4 сен 2017

73 000 га яқин Роҳинжа мусулмони Мьянмани тарк этиб, Бангладешга қочиб ўтди

Мьянмадаги зўравонликлар оқибатида 73 мингга яқин Роҳинжа мусулмонлари мамлакатни тарк этиб, қўшни Бангладешга қочиб ўтди. Бу ҳақда 3 сентябр куни БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги маълум қилди.

Қочқинлар бўйича Олий Комиссар матбуот котиби Вивнан Тан рохинжа мусулмонлари 25 август куни зўравонликлар бошланганидан сўнг оммавий равишда Бангладешга қочишга мажбур бўлганларини айтди.

Роҳинжа мусулмонлари ва Мьянма ҳукумати зўравонликлар бошланиб кетишида бир-бирларини айбламоқдалар. Ҳукумат асосий қисми жанггарилар бўлган 400 мусулмон ўлдирилганини билдирмоқда.

Қочқинлар ҳарбийлар ва бутпарастлар Рохинжа вилоятига ҳужум қилганларини ва тинч аҳолини қиришни бошлаганларини айтмоқдалар.

Маълумотларга қараганда, можаро 25 август куни Роҳинжа қўзғолончилари полиция идорасига ҳужум қилгандан сўнг авж олиб кетган.

Ҳукумат қўшинлари улар ҳужумига жавобан кенг қамровли ҳарбий амалиёт бошлади. Оқибатда 90 минг роҳинжа Бангладешдан бошпана топишга мажбур бўлди.

Аҳолиси асосан буддавийлик динига эътиқод қиладиган Мьянмада Роҳинжа элати камчиликни ташкил қилади. Улар сиқувга олинаётганидан шикоят қилмоқда.

Роҳинжа қочқинларидан бири шундай дейди:

– Буддавийлар бизни қирғин қилмоқда. Уйларимизни ёқиб юборди, бизга қарата ўқ узишди, улар эримни отиб ўлдирди.

Мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Ракҳайн штатида элатлараро можаро анча йиллардан бери давом этмоқда.

БМТ жорий йилнинг февраль ойида Мьянма ҳукуматини Роҳинжа мусулмонларини оммавий қирғин қилганлик ва аёлларини зўрлаганликда айблади.

Ҳозирга келиб эса, вазият ўта кескинлашиб кетди.

Ҳозирда буддавийлар орасида ҳам қочқинлар бор. Улар қўшни монастирлардан бошпана топди.

Буддавий қочқин:

– Бошимдан тилло сочса ҳам, энди мен у ерда яшамайман. У ерга фақат мусулмонлар бўлмаса, қайтиб бораман. Токи мусулмонлар бор экан, қайтиб борадиган аҳмоқ йўқ. Юрагим эзилиб кетяпти. Улар эримни бўғизлаб ўлдирди.

Мьянма телевидениеси ҳукумат раҳбари Аун Сан Су Чжи БМТ собиқ бош котиби Кофи Аннан билан учрашгани ва можарони ҳал этишда ундан сўрагани ҳақида хабар тарқатди.

Су Чжи – Нобель-Тинчлик мукофоти лауреати, аммо Роҳинжа мусулмонлари сиқувга олинаётгани хусусида ўз фикрини баён қилмаётгани обрўсига путур етказди.

Аннан қонли жиноятга қўлган урган кишилар суд олдида жавоб бериши шартлигини таъкидлади. Унинг бу сўзлари Мьянмада норозиликларга сабаб бўлди.

Су Чжи ҳукумати эса, террорчиларга қарши курашяпмиз, деб ҳисоблайди.

Таунг Тун, Мьянманинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси:

– Биз террорчилик амалиётида қатнашаётганлар ҳам, уни режалаштириб, маблағ билан таъминлаётганлар ҳам суд олдида жавоб беришига эришамиз.

Мьянмадан Бангладешга қочиб ўтаётганлар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Human Rights Watch ташкилоти Роҳинжа вилоятидаги битта қишлоқда 700дан ортиқ уй ёндириб юборилгани акс этган суратларни эълон қилди.

Айрим маълумотларга қараганда, бугунги кунда Бангладеш билан Мьянма чегарасининг зўравонлик тўхтамаётган нариги тарафида ўн минглаб қочқин тўпланиб қолди.

