11 окт 2017

"Синглим Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туман тиббиёт коллежининг 2-курсида ӯқиётган эди.

Коллежда газ йӯқ. Домлалар совуқ хонада ӯқитган. 2017 йилда у сил касаллигига чалинган. У касаллик совуқдан пайдо бӯлар экан. Уйдагиларнинг ҳаммасини рентгенга тушириб кӯрдик. Ҳеч кимда йӯқ, фақат шу синглимда юқумли бӯлиб чиққан.
Шу сабабли 2017 йил 10 март куни Нукус сил диспансерига ётқизилди. У даволаниб, 12 май куни касалхонадан чиқди. Аммо, ӯқишга қайтиб борса, қабул қилинмапти. "Академ таътил берилади" дебди. Биз касалхонадан синглим касал бӯлгани ҳақида маълумотнома сӯрасак, "берилмайди", деб айтишди. Соғлиқнинг сақлаш кодексига тӯғри келмас экан.
Қабулхонага мурожаат қилганимиздан 1 ой ӯтиб, шундай маълумотнома берилди. Уни коллеж директорига олиб борсак, "кеч бӯлди, ӯқиш мавсуми тугади" деб айтди директор. Аммо, коллеж номидан уйга ҳеч қанақа огоҳлантириш келмаган. Синглимнинг айби нима? Шу коллежда шароитлар йӯқлиги учун касал бӯлиб қолганими? Ҳозир яна 2-курсни бошидан ӯқимоқда. Энг қизиғи, у ӯтган йилнинг март ойида касал бӯлган эди. Яъни, атиги 2 ой қолган эди". https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-sil-kollej/28784788.html

Комментарии

  • 11 окт 2017 23:25
    ответил 🌴Не важно🌴
    тогдан келса богдан келасан аклинг етмаса жим турганинг макул ошна
  • 12 окт 2017 05:56
    .
  • 12 окт 2017 06:31
    сил касал авлоддан авлодга утади дейишади
  • 12 окт 2017 07:11
    ...
  • 12 окт 2017 08:50
    Хоким   ёки   Прокурорни   кизи   сил   касаллиги   билан   огриб   колса   ундан    жирканишмайди  аксинча   унга   ёрдам   беришиб    хурмат   иззатини   жойига   куйиб   керак   булса   огиз   бурун   упишиб   бизларга   хам  юксин   деб   дуо   килишади.Бизларни   Узбек   халкимизга  азалдан   теккан   касаллик   бу  Лаганбардорлик .
  • 12 окт 2017 10:04
    Сил одам тупурса тупургисидаги палочка улмайди, бирор ерда юктирган булиши хам мумкин, нимага хамма курсдошлари огримаган??
  • 12 окт 2017 10:08
    оббо шунча саводсизлар дипломлани сотиб олишганда.2чи йилга колдирмасаям буларди.шуни кизни 2чи йилга колдириб катта иш килдим деб уйлагандирда синф рахбари директори хам.ахмок
  • 12 окт 2017 11:48
    Энди укимай куявуради деб уйлашганда.лекин киз укиши керак узини келажаги учун.яхши иш булмабдида энди даволиниш керак.энг яхши даво факат кучли овкатланиб иммун тизимини кучайтириш.
  • 12 окт 2017 12:06
    :-P
  • 12 окт 2017 15:22
    ит гошидан болган кайнатма шурво
  • 12 окт 2017 15:46
    Колдиришни сабаби коллеж одам сонини купрок курсатиб,колледжни саклаб колиш ва узини директор макомини колдриш
  • 12 окт 2017 21:27
    Булани йокиб йубориш кере
  • 14 окт 2017 06:13
    Хамма айбни коллежга агдарманг балки у уйда совкатиб сил булгандир курсдошлари сил булмабдими демак буни бошка сабаби хам бордир сиз уйдагиларни курикдан утказибсизу курсдошлари эсдан чикиб колибдида а
  • 14 окт 2017 06:16
    Хамма айбни коллежга агдарманг балки у уйда совкатиб сил булгандир курсдошлари сил булмабдими демак буни бошка сабаби хам бордир сиз уйдагиларни курикдан утказибсизу курсдошлари эсдан чикиб колибдида ё бутун курс сил бубдими одам айбни узидан ахтариш керак одам улдириб куйган хам кизни зурлаган хам жамики жиноят килган хам шайтон йулдан урди дейди узини айбдор килмайди