3 окт 2017

Москвадаги қурилишдан бирида 2017 йилнинг 26 сентябрида топилган жасад 33 ёшли қирғизистонлик Фаррух Насиповнинг жасади экани маълум бўлди.

Терговчилар Насиповни бўғиб ўлдирганликда гумонлаб, шу қурилишда ишлаган 35 ёшли хоразмлик О. И.ни қўлга олди.
30 сентябрь куни марҳумнинг жасади ўз юртига – Жалолобод вилоят, Олабуқа туманига жўнатилди.
Фаррух Насиповнинг жасади Москванинг жануби-ғарбидаги Болалар гематологияси ва онкологияси маркази ҳудудида бораётган қурилишда шу йилнинг 26 сентябри, кечки 9-ларда топилди.
Насиповни бўғиб ўлдирганликда гумонланиб шу қурилишда у билан бирга ишлаган 35 ёшли хоразмлик О. И. исмли шахс Домодедово шаҳрида қўлга олингани маълум бўлди.
Озодлик ўлдирилган Фаррухнинг амакиси Акмалхон билан учрашди. Акмалхоннинг айтишича, О. прорабдан маош олган Фаррухнинг пулини ўмариб қочган:
- Жияним 33 минг рубл қарз олган экан. Улар бирга бўлган экану, ярим соат ичида у бола йўқ бўлиб қолибди. Жиянимга прораби телефон қилиб, туша олмабди. Кейин қараса ахлат контейнер орқасида ўлиги ётган экан – сим билан бўғиб ўлдирилган экан. Бу бола эса : “Мен метрога кетдим, 11 минг пулимни олиб”, дебди. Видеокамерага терговчилар қараса, у бола қўлида сиртмоқ билан тушиб қолган экан. Ўзи Хоразмда собиқ мелиса бўлган, ҳозир шу ерда оиласи билан экан. Иккаласи қурилишда бирга ишлашган экан, деди Акмалхон.
Суҳбатдош қотилликда айбланаётган О. Фаррухнинг чўнтагидан 11 минг рубл ва қўл телефонини олиб кетганликда ҳам гумонланаётганини билдирди.
Ушбу жиноят юзасидан Москва шаҳар Тергов қўмитасининг Гагарин туманлараро бўлими суриштирув ишларини олиб бормоқда. Жиноят юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105- моддаси 1- қисми, яъни “Қотиллик” асосида жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлди.
Жасад суд-тиббий экспертиза учун дастлаб Царицино туман моргига жўнатилди.
Акмалхон жияни Фаррух Насиповнинг икки вояга етмаган ўғли ва хотини боқувчисиз қолганини ҳам айтди.
30 сентябрь куни Фаррухнинг тобути яқинлари ҳамроҳлигида Москвадан ўз юрти - Жалолободнинг Олабуқа туманига жўнатилди. Муҳожирни жўнатишга Қирғизистон элчихонаси вакиллари кўмаклашди.
Расман тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, Россиядан асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга йилига 7 мингдан зиёд муҳожир жасади солинган тобут - “Груз-200” жўнатилади.
Маҳаллий дафн этиш бюросида кўп йиллардан бери ишлаб келаётган Любовь Резенова - Фаррухнинг жасадини Қирғизистонга жўнатишда кўмаклашган шахслардан бири.
Любовь Владимировна ушбу давлат раҳбарларини Россияда ишлаётган мигрантлар масалаларига кўпроқ эътибор қаратишга чақирди:
- Бу ерда бир тийинга ишлаб, ўлиб кетаётган фарзандларингизни не аҳволга солдингиз?! Оч-наҳор, совуқда 12 соатлаб ишлаяпти улар! Мана Фаррухнинг ҳам иккита боласи етим қолди. Одамларга бундай муносабатда бўлиш мумкинми?! Мусулмон аёллар пол юваяпти, ҳожатхоналарни тозалаяпти – бунақасини қаерда кўргансиз?! Фақат ёшларингиз ўлиб кетаяпти – ота-оналар келиб уларни кўмгани олиб кетяпти. Мана шу моргдан ҳар куни тобутлар кетаяпти Марказий Осиёга. Нима қилиб қўйганингизни бир кўринг – оч қизлар ахлатхона тозалаб юрибди! Бу қанақа ҳукуматлар эканки, мусулмон аёллар фарзандларини Болалар уйига ташлаб кетмоқда? Шу нарсаларни ҳукуматларингизга етказинг. Шармандаликку бу! деди Любовь Резенова. https://www.ozodlik.org/a/rossiya-muhojir/28769487.html

Комментарии

  • 3 окт 2017 19:11
    Nasipov amakisiyam interyuv berishgayam chichib qoyibdi notugri informatsiya bergan mol Nasipov Faruhni qotildan qarzi bomagan Nas bolib butibti odamzodam
  • 3 окт 2017 19:14
    Mani qoshnim boladi Marhum ne tolka yaqin bolishi shartmas  musulmon musulmonni kozini choqisa  gazabga miniladi .
  • 3 окт 2017 20:56
    Рожирун булади
  • 3 окт 2017 22:38
    Нимага улдирибти
  • 4 окт 2017 04:43
    MARHUMNI JOEI JANNATDAN BULSIN LEKIN KOTILGA MING LANAT BULSI .
  • 4 окт 2017 05:28
    🔒 🚫 ответила Aziz razzoqov
    Рожиъун булади
  • 4 окт 2017 12:56
    Бир хафта олдин курилишда кран хожободлик болани туртворганди улди ярим соат ичида
  • 4 окт 2017 17:08
    Baha A ответил NODIRBEK QOSIMOV
    Alabuqani qaeridan edi marhum
  • 8 окт 2017 10:58
    Сафед булондан.
  • 8 окт 2017 11:02
    Карзи борми , йоки йок.ми бу факат Икковисига айон.лекин милион карз болган такдирда  хам улдириш хайвонни иши.пул колни кири сабр килса оларди пулини.Хайвон  .мана энди хеч качон ойласини королмайди.камокда чириб кет.Ифлостттт.
  • 8 окт 2017 11:02
    Карзи борми , йоки йок.ми бу факат Икковисига айон.лекин милион карз болган такдирда  хам улдириш хайвонни иши.пул колни кири сабр килса оларди пулини.Хайвон  .мана энди хеч качон ойласини королмайди.камокда чириб кет.Ифлостттт.
  • 8 окт 2017 22:32
    Сан.кайси.милати.одамисан.узбекни.гапирвосан.хама.милатда.бор.тарбияси.бузук.инсонлар.
  • 9 окт 2017 19:07
    Инсонни инсон жонинини олишга хаки йук жазолашга хам у ким булишидан катий назар бир инсон бу дунёни тарк этди уни икки нафар фарзанди етим колди у муштипар онани ахволи не кечди экан мен онасига ичим ачиди фарзанд догини курсатмасин иллохим онажонларимизга мархумни жойи жанатдан булсин.
  • 9 ноя 2017 16:29
  • 9 ноя 2017 16:31
    Ozbek  nima qildisanga sukaa