19 сен 2017

Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сўнгги олти йил давомида кузатилган энг паст нуқтага етди.

Мутахассислар малакали мигрантлар ва талабаларга Россия гражданлигини беришни осонлаштириш ҳисобига демографик инқирозни ҳал қилишни таклиф этмоқда.
2017 йилнинг биринчи ярмида Россияга келаётган муҳожирлар оқими 2011 йилга нисбатан энг кам кўрсаткични намойиш этди.
Россия Халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг (РАНХиГС) “Ведомости” нашрида эълон қилган тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатдан чиқиб кетаётган мигрантлар сони мамлакатга келаётганлардан ошиб кетган.
"Молдавия ва Украинадан келаётганлар сони камайиши давом этмоқда, Тожикистон ва Ўзбекистондан келаëтганлар сони оз миқдорда ошган бўлсада, кўрсаткичлар инқироз бошланган давр даражасигача етганича йўқ", дейилади расмий хабарда.
Тадқиқотчилар 2017 йилнинг иккинчи ярмида меҳнат муҳожирлари сони кўпайишини кутишга ҳеч қандай асос йўқлигига ишора қилмоқда.
Мутахассислар муҳожирлар оқимининг камайиб бораётганига миграция тартибларининг кескинлаштирилиши, ишга рухсатнома нархларининг ўта баландлиги, “қора рўйхат”дагилар сонининг кўпайиши, маошларнинг камайиши, полиция бедодлиги ва маҳаллийлар орасида миллатчилик кайфиятининг кучайишини сабаб қилиб кўрсатди.
Социологлар МДҲ ватандошлари учун Россия меҳнат бозорининг ўз жозибасини йўқотгани мамлакат иқтисодиёти учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Жумладан, улар мигрантларни жалб қилиш учун Россияга ўқишга келаётган талабаларни мамлакатда қолдиришга уриниш, талабалар, йирик мутахассис ва малакали ишчиларга осонлаштирилган тартибда гражданлик бериш каби оддий механизмларни йўлга қўйишни тавсия этмоқда.
Россия Олий Иқтисодиёт мактаби (ВШЭ) қошидаги Ижтимоий сиёсат институти раҳбари Лилия Овчарова ҳатто бундай чоралар қўлланганда ҳам¸ уларнинг Россиядаги ёш ишчиларга нисбатан эҳтиёжни тўлиқ қондиришига жиддий шубҳа билдирди.
РАНХиГС тадқиқотларидан аён бўлишича, меҳнат бозоридаги ишчи кучига бўлган эҳтиёж иш ҳақининг оширилиши, оқибатда товар ва хизматлар нархларининг ҳам ошишига олиб келиши мумкин.
Айни пайтда¸ Россиядаги Демография, миграция ва минтақавий тараққиёт институти бошқарув кенгаши раиси, “Развитие” ҳаракати раҳбари Юрий Крупнов Озодлик билан суҳбатда меҳнат муҳожирлари оқимининг 2019 йилга келиб яна изга тушиши мумкинлигини айтади:
- Миграция оқимининг 10 фоизга камайиши кузатилганига нефть нархи ва рубль қадрининг тушиши сабаб бўлди. Қолган муаммолар шу икки кўрсаткичдан келиб чиқди. Бошқа томондан, мигрантлар сонининг кескин кўпайиши бозорнинг текин ишчи кучига бўлган талабини сўндирган эди. Янги вазиятда меҳнат муҳожирлари сонининг камайишини Россия ҳукуматини ўз моддий-техника ва илмий базасини кучайтиришга ундаши мумкин. Ҳар ҳолда, бу имконият, аммо ундан ҳукумат унумли фойдалана оладими?! дея савол қўйди Юрий Крупнов.
Айтилишича¸ охирги икки йил давомида Россия аҳолиси сони Украина шарқидан келаётган қочқинлар¸ шунингдек мигрантлар ҳисобига ўсган.
Бу мутахассис тахминича¸ кучайиб бораëтган демографик инқироз 2030 йилга бориб авжига чиқиши ва Россия аҳолиси яна 7-8 миллион кишига камайиб кетиши мумкин https://www.ozodlik.org/a/rossiya-migratsiya-patent-demografiya/28742273.html

Комментарии

  • 19 сен 2017 17:31
    Qo'shu etvosmi? )))
  • 19 сен 2017 17:37
    Qo'shudan kura, aforizmlar xam yozing.
  • 19 сен 2017 18:30
    Ассалому алайкум Дедулья Паркинсон рахматли президентимиз И.А.КАРИМОВ,хеч кандай еврей бумаган хар кандай гапни хам уйлаброк гапиринг,урисни .........   бумаган кейин хеч кимга буйсунмади ва тунгизам эмас лекин диктатор лиги бор гап.Энди русда мехнат мухожирларини камайишига сабаб САНКЦИЯ,иш камайди ва маош кам,патент ва бошка сабаблари бор.Бордию ишлар купайиб ойлик маошлар 500$ дан 1500$ буп коса автоматик равишда мехнат мухожири босиб кетади афсуски якин йилларда бу нарса содир бумайди.Лекин умидвормиз узимизда хам иш жойлар купайса завод фабрикалар ишга тушса.





