очиқламаган баъзи тафсилотлар -отасининг мияга қон қуйилиш ташхиси билан шифохонага ётқизилгани ва “реанимация бўлимида тиббий муолажалар” олаëтганини Фэйсбук ва Инсташрам саҳифалари орқали, жамоатчиликка маълум қилган.

Қорилар тиловати

Унинг дўсти сифатида тақдим қилинган Оқила Тоирова хотирасида касалхонага борганида Каримов оғир иситма ичида ётгани, шунда зудлик билан “Ёсин” сурасини ўқиш учун қорилар чақирилганини урғулайди:

"Озгина вақтдан сўнг Анвар қори Минор масжидининг бошқа бир неча қорилари билан биргаликда етиб келишди. Билмадим, бу тасодифми ёки йўқ, аммо қорилар “Ёсин” сурасини ўқишни бошлашлиги заҳоти юртбошимизнинг тана ҳароратлари 36.5 га пасайди", дея хотирлайди Лола Каримова-Тиллаеванинг 20 йиллик қадрдони.

Дуогўй рафиқа, қиз ва набира

Унинг ёзишича, президентнинг рафиқаси, қизи ва набираси ҳам кейинги 12 соат давомида тўхтовсиз "тавҳид калимаси, саловотлар ўқиб, Оллоҳнинг исмларини зикр қилиб ўтирган".

"Лола отасининг олдидан кетмас, тез-тез уларнинг лабларини сув билан хўллаб турарди... Касалхонада деярли ҳамма кўз ёши тўкишар, Қуръон тиловат қилаётган Қориларнинг ҳам овозлари вақти-вақти билан йиғи туфайли узилиб қоларди... Ўша онларда президентимизнинг руҳлари бизни ҳис қилаётгандек эди назаримда. Уларнинг юзлари жиддий тус олган, мисоли Қуръонни диққат билан тинглаётгандек ҳамда ҳар сафар олдиларига қизлари Лола келиб гаплашганда, уни сезаётгандек эдилар", деб ёзади воқеаларнинг тирик гувоҳи сифатида тақдим қилинган Оқила Тоирова.

Каримовнинг ҳаётда қолишидан умид узилгач, дафн маросимини оиланинг ўзи режалаштирган ва васиятига кўра, Ислом Каримовни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрат Хизр масжиди ёнига дафн қилишга кўрсатма берган.

Бир қучоқ райҳон ва Анвар қори

Тоированинг ёзишича, президент Каримов 2 сентябр куни кечки соат 21га яқин ҳаётдан кўз юмган.

"Кечки соат 21:00га яқин Оллоҳ юртбошимизнинг жонларини олди.
Биз улар билан видолашиш учун палаталарига кирдик, шу он Анвар қори ва уларнинг иккита шогирдлари ҳам хонага киришди. Улар қўлларида бир қучоқ райҳонни ушлаб туришар эди. Шунда Лола қоридан, бу шундай одатми, деб сўради. Унинг саволига жавобан Анвар қори, марҳумни уларнинг севимли гуллари билан ёпмоқчи эканликларини айтдилар. Шундан сўнг президентимизни оқ мато билан ёпишди, ҳамда Анвар қори, уларинг шогирдлари ва Лола марҳум бошининг тепаси, елка, қўлларининг устига райҳон гулларини қўйишди ва президентимиз тамомила райҳон гулларига буркандилар. Мен ҳам битта райҳон гулини сўраб олдим ва уни президентимизнинг оёқ томонларига қўйдим. Шундан сўнг барчамиз ўтирдик. Бутун хона райҳон ифорига ва Қуръон тиловотларининг ёқимли овозига тўлди. Бу жуда ҳам таъсирли онлар бўлиб, ҳам хонада, ҳам киши кўнглида равшанлик ва ёруғлик ҳукм сурарди", деб хотирлайди марҳум Каримовнинг сўнгги кунларини Оқила Тоирова.

Оқ рўмол ва тақиқланган оқ дўппи

Оқилова 3 сентябрь куни тонгги соат 5да аэропортга йўл олгани, саҳарлаб Тошкент аэропортига элтадиган йўл йиғлаб турган одамлар билан тўлганини ёзади. Соат 8 да Самарқандга етиб борган гувоҳ бу ерда ҳам оқ рўмол ўраган ва оқ дўппи кийган кишилар кўчаларни тўлдирганини ҳикоя қилади.

Унинг ёзишича, марҳмуни аввал Самарқандда у туғилиб-ўсган уйга олиб бориб ювишган ва сўнг Регистон комплексига олиб боришган.

"Атроф оломон билан тўлган, шаҳар бўйлаб одамлар йиғиси эшитилар эди. Бу жуда ҳам оғир дамлар эди. Лола онаси билан тобутнинг кетидан юришар, биз эса уларнинг ортидан бир неча қадам орқада кетар эдик. Тобутни олиб бориш вақтида кишилар тобутга тегишга ва уни қўлма-қўл кўтаришга ҳаракат қилишар эди. Мен ўша онлар, одамларнинг ҳақиқий айрилиқ дарди ва мотамсаро кўз ёшлари гувоҳи бўлдим", деб ёзади Оқила Тоирова.

Жанозадан сўнг янграган мадҳия

Унинг ёзишича, тобутни Регистон майдонидан олиб чиқишаётганда "Ўзбекистон мадҳияси янграган", президентни васиятига биноан Ҳазрат Хизр масжиди ёнига дафн этишгандан сўнг, Самарқанднинг форумлар мажмуасида расмий хотира маросими бўлиб ўтган.