2012 йилда бутпарастлар ва Роҳинжа мусулмонлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар пайтида юз минг мусулмон мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.

https://www.ozodlik.org/a/rohinja-myanma/28715862.html

Комментарии

  • 8 сен 2017 12:32
    Бошқа ўлкаларда ислом тирикми ё ўлик эканини синаш учун Аллоҳ мусулмон ўлкалардан бирига бало-мусибат юборади. Зеро, уммат бир тана кабидир. Агар бир аъзо бошқа аъзо учун изтироб чекмаса, демак у сархуш ёки ўликдир.

    Шайх Абдулазиз Тарифий.
  • 8 сен 2017 12:44
    Бизга нима Худо ўзи кўриб турибди биз нима ҳам қила оламиз деб бекорчи нарсалар билан овора,ғафлатдаги баъзи бир диндошларимга оддий бир мисол билан ҳитоб қилмочиман.
    Иброҳим а.с қавми оловга отаётганда бир чумоли қўлида сув билан оловни ўчиришга ҳаракат қилади шунда атрофда турган баъзи бир ҳайвонлар эй чумоли нима қилябсан дейишибди шунда у оловни ўчиришга ҳаракат қилаётганини айтибди. Бу гапни эшитган ҳайвонлар ўзи бир миттигина қумурсқа бўлсанг сен бу сув билан оловни қандай ҳам ўчира оласан дейишибди.Шунда чумоли оловни ўчира олмаслигимни жуда яҳши биламан мен ким тарафда эканими билдириб қўймоқчиман ҳолос қиёмат куни Аллоҳдан албатта бунинг ажрини беради деб жавоб қилибди. Ҳулоса ўзингиздан азизлар.Аллоҳдан уларга ёрдам беришини дуо қилиб сўрайлик зеро кўпчиликнинг дуолари ижобат Аллоҳим уларга ўзинг ёрдам бер сенинг қудратинг олдида бандаларинг ожиз уларни ўзинг асра Роббим Фақат сенгагина ибодат қиламиз Фақат сендангина сўраймиз Амин..
  • 8 сен 2017 16:51
    Фотография
  • 8 сен 2017 16:52
    Ark tea masxara qilyabdi shekilli o'zbeklarni
  • 9 сен 2017 19:02
    Буддистлар лидери чеченлар томонидан у'лдирилган деган хабар таркалди
  • 9 сен 2017 19:06
    Qayerda tarqaldi?
  • 9 сен 2017 19:13
    Yutubda. Boshini uzishayotganini ko'rsatishgan. Lekin yuzi aniq ko'rinmaydi.
  • 9 сен 2017 19:14
    Bu haqida Chechnya va Turkiya gazetalarida ham yozilgan deyishadi
  • 9 сен 2017 19:17
    Ok raxmat
  • 9 сен 2017 19:19
    Мянма буддисти остались без лидера deb yozing chiqadi
  • 9 сен 2017 22:40
    У жойдаги котиллик ишлари оркасида Америка турибди бу мусилмонларни будистларга Карши килиб хитой давлатини газабини чикариш хитой буддизм мусулмон Халки будистларга уриш Элон килса бу хитой ва хиндистонга уруш дегани .бундан куриниб турибдики хитой ва хиндистон Россия Билан яхши алокада.россия кейин Ким тарафда булади Америка бахонада вахобийларни тикиштиради мусулмонлар орасига ва будистларни кириб ташлашни бошлайди натижада хитой мусилмон давлатларига уриш Элон килади бу америкослар учун жуда Зур Бора Бора Россия Билан хам борди келдиси бузилади карабсизки бу ерда Америка ютади .буни Америка уюштирган 100%кафолат.
  • 10 сен 2017 00:50
    YUSUF -- ответил Мan Мuhsin
    Cecenlar ob qocib ketib kozini oydi okdirdi diyilgan
  • 10 сен 2017 05:38
    Мan Мuhsin ответил YUSUF --
    O'qidim uni lekin rasmiylarda hech gap yo'q bu haqda
  • 10 сен 2017 09:59
    YUSUF -- ответил Мan Мuhsin
    Da wunaqa oqidim manam
  • 11 сен 2017 06:32
    Barchaga ma'lumki Myanmadagi qotilliklar ortida Amerika fitnalari turibdi. Shu sababmi Alloh ularni boshiga uragan balosini yubordi.