3 окт 2017

2 октябрь куни Стокҳольм маҳкамаси МТС-Ўзбекистон телеком ширкати бош директори Беҳзод Аҳмедовнинг 2012 йилнинг 10 сентябрь куни Россия терговчиларига¸ 2015 йил майида Швейцария терговчиларига берган гувоҳлик кўрсатмаси жамоатчиликка эълон қилди.

10 йилдан кўпроқ вақт давомида Гулнора Каримованинг Ўзбекистон телеком бозорини тўлиқ назоратига олишдаги ўнг қўли бўлган Аҳмедов кўрсатмаларидан¸ айнан Аҳмедов гувоҳлиги яқин тарихдаги энг йирик коррупция ишининг бошланиши ва Ўзбекистоннинг энг қудратли аëли саналган Гулнора Каримованинг маҳкумга айланишига асос бўлгани кўрилади.
Ғарб телекоммуникация ширкатларидан бир миллиард долларга яқин пора олгани Европа ва АҚШда очилган жиноий ишлар давомида ўз исботини топган марҳум президентнинг тўнғич қизи ҳозирда Ўзбекистон қамоқхонасида беш йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Каримова империясининг қулашига ҳуқуқий замин яратган Беҳзод Аҳмедов эса¸ Озодликка маълум бўлишича¸ 2012 йил июнида Тошкентдан қочиб чиққанидан бери¸ Россияда яшамоқда.
Тўрт соатлик “допрос”
Стокҳольм маҳкамаси эълон қилган ҳужжатларнинг Озодлик танишиб чиққан биринчиси расман “Протокол допроса свидетеля”¸ яъни гувоҳни сўроқ қилиш протоколи деб аталади ва унда 2012 йилнинг 10 сентябрь куни Россия Ички ишлар вазирлиги уюшган жиноий фаолиятни тергов қилиш Бошқармаси 3-бўлимининг алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси О.Сильченко томонидан ўтказилган сўроқда Аҳмедов айтган гапларнинг асосий мазмуни акс этган.
Роппа-роса тўрт соат давом этгани қайд этилган 17 саҳифалик сўроқ протоколининг ҳар бир бетига Беҳзод Аҳмедов ¸охирги саҳифасига эса¸ унга адвокатлик қилган Валерий Орлов ҳам матннинг тўғрилигини тасдиқлаб қўл қўйган.
Протоколда ëзилишича¸ Беҳзод Аҳмедов Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 189¸190 ва 191-моддалари асосида очилган 369659-сонли жиноий иш (Россиядаги МТС ширкатининг Ўзбекистондаги фаолиятида монополияга қарши қонунчилик бузилгани юзасидан 2012 йили очилган иш - таҳр.) бўйича гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.
Сўроқ бошланишидан олдин Беҳзод Аҳмедов Россия Жиноий-процессуал кодексининг 3-моддаси бўйича гувоҳ сифатида ўз хавфсизлигининг кафолатланишини сўрайди¸ ўзи¸ оиласи ва яқинларига қарши кўрсатма беришдан бош тортишини таъкидлайди ва кўрсатмаларининг¸ ҳатто кейинчалик ўзи инкор қилган тақдирда ҳам¸ жиноий ишда далил сифатида ишлатилишига изн беради.
Аҳмедов мукаммал билишини айтган рус тилида¸ таржимонсиз ўтказилган сўроқ¸ 2012 йилнинг 20 август куни унинг адвокатвоситасида ўз хавфсизлиги кафолатланиши ҳақидаги сўрови қондирилганидан сўнг ўтказилган.
“Рад этиш мумкин бўлмаган таклифлар”
Асосий мазмуни 15 саҳифадан жой олган Аҳмедов кўрсатмаси бошдан охирига қадар унинг ўшандаги Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан муносабатлари¸ бизнес шерикчилиги ҳақида.
