Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 28 сен 2017 22:02Айтганча якинда кун.узда янгилик кутилмокда деган Эди шу булса керак
- 29 сен 2017 01:26Кейин вилоятдан тошкенга обориб сотиш учун виза суралмайдими?битта молни хафтада 5та бозорга чикишини хисобга олинса, паспортида эгасини исмига ажратилган жой етмай колади
- 29 сен 2017 08:52Эслатма.
ГУРУҲ ҚОИДАЛАРИ: Гуруҳда хақоратли, ўзгалар обрўсига путур етказувчи, зўравонликка даъват қилувчи, фаҳшга оид (порнографик), тажовузкорона ибора ва сўзлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Шунингдек, спам, тижорат ва реклама характерига эга бўлган шарҳлар ёзиш ҳам ман этилади.
Илтимос, бошқалар фикрини ҳурмат қилиб, ўз фикрингизни одоб доирасидагина изҳор қилинг!
Юқоридаги қоидаларга риоя қилмаган қатнашчилар ҳеч қандай огоҳлантиришсиз гуруҳдан четлатилади!
Шарҳлар бўлимида билдириладиган фикр-мулоҳазалар муаллифларнинг шахсий қарашлари ифодаси ва улар Озодлик таҳририяти позицияси сифатида қабул қилинмаслиги зарур! - 29 сен 2017 08:54Бизи кийнасахам хорласахам майли юртимиз тинч болса болди
- 29 сен 2017 10:34Менга хуроз товуклар бор даканлар,уларгаям паспорт олсаммикан а.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Ўзбекистонда 2020 йил 1 июлига қадар жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ҳайвонларнинг ягона идентификация тизими жорий этилади.
Бу ҳақда хабар қилган gazeta.uzга кўра, барча жониворлар (қўй, қорамол, чўчқа, от, эшак ва туя, шунингдек ит ва мушуклар) босқичма-босқич идентификация қилиниб, ягона электрон ахборот тизимига киритилади. Бу ҳукуматнинг 22 сентябрдаги қарорида кўзда тутилган.
Қарор асосида тасдиқланган низомга мувофиқ, шаҳарларда сақлаш учун рухсат бериладиган чегаравий миқдори ўрнатилиши лозим. Жисмоний ва юридик шахсларга идентификация қилинмаган ҳайвонларни сақлаш тақиқланади.
Ягона ахборот тизимига маълумотларни туман ва шаҳар ветеринария бўлимлари киритади. Ҳайвонларга индивидуал рақам берилади. Ҳужжатда барча турдаги ҳайвонларга электрон чиплар ўрнатилиши мумкинлиги қайд этилган. Идентификация жараёни пулли бўлади.
Масалан, ҳайвонга бериладиган мана бундай индивидуал рақам UZ A 7 00000017 берилади.
Бу ерда UZ — ISO бўйича давлат коди, А — ҳудуд (бу ҳолатда — Қорақалпоғистон), 7 — ҳайвон тури (бу ҳолатда — кучук), 00000017 — ID-рақам (от ва эшаклар учун — тўртта рақам)
Маълумотлар базасида жониворнинг рақами, тури, жинси, лақаби, туғилган жойи ва вақти, эгасининг исм-шарифи, юридик шахснинг исми ва манзили, сақлаш жоки, ветеринар паспорти ҳақидаги маълумотлар, эҳтимол ҳайвоннинг расми кабилар ўрин олади. https://www.ozodlik.org/a/28757674.html