Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 3 окт 2017 11:32Соликдан озод булибсизлар,ишлайлар энди тиним билмай!Халкка фойдаларинг тексин,шунга яраша!!
- 3 окт 2017 12:47Navoiyda gaz svet yõlar zõr iw joyla kõp end soliğham tõlamayd vapwe mazaku beznesmenlaga
- 3 окт 2017 15:35Respublikani 70% daromadini biz iwlaydigan tawkilot qilayapdi. Iwlaw navbati endi silarga
- 3 окт 2017 16:57Менга ухшаган мусофирлар бир йилда тушизга хам кирмайдиган сумма 10миллиард доллар давлатга кирим килаяпти!!Сиз айтган 70%тушку у!!
- 3 окт 2017 17:1510mlrd dollorni xali pul deb yurubsizmi. Uzbdagi kon metallurgiyasini byudjetga q6wadigan summasini ewitsay og'ziz ochilib qoladi.
- 5 окт 2017 08:43Fargonani soliqdan ozod qilish sharmas chunki soliq tolash dengizdan tomchi bergandek gap
- 26 окт 2017 17:10Ассалому алейкум бу чиккан янги карор бекор килиндими? Шу хакида ма'лумот бериб утсангиз жавобингизни кутиб коламан...олдиндан рахмат
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Ўзбекистон президентининг 29 сентябрдаги қарори билан
2017 йилнинг 1 октябридан 2028 йилнинг 1 октябрига қадар Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманининг Дуҳибаланд, Сентоб, Темирқовуқ, Қизилча, Ғум ва Чуя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳри қуйидагилардан озод қилинади:
- саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида (савдо ва автомобилларга газ қўйиш хизматидан ташқари) янги тузилган тадбиркорлик субъектлари давлат мақсадли фондларига барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловлардан;
- чорвачилик ва туялик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари — ягона ижтимоий тўловлардан:
- ушбу ҳудудларда рўйхатга олинган ва фаолият кўрсатаётган хусусий тадбиркорлар — белгилаб қўйилган солиқлардан;
- ушбу ҳудудларда рўйхатга олинган ва фаолият кўрсатаётган юридик шахслар олган дивидендидан фойда (даромад) солиғидан.
Жорий йилнинг 1 октябридан эътиборан Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасалари, «Баркамол авлод» марказлари, мусиқа ва санъат мактабларида болаларни ўқитиш учун ота-оналар томонидан тўланадиган тўлов умумқабул қилинган тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Шу кундан эътиборан санаб ўтилган туманлар ва шаҳарда ишлатилмаётган ва бўш ётган давлат объектлари тадбиркорлик субъектлари янги иш ўрни очиш шарти билан 10 йилгача муддатга «нол» қийматда ижарага берилади. https://www.ozodlik.org/a/28769165.html