29 сен 2017

Автомобиллар давлат рақамларини сотиш бўйича ўтказилган онлайн-аукционда тошкентлик тадбиркор қарийб 100 000 000 сўмга рақам сотиб олгани ҳақда

nuz.uz сайти хабар қилди.

Айтилишича, 01 777 WEA рақами 97 млн 653 минг 300 сўмга сотилган.
Шунингдек, 01 С 777 АВ рақами деярли 82 млн сўмга, 01 Е 777 АВ рақами деярли 74 млн сўмга сотилган.
Маълум бўлишича, Тошкент ИИВ ЙҲХББ томонидан аукционга 70 га яқин давлат рақами қўйилган.
Жорий йил якунига қадар онлайн-аукцион савдоларда 18 минг дона автомобил рақамини сотиш режалаштирилган.
Ташкилотчилар "чиройли" рақамларни сотишдан 380 млрд сўм туширишни режалаштирган, деб ёзди яна бир нашр. https://www.ozodlik.org/a/28764079.html

Комментарии