Каримова билан ТошДУнинг фалсафа-иқтисод факультетида бирга ўқиган опаси Нилуфар орқали 2001 йилда танишганини айтган Аҳмедов¸ 2001 йил декабридан бошлаб асл эгаси Каримовага қарашли ОА СТОРЕС ширкатининг қоғоздаги менежерига айлангани¸ бир пайтнинг ўзида¸ “Ўздунробита” Америка-Ўзбекистон телеком ширкатининг Тошкент бўйича сервис маркази директори бўлиб ишлаганини айтади.
“Мен Гулнора Каримованинг ўз ширкати бошқарувчиси сифатида қайддан ўтиш таклифига йўқ дея олмадим¸ чунки унга йўқ дейиш мумкин эмас эди”¸ дейди ўз кўрсатмасида Аҳмедов ва бу иш учун ҳеч қачон ойлик олмаганини қўшимча қилади.
Протоколда келтирилган кўрсатмага кўра¸ Беҳзод Аҳмедов “Ўздунробита” таъсисчилари бошқарув кенгаши раиси¸ АҚШдаги ICG Inc. ширкати президенти Дадлей Кристи билан 1996 йили Америкада ўқиб юрган пайтида танишган. “Ўздунробита”нинг 45 фоизлик акцияларига эгалик қилган ICG президенти ва Гулнора Каримова ўзаро танишиш ва бирга бизнес қилишни истагани ортидан¸ Аҳмедов уларни Лондонда 2001 йил кузида юзма-юз учраштиради.
2001 йилги мазкур учрашув тафсилотларидан Аҳмедовнинг Ўзбекистон телеком бозорини ўз назоратига олиш жараëнида Гулнора Каримованинг ўнг қўли¸ асосий музокарачисига айлангани англашилади.
"Ўздунробита"нинг тортиб олиниши
Лондон ортидан Дубайда ўтказилган музокаралар ниҳоясида “Ўздунробита”нинг америкалик ҳиссадорлари¸ “Ўзбекистонда жиддий муаммолар бошланиши” таҳдид остида ўзларига қарашли акцияларнинг 20 фоизини Каримовага қарашли Реви Ҳолдингс ширкатига беришга розилик беради. Бунинг эвазига Каримова ширкатнинг конвертация билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш ва унга халқаро алоқа лицензиясини олиб беришни ваъда қилади.
Гувоҳлик кўрсатмасида айтилишича¸ 20 фоизлик акцияни Каримовага қарашли ширкатга ўтказиш ҳақидаги меморандумга 2001 йил ноябрида Реви Ҳолдингс бошқарувчи директори Фарҳод Иноғомбоев ва ICG бош таъсисчиси Шаҳид Фероз қўл қўяди¸ 2002 йил январида Реви Ҳолдингс “Ўздунробита” таъсисчилари гуруҳига расман қўшилади¸ Аҳмедов ширкат бош директори этиб тайинланади.
Иноғомбоев Каримова билан келишмовчилик ортидан АҚШга чиқиб кетгач¸ Каримова 2002 йил охирида¸ Беҳзод Аҳмедовнинг гувоҳлик беришича¸ “Ўздунробита” акцияларини фуқаровий эри Рустам Мадумаров номига очилган Swisdorn Limited ширкатига расмийлаштиради.
2003 йилга келиб америкалик инвесторлар “Ўздунробита”га харидор излай бошлаши ортидан Россиянинг МТС ширкати биринчилардан бўлиб қизиқиш кўрсатади ва 2004 йил августида¸ бу пайтга келиб¸“Ўздунробита”нинг 59 фоизини қўлга олган Каримова 33 фоизлик акцияни 100 миллион долларга¸ америкаликлар эса¸ ўз ихтиëридаги 41 фоизлик акциясини 21 миллион долларга сотиш ҳақида МТС билан келишув имзолайди. Каримова Ўздунробитанинг қолган 26 фоиз акциясини 2007 йили МТСга 250 миллион долларга сотади.