    ....
  • 19 сен 2017 19:01
    Эх биз хом сут эмган бандамиз, Жуда калта уйлаемиз, Аслида хакикатга тугрича ёндошмаймиз, Шундай экан Оллох факат уз суюган бандаларига  беради дунёни бошкаришни, Кандайдур дахо, гадога эмас, Факат уз суюган бандасига ! Буни сизу биз хеч качон тагига ета олмаймиз, Чунки биз Ноёб инсонлардан анча паст фикрлаймиз, Демак шундай ноёб инсонлардан бири И Каримов. Унинг номи тарих зарваракларида учмас из булиб колаверади !
  • 19 сен 2017 19:18
    Патентга  Путинни  Ялтирок  Кал  калласидай нарх  куйволгансанлар  Хором  хур  сасик  руслар
  • 19 сен 2017 20:34
    Тупурдим россияга ер ютсин
  • 19 сен 2017 20:40
    Qol yugurar oshga til yugurgi boshga
  • 19 сен 2017 21:22
    мендай  бе  патент  юураверинг  кейин  уйга беш  йил  мол  бокиб  юурамиз
  • 19 сен 2017 21:38
    каллани ишлатсак айокка  куч кемайди
  • 20 сен 2017 00:43
    U iflosni trigida gapirgani qoymadi olganida gaprilmasa qachon gapriladi qolganlar xulosa chiqariwi un barcha qilmiwlari ochib beriliwi kk xali milyon milyon manqurtlar bor uni maqtab yurgan , xamma axbarot vositalarini oziga boy sundirib tinchlik baxonasida xammani miyasini zaxarladi.
  • 20 сен 2017 00:54
    Ha tarixda qoladi lekin ming minglab insonlarni azoblarga solgan represiya tawkil etgan dozaxiy bolib tarixga kiradi . Siz bn biz togri baxo qoyaolmaymiz lekin vaqti kelib xamma kirdikorlari ochiladi owanda xaqiyqi baxosi beriladi vaqt xakam 27 yillik gipnosdan xali koplar uyugongani yoq
  • 20 сен 2017 01:06
    Xammani past fikirlaydi demang ozingizga wunchalik past baxo bersangiz oz iwiz lekin bowqalarga bunaqa baxo beriwga xaqingiz yoq u dunyoni bowqargan yoq qullar mamlakatini bowqardi avval xalqimizni manqurt qulga aylantirdi song oz ozidan bowqaru osongina bolib qoldi xatto olgandan keyin xam ozbekistonda gala gala manqurtlar armiyasi kezib karimni targib qilib yuribdi wulardan bittasi siz
  • 20 сен 2017 01:08
    Кайси биринга куйе кореягами йоки америкагами Мьянма га куйеми йоки россиягами
  • 20 сен 2017 06:53
    Орислар бокмвюаяпти озлари мехнат килиб бокяпти оилаларини сиз бориб бекар юрингчи сизи оилези бокармикин
  • 20 сен 2017 06:56
    Адашяпсиз Оллохни олдида бойликни пашшани канотичалик кадри йок  кадри болганда еди кофирларга бойлик бермаган боларди
  • 20 сен 2017 08:07
    Rusga boriw wartmi Uzbekda ham topsa buladiku uwa pulni
  • 20 сен 2017 08:49
    Кечирасиз ушалардан бири балким мендурман, Лекин яхши инсондан яхши ном колаверади! Сиз нима учун ноляпсиз, Уйингиз тинч оилангиз тинч  Кенг имконятлар яратиб берилаётган булса Сизга яна нима керак ! Ха Сиз айтаётган кулчилик момоси битта Узбе  эмас бутун дунёда глобал момо булиб келмокда, Хали Узбекистон хеч кимни кул килиб четга сотган йук, Факат мусулмонлар четда бир бирини алдаб кул килаётгани хеч кимга сир эмас ! Хозирги кунда шароити бори хам йуги хам бир нарсадан кури колгандай четга чикиб кетаяпти, Айнан Рассияда ишлаб юрган купчилик узбеклар, Хатто номига кун утарга ишлаб юрипти, Бунга Узбекистоннинг хеч кандай дахли йук, Хатто Каримовнинг хам, Бу анана бундан кейин хам давом этиб келаверади, Керак булса хозирги приздентимизнинг даврида хам шундай булаверади, Буни хеч кандай иложи йук
  • 20 сен 2017 09:44
    Narqaman itdin o‘lib getganing yaqshi sani kimsan san islom karimovni to‘piqinam chiqmiysan san
  • 20 сен 2017 20:10
    Шу ерда хам сизми?
  • 21 сен 2017 19:26
    Гуруч курмаксиз булмаганидек инсонлар ичида хам тирнок остидан кир кидирадиганлар куп узбекми козокми русми бир бирларига хурмати йуколмасин дустлиги абадий булсин Узбекистонимиз бунданам чиройлик ва бунданам баркарор булсин уруш деган бало хеч кайси бир миллатни бошига кемасин ношукур булмайлик азиз узбегим мусофирим юртдошим хеч качон болларимиз бу узбек бу козок бу рус деб урушмасин юртумиз гуллаб яшнасин яхшиликта топкан дустларимиз юртумизга оркамиздан мехмон булиб борсин билсинки Узбек  миллатти хар кандай кийинчиликда хам ватанини бир карич тупрогини олтинларга киёслашини куриб одамийлиги мехмондустлигини авлодларига гапириб юрсин биздан шу юрт шу тупрог колади '''Азиз юртдошим'' Юртумизга куз тегмасин''Сог булинг.