18 сен 2017

Қозоғистон пойтахти Остонада қурилаётган уй девори қулаб тушгани оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди.

Уларнинг барчаси Ўзбекистон ватандошидир. Бу ҳақда якшанба куни Sputnik Қозоғистон нашри хабар берди.
Фожеа якшанба куни, Алаш кўчаси 25 уйда содир бўлган. У ерда қурилаётган уйнинг девори ва томининг темир-бетон плитаси қулаб тушган.
Ушбу қурилиш объектига жавобгар бўлган тўрт киши, жумладан қурилиш буюртмачиси, қурувчи ташкилот ва участка бошлиғи полицияга олиб борилган. Улар билан суриштириув-тергов ишлари олиб борилмоқда. https://www.ozodlik.org/a/28741365.html

Комментарии