Беҳзод Аҳмедов ўзи 10 йил ишлаган “Ўздунробита”ни америкалик инвесторлар ва давлатдан Гулнора Каримовага сув текинга олиб бериш¸ қолаверса уни МТСга сотишда ҳам¸ ўз кўрсатмасидан¸ Каримованинг асосий музокарачиси бўлади ва шу аснода Каримованинг бу жараëндан 350 миллион долларлик бўлишида марказий роль ўйнайди.
Ўзига қарши кўрсатма бермаслигини бошдаëқ айтган Аҳмедов¸ бу жараëнда ўзининг қанча ишлагани ҳақида терговга маълумот бермайди.
Coscom бошига ҳам "Ўздунробита" куни тушди
Каримованинг Ўзбекистон мобиль алоқа бозоридаги биринчи юриши 350 миллион долларнинг асосан Ҳонг Конгдаги банк ҳисобларига бориб жойлашиши билан якунланар-якунланмас¸ Аҳмедов Ўзбекистондаги яна бир телеком ширкати - СOSCOMни ҳам айни шаклда Каримова назоратига ўтказиш ва сўнгра уни хориж инвесторига сотиш пойдеворини қуришга киришади.
Протолда қайд этилишича¸ 2007 йил баҳорида¸ Ўзбекистон телекоммуникация бозоридаги йирик ўйинчи - Coscom ширкати акцияларининг 97 фоизига эгалик қилган Американинг MCT Corp. уни Қатар Телекомга сотиш бўйича келишув имзолайди.
Бу савдодан улуш талаб қилган Каримова¸ америкаликлар кўнмагач¸ Coscom лицензиясини 10 кунга тўхтатади ва бу таҳдид ортидан америкаликлар Қатар Телеком билан келишувни бекор қилиб¸ Каримова талаб қилганидак¸ ўз ҳиссасини Швеция ва Финляндия ҳукуматларига қарашли TeliaSoneraга сотишга мажбур бўлади.
Бу олди-бердида ҳам МТС-Ўзбекистон бош директори вазифасида ишлаб турган Беҳзод Аҳмедов¸ ўзининг гувоҳлик беришича¸ Каримова сўровига мувофиқ асосий музокарачи бўлади. Аҳмедов олиб борган музокаралар натижасида¸ протоколда қайд этилишича¸ TeliaSonera томонидан Каримовага қарашли Takilant ширкатининг Латвия ва Швейцариядаги банк ҳисобларига жами 330 миллион доллардан ортиқ маблағ ўтказилади.
(АҚШ Адлия вазирлиги билан судгача эришилган келишувда акциялари Америка қимматбаҳо қоғозлар бозорида савдога қўйилган TeliaSonera ширкати Гулнора Каримовага 331миллион доллар пора берганини тан олди ва бу иши учун қариб 1 миллиард доллар жарима тўлади.)
15 миллион долларлик "қора мушук"
Аввалига “Ўздунробита”¸ унинг ортидан Coscomни Гулнора Каримовага олиб бериш ва сўнгра уларни сотиш асносида Каримованинг хориждаги банк ҳисобларига қарийб бир миллиард доллар келиб ўрнашишида марказий шахс бўлган Аҳмедовнинг Каримова “душмани” (Каримованинг ўз таърифи)га айланиши сабаби¸ сўроқ протоколидан англашилишича¸ 15 миллион доллар тортишувига бориб тақалади.
2011 йил 16 декабрь куни Аҳмедов бош директор бўлган “Ўздунробита¸ бу вақтга келиб¸ МТС-Ўзбекистон ширкатида солиқ ва прокуратура тизимлари комплекс текширув бошлайди. Уч ой давом этган бу текширув натижасида “Ўздунробита” 2008-2010 йилларда давлатга 1¸5 миллион доллар кам солиқ тўлаган деб топилади ва Аҳмедовга кўра¸ ширкат бу солиқни белгиланган вақт ичида тўлайди.
Текширув давом этаëтган бир пайтда Каримова Авакян орқали Аҳмедовга ўзига 15 миллион долларлик жарима пули тўлаш талабини қўяди.