Хотира сўнггида эса "Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳаётининг сўнгги кунларига оид ушбу тафсилотлар Оқила Тоирова томонидан ёзилган", дея имзо чекилган.

2016 йилнинг зиддиятли ҳафтаси

Орадан бир йил ўтиб, Лола Каримова-Тиллаева эълон қилган хотирада ҳикоя қилинган Ислом Каримованинг сўнгги кунларида ўта зиддиятли хабар ва миш-мишлар урчиган эди. Баъзи манбалар, Каримов 28 августда ўлди, мазмунида хабар тарқатганди.

Аммо, бундай хабар ва овозларга муносабат билдирмаган Ўзбекистон раҳбарияти 31 август кунги Мустақиллик байрами тантаналарини қолдирди, Тошкентдаги Мустақиллик майдонидаги “Мустақиллик ва эзгулик” монументига илк бор Ислом Каримов эмас, бош вазир Шавкат Мирзиёев гулчамбар қўйди.

Фақат 2 сентябр кунига келиб, аввалига Каримовнинг аҳволи ўта оғирлашгани, шу куни кечки соат 10да эса унинг вафот этгани ҳақида расмий хабар берилди.

https://www.ozodlik.org/a/lola-karimova-islom-karimov-xotira-elon-qildi-instagram-ozodlik/28699218.html

Комментарии

  • 3 сен 2017 15:28
    Халиям йиглаб утиришбсанми йиртик иштонлар:-D:-D:-D:-D  ха хааааа!!!  Кетмонлар:-D:-D:-D  вуааа хаааа хаааа!!! Кетмон лузерлар:-D:-D:-D  жужени кузгача санаб юриш хезликлар:-D:-D:-D  вуааа хааа хааа
  • 3 сен 2017 15:30
    Мхх троллари деб куйиш яна духападлар:-D:-D:-D  вуааа хаааа хаааа
  • 3 сен 2017 19:30
    Эхсон билан ният ила ош таркатишни олдида катта фарк бор:-D  кимлардур сунат килиб кегин дунега ош таркатса, кимлардур угил дунега келиши биланок эртасига ош таркатади:-D  факат акикада таркатишни хар бир мусулмон билади эхсон нималигини:-D ош хохлаган ниятда таркатилади факат акика учун эмас:-D:-D:-D
  • 3 сен 2017 20:05
    Исламская рилигия Мухаммад пророкдан уже рифожланишни бошлаган )))) Ислом динини тарихга об кирган хам асосчиси хам Мухаммад пророк булади ))) лекни ундан олдин хам тарихда амалдорлар элга нозу немат таркатиб келишган, аеллари угил тугиб беришганида )))) бу мани тарихим бу мани келажагим бу мани пахлавоним, бу мани зурриедим бу мани наследнигим деб )))) :-D  иногда меня озодлик форумида еще один диалог смешит что Мухаммад пророк  9 яшар кизалокни  танмахрамига олган деб:-D:-D:-D  лекин хозиргача билишмидики что ей тогда было 14 или 15 лет:-D:-D:-D  и он ее руками даже но косался, зная что она еще дитя:-D  хозиргача озод форумидеги чала диндорлар 9 еш деб уйлаб юришади:-D  ислом динига кизикган инсон ислом тарихини хам билиш керек факат пропагандаларга ишониб юрмий:-D
  • 3 сен 2017 20:36
    Мастмисиз? :-) ёки тепишгани ракиб йукми?:-D
  • 3 сен 2017 20:39
    Ярим кечаси ёзяпсиз? Темболее якшанбадан душанбага утар кечаси:-) хеч булмаса якшанбада дам олинг:-D
  • 3 сен 2017 20:44
    Бир женсовет радиоларинга кириб утей дедимда:-D:-D:-D  узиз халиям дайдиб юрибсизми законлар качон ман тарафга узгарар экан деб:-D:-D:-D
  • 3 сен 2017 20:51
    Шу радиони мен хам куп сукаман ёлгончи душман дийман:-) лекин сизга ухшаб нима гап экан деб томошога келавераман келавераман:-D ийях хах ха;-)
  • 3 сен 2017 20:53
    Ломка радиода бу:-) укисанг кайф киласан:-D
  • 3 сен 2017 20:54
    Бирор узгариш булдими узи озодлик демократ довлат мавзусида:-D:-D:-D  билянте реалда закон кучайиб боряпти озод фанатлари эса озодни темаларига ура ура ура деб бакириб юришибдими дейман:-D:-D:-D
  • 3 сен 2017 20:57
    Бу фуфел радиога хайдаралини чакиб кириш керек:-D:-D:-D  весь масхарабос юмористлар шу ерга терилган:-D:-D:-D
  • 3 сен 2017 21:01
    Катта узгаришларга тайёр эмас экан гурухдошлар:-) сизга 180 градусга узгариш осонми?:-) пака нитралкада юрамиз дегандай вазиятга хам караяпди:-D
  • 3 сен 2017 21:08
    Бу ерда хамма 180 градусга узгариши явно билиниб туради:-D   озодни чала депутат танкидчилари  узидан журналист танкидчи чала домла ва чала сиесатчи ясаб олиб  озодни депутатский столида мулокот олиб боришаетганида аел никида кимдур кириб колса хаммаек эсдан чикиб урашга утилади:-D:-D:-D  ха хаааа!!!
  • 3 сен 2017 21:11
    Индиский кино денг:-) мухаббатхи мухаббат:-D
  • 3 сен 2017 21:55
    Бу мухаббат эмас, бу  голодняк дегани :-D:-D:-D:-D:-D