9 окт 2017
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Тожикистондаги ваколатхонаси Душанбедан Тошкентга авиачипта нархи 200 сомонийга (қарийб 23 доллар) арзонлаганини эълон қилди.
Эндиликда йўловчилар Тошкентга 1034 сомоний (тақрибан 117 доллар) тўлаб, уча олишлари мумкин.
Душанбе-Тошкент йўналиши бўйлаб мунтазам авиақатнов тикланган апрель ойидан бери йўловчилар чипта нархи қимматлигидан нолиб келаётган эдилар.
Июнь ойида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати йўловчилар камлиги сабабли Душанбега парвозларни қисқартирган.
Август ойида авиаширкат масъуллари Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун авиачипталарни арзон нархда сотиш тизими жорий этилгани, авиачипталар нархи йўналишига қараб 40 фоизгача арзон нархда сотилиши мумкинлиги ҳақида билдиргандилар.
Ширкат вакиллари чипта нархини пасайтиришга оид қарор сентябрь ойида қабул қилинганини билдирганлар. https://www.ozodlik.org/a/28781599.html
Комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Йуловчилар сугиртаси ошган булса ажаб эмас
Душанбе Тошкент авиа йуналиши йулга куйилишини узи катта гап.