“2012 йилнинг 15 февраль куни¸ ҳали текширув бораëтган пайтда¸ Гаяне Авакян мени Тошкентдаги “Шошкент” офисига чақирди. Бу ерда Авакян менга чеккаларига Каримова томонидан қўлда изоҳ ëзилган компютердан чиқарилган икки варақлик қоғоз берди. Унда “Ўздунробита”нинг 2007 йилдан 2001 йил ноябрига рекламага сарфлаган харажати кўрсатилган эди. Авакян менга берган хатда Каримова мендан 30 миллиард сўм (15 миллион АҚШ доллари)ни ўз шахсий ҳисобим ва менежмент ҳисобидан унга топширишни талаб қилди. Каримова талабида¸ “Ўздунробита” реклама хизматлари учун Ўзбекистондаги турли компанияларга тўлаган пуллар¸ мақсадли фойдаланилмагани учун¸ шахсан унга қайтарилиши лозим дейилган. Каримова қарашича¸ “Ўздунробита”нинг барча реклама хизматлари унга қарашли бўлган “Терра групп” орқали кўрсатилиши лозим бўлган”¸ дейилади Аҳмедовнинг Россия терговчиси ўтказган сўроқдаги кўрсатмасида жумладан.
Аҳмедовга кўра¸ Каримова 15 миллион долларни берилган муҳлат ичида ўз ҳисобига ўтказмаса¸ қаматиш билан таҳдид қилган ва шундан сўнг у ўз уйини сотиб¸ унга дастлабки 1 163 000 долларни нақд берган.
Аҳмедов шунингдек¸ Каримова Канн кинофестифали доирасида ўтказилган хайрия кечасига кириб¸ Билл Клинтон ва Монако шаҳзодаси билан суратга тушиш имкони учун тўланган 250 минг долларни тўлашни ҳам ўзига юклагани ва бу пулни Каримованинг АҚШдаги банк ҳисобига ўтказганини айтади.
Таҳдид ва босимларни давом эттирган Каримова¸ қолган пулни тўлаш учун Аҳмедовдан Москвадаги уйини сотишни¸ акс ҳолда¸ нафақат ўзи¸ хотини ва болалари ҳам тазйиқ остига олинишини айтавергач¸ Каримова топшириғи билан чегарадан чиқарилмайдиган шахсга айланган Аҳмедов 2012 йилнинг 6 июнь куни Ўзбекистонни ноқонуний тарк этади.
"Москвадан юборилган чопар"
Сўроқ протоколида¸ ўзи ва оиласи хавфсизлиги учун Ўзбекистондан қочиб чиқишга мажбур бўлганини айтган Аҳмедов¸ 30 июнь куни Швейцарияда Алишер Эргашев ва Шоҳруҳ Собировларнинг қўлга олингани ҳақида матбуот орқали хабар топганини айтади. Аҳмедов¸ бу шахсларнинг Швейцария банкидаги ҳисоб рақамидаги пул ва бошқа кўчмас ва кўчар мулкнинг асл эгаси Гулнора Каримова эканини айтади¸ ўзининг бу ҳисобларга алоқаси йўқлигини билдиради.
Айни пайтда¸ Швейцария ҳуқуқ тизимлари бу шахсларнинг Беҳзод Аҳмедов номига очилган ҳисоб рақамидан миллионлаб долалр пулни чиқариш учун келганида қўлга олинганини билдирган эди.
Бу воқеа ортидан Аҳмедов¸ адвокат орқали Швейцария прокуратураси билан ҳамкорлик қилиш ва уларга гувоҳлик кўрсатмалари беришга тайëрлигини билдиргани ва шу мақсадда ўзига швейцариялик адвокат ëллаганини айтади.
Бу кўрсатмалардан эса¸ аввалига Швейцария¸ сўнгра Швеция¸ Франция¸ Ҳолландия ва АҚШда очилган Ўзбекистон телекоммуникация бозоридаги коррупция ва унда президент тўнғичининг роли юзасидан бошланган жиноий ишларнинг Гулнора Каримовага келиб тақалишини фош этишга¸ айнан Аҳмедов ҳамкорлиги йўл очгани кўрилади.
