4 окт 2017

Бу меъёр мамлакат парламенти Жиноят кодексига киритган ўзгартиш билан қонун тусига кирди.

Душанбе яқинидаги Рӯдаки туманида яшайдиган Бобожон Сафаров 3 йил олдин хотинидан ажрашиб 2 фарзандига алимент тӯлар эди.
Айтишича, у ӯтган йили Россиядан депортация бӯлганидан буён олаётган ойлигидан 300 сомоний (тақрибан $34) миқдорида алимент тӯлашга қодир эмас.
“Ҳозир мен мактабда қоровуллик қилиб, ойига 600 сомоний ойлик оламан. Бу пул бир ӯзимнинг кун кечиришимга ҳам етмайди. Шу сабабли уч ойдан бери алимент тӯлолмаяпман. Мени судга чақириб, агар алиментни ӯз вақтида тӯламасанг сенга нисбатан жиноий иш очамиз, деб пӯписа қилишди. Нима қилишимни билмай қолдим”, -деди Бобожон Сафаров.
Тожикистон адлия вазирлигига кўра, мамлакатда 65 мингга яқин алимент тўлашдан бош тортаётган шахс бор. Бу вазиятга чек қўйиш учун 2 октябрда Тожикистон Олий Мажлисининг қуйи палатаси Жиноят кодексига ӯзгартишлар киритишни маъқуллади. Агар олдин алимент тӯлашдан бош тортган одамларга нисбатан шартли қамоқ жазоси ёки жаримага қўлланилган бўлса, энди уларга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Тожикистон адлия вазири Рустами Шоҳмурод Озодлик радиосига янги тартибни изоҳлар экан, жумладан бундай деди:
“Ўзгартишга биноан, алимент тӯлашдан бош тортган шахс катта жарима тӯлаши ёки икки йиллик шартли қамоққа ҳукм этилиши мумкин. Агар бу шахс бундай қонунбузарликни такрорласа унга уч йил қамоқ жазоси кӯлланади”, - деди Рустами Шоҳмурод.
Адлия вазирининг айтишича, алиментни тӯламаган шахсларнинг кӯпини меҳнат муҳожирлари ташкил этади. Уларнинг баъзилари Россияда бошқатдан уйланиб, Тожикистондаги аёл ва болаларига моддий ёрдам кӯрсатмайди. Бошқа томондан Россиядаги иқтисодий бӯҳрон сабабли жуда кӯп муҳожирлар ишсиз қолиб ӯз ватанларига қайтишга мажбур бӯлган.
Ӯзбекистонда ҳам айни шу муаммолар мавжуд. 2017 йилнинг 1 июлидан бир ойдан ортиқ алимент тўламаган шахсларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоққа олиш чорасини қўллаш ҳақида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига қўшимча банд киритилди.
Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга кўра¸ алименттўлашдан бўйин товлаш такроран содир этилган тақдирда шахс жиноий жавобгарликка тортилади. Бундай шахсларга нисбатан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.Шуниндек, қарздорлар чет элга чиқиш имкониятидан вақтинча маҳрум этилади. https://www.ozodlik.org/a/tojikiston-aliment/28768970.html

Комментарии

  • 6 окт 2017 06:42
    Йук. Диндан чикади, муртад булади.
  • 6 окт 2017 06:44
    Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам:
    Кимни яхши курсанг киематда бирга буласан деганлар.
    Душманингиз яхудлар ва насронийлар бн бирга тирилишни хохлайсизми
  • 6 окт 2017 06:46
    Сиз кузбуямачи,миннатчисиз. Оилага килинган яхшилик хеч жойда гапирилмайди
  • 6 окт 2017 06:48
    Исломни тилида гапирадиганлардансан. Сен мусулмон эмассан
  • 7 окт 2017 14:01
    Хали бу хадис хижоблилар хакида келган.
    Калбим тоза деб бехижоблар хакида гапирмаса хам булади
  • 7 окт 2017 14:02
    мен сенга  мусилмон эмасман кандай уйласанг уйлайвер хакикий мусилмонларни хам куриб юрибман россияда менгамас бегуно ташлаб кетган эркакларга айт бу гапингни

    Шу гапларни езган мен эмас, сиз булсангиз керак
  • 7 окт 2017 14:07
    Абу Ханифа айтади:

    " Хеч кимга жохиллик сабаб Уз Яратувчисини танимаслик узр булмайди,чунки инсонга куриб турган ери осмонни курсатиб куйилгани туфайли инсонга уз Роббисини таниб ( тавхидни билиш ) ибодатда яккалаш вожиб булади. Фарз амалларга келсак ва улардан хабари булмаганлар эса хужжат койим булмаганлар хукмидадир.
    ( Фикхул Акбар шарх Али ал - Кори 7 бет ).

    Ибн Касирнинг шогирди ал - Кунавий ал - Ханафий айтади:

    " Кимки уз ихтиери билан,инсонни кофир килгувчи куфр калимасини билмасдан айтса,у кофир булади ва бундай инсонга бу куфр калимасини билмай айтгани узр булмайди,чунки у бу калимани уз ихтиери билан айтади,хатто би куфр калима билан кофир булишни касд килмаган булса хам,шунингдек  инсонни куфрга туширадиган калимани хазиллашиб айтса хам кофир булади ва бундай жохилликга хеч кандай узр йук. Ва бу барча уламоларининг фикридир ".

    ( Шарх Фикхул Акбар Мулла Али Кори 241- бет ).

    Мулла Али Кори айтади:

    " Muxiyt " ва " Xavi ' да келадики:
    " мен мулхидман " ( Худосизман,атеистман ) деганлар хакида хулоса килиб айтади: " мен бу калимани куфр эканлигини билмаган эдим " деган инсон,бундай очик масалаларда ( одамлар орасида ) узрлик булмайди ( ва кофир булади ) ва Аллохга барча яширинлар аендир.
    ( Шарх " Аш - Шифа " 2/329 ).
  • 7 окт 2017 17:03
    Нима деб гапирганда хам, динга карши нотугри гапирибсиз,товба килиб,иймон келтириб Аллохга кайтинг. Бу гапиргиз узр булмайди.
    Товба сураси 65-66 оятлар бундан хам огир келган
  • 7 окт 2017 17:33
    Бир хакорат киласиз,бир сизлаб акл оргатасиз бечора Луизага!Нима уни танийсизми?
  • 7 окт 2017 19:23
    Аралашманг сизга гап таъсир килмайди
  • 7 окт 2017 19:46
    Астагфируллох :-O
  • 9 окт 2017 22:35
    Оллахга шукур узимга токман бейсорани бошкага айтасан
  • 9 окт 2017 22:46
    Сизи хадеб саволга тутганига тарафизи оле дигандим,баттар болинг корни то'к хоним:-S