2012 йил кузида швециялик тележурналистлар ҳозирлаган уч қисмлик ҳужжатли видеоматериалга асос бўлган маълумотлар билан Аҳмедовнинг Москвада берган кўрсатмасидаги уйқашлик ҳам¸ бу фильмлардан бирига сарлавҳа бўлган "Москвадан чопар" ортида ким турганини тушунишга ëрдам беради.
2012 йилда Швейцариядаги Билан журналига берган интерьвюсида Гулнора Каримова айнан Беҳзод Аҳмедовни ўзига қарши компромат сиздираëтганликда айблаган эди. http://www.ozodlik.mobi/a/gulnora-karimova-behzod-ahmedov-uzdunrobita-mts-coscom-telia/28769961.html

Комментарии

  • 4 окт 2017 09:43
    Eee guguwa bir tinni ustida dombaloq owadiku turunoy singlisiga eski iwtonini xam bermidi . Etimchalarni toylarini tursunoy ozini puliga qilgan deb yuribdi wunichun maqtayabdi qomoqdan chiqsa toyimni qilib berarmikan deb . Tursinoy u toylarni owa erlik tadbirkorlarni puliga majburlab qildirgan lo'misiz nimabalo
  • 4 окт 2017 09:44
    Airxon tursinoy wunaqa ajoyib savob talab qizakanda
  • 4 окт 2017 09:45
    Amir xon xato ketib qoldi uzur
  • 4 окт 2017 09:58
    Wuncha milliyardlarni  evropaga oliborib beribdi nima bopti wunga qolimiz ochgu anovi rusda xor bolib yurgan gastarbatrlar milliyrdlab jonatyabdiu tog'rimi (bir yilda o'rta osiyoga iwchi muxojirlarning 7000 jasadi yuboriladi . Statistik malumotdan bu o'ligi qolib ketganlardan tawqarisi) . Agar sizdaqalar bolmaganda wu axvolga tuwmasdik. Ywang tursunoy ongu tafakuringizga balli , aqilni qarang aqilni wunchalaram dano bo'lasizmi.
  • 4 окт 2017 13:55
    Отанг олдига чакирсин. сани пайгамбаримиз бандаликни бажо келтиришдан олдин фотима кизларини кулогига
    бир нима шивирлабди хеч кимга эш.ттирмасдан кизи кулиб куйибди нима дедила падарибузрукворингиз деб сурашганда сикилма фоний дунёда биринчи сан билсн куришимиз дедила деган акан ИАК хам шу кизиилан куришсин
  • 4 окт 2017 17:08
    Бу канчик хозир каерда колд уликми ё тирикми бу канчикди узи кахшатган одамларга кйиббэришкэрак шунда хакикат галаба козонади амини йртишкэрак бу канчикни
  • 4 окт 2017 20:02
    гулноранинг айби манимча  уни факат величаялигида холос величаялигини укдириб кетига кулиб ишни килган бошкалар
  • 5 окт 2017 00:31
    Отасини Кизи маладес
  • 6 окт 2017 01:37
    Фотошоп киладиган кут одамлар купай ган хозир бу сузлар хаммаси бохтон, Ота Онасини Хотини Ватанини сотишга таййор Пул учун??????
  • 6 окт 2017 13:54
    аслида халкингни узи ахмок ойига 30-40 минг телефонига пул тулайдиган
  • 13 окт 2017 11:48
    Катталар худони ишига аралашса буладими?
  • 13 окт 2017 13:35
    Биламан бандалигимизни, сан айтяпсанки : худони ва катталарни ишига аралашиб булмийди - деяпсан, сен айтаётган катталар  бандами ёки ким?
  • 13 окт 2017 21:13
    Кип -кизил экансану, хафа булма, сен хам менинг ишимга аралашма мен хам рахбарман
  • 13 окт 2017 21:46
    Катталарни ишига аралашма "тирранча "
  • 14 окт 2017 02:54
    madina.islom.universiteti