16 окт 2017

16 октябрь куни Ўзбекистон маъмурлари йиллардан бери қамоқда сақланган ҳуқуқ фаолалридан яна бири – 67 яшар Ғанихон Маматхоновни озодликка чиқарди.

Бу ҳақда Озодликка Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/33-сонли муассасада жазо муддатини ўтаган Ғанихон Маматхоновни озод қилиш жараëнида бевосита қатнашган “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли¸ журналист Абдураҳмон Ташанов хабар қилди.
Фарғоналик ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновнинг номи бир неча йиллардан буён маҳаллий ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳисоботларида Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар қаторида зикр этиб келинаëтган эди.
2009 йилнинг 12 октябрида ҳибсга олинган Маматхонов¸ ўша йил 25 ноябрь кунги суд ҳукмига кўра¸ Ўзбекистон Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора берганлик) ва 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича айбланган ва 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Ғанихон Маматхоновнинг муддатига сўнгги марта 2014 йилнинг 3 августида жиноят ишлари бўйича Қизилтепа тумани судининг ҳукми билан 2 йилу 4 кун муддат қўшиб берилган. Айблов сиёсий маҳкумларга нисбатан илгари сурилаётган анъанавий, яъни жазони ижро этиш муассаси тартибини бузиш бўлиб, ҳуқуқ фаоли иккинчи марта шундай жазога тартилган. Унинг қамоқ муддати худди шу модда билан 2014 йилда 2,3 йилга узайтирилган эди. https://www.ozodlik.org/a/qamoqxona-siyosiy-mahbus-ganixon-mamatxonov-ozodlik/28798100.html

Комментарии

  • 17 окт 2017 00:40
    Узбек халки даражасида уша сиз айтган шахслар тугри хак булса хам еки сиесий саводсизларча харакат килган еки юкоридан туриб бировлар курсатма бериб турган.Киргизда рангли революция сценарийсига ухшаб.Сиз Бек ака узру хакикат тарафсиз,бунга гап булиши мумкин эмас,лекин яна бир маротаба узр бир еклама уйлайсиз,вокеанинг факат бир тарафини курасиз,сизни танкга ухшатаман доим,
  • 17 окт 2017 00:41
    Шу факат борщ тайерлашни койиллатасизми дейманда,
  • 17 окт 2017 00:50
    Курдингизми мен хамма нарсадан хабарим бор.Свекланинг яхшисини топаман деб роса кийналасиз а?
  • 17 окт 2017 01:04
    Яшанг узингизнинг гапингизга узингиз жавоб айтингиз * КУЙЛАР*  Жуда тугри айтингиз,сиз * КУЙЛАР*ни демократияга чорламокчимисиз???
  • 17 окт 2017 01:10
    УТОПИЯ!!!Мирзиеев эркин фикр бермайди хеч кимга!! УТОПИЯ ушалмайдиган орзу!!!
  • 17 окт 2017 01:14
    Йук,мен хамма ишларни маери билан бошлаш тарафдориман,яшасин демократия яшасин эркин фикр,лекин биринчи халкни шу тушунчага ургатиб кейин утамиз сиз орзу килаетган сиесатга
  • 17 окт 2017 01:18
    Укимаганман лекин худди шундай булиши керак
  • 17 окт 2017 01:20
    Яхши туш куринг лавлагининг энг зурлари дуч келсин;-)
  • 17 окт 2017 01:26
    Барибир мен учун кизикарли оппонентсиз Бек,ярим йилдан бери сиз билан бир фикр атрофида айланиб юрибмиз
  • 17 окт 2017 02:29
    Золимлар тарафидан ҳибсга олинган ватаннинг асл фарзандлари Нуруллоҳ Рауфхон ва Бобомурод Абдуллоҳларга бағишланди
    Урушдан баттар бир тинчлик бор ватаним устида
    вабодан баттар бир соғломлик.
    хурсандчилик бор жанозадаги табассумлар каби
    сархушлик бор худди ўлим мастлиги мисол!
    Эй, муборак миллат, ухлаш санъатини менга ҳам ўргат
    30 йил бедор ахир қум тулган бу кўзларим
    Бир чимдим уйқу бер шу асрлик уйқунгдан
    шу маҳобатли хотиржамликдан юқтир шууримга
    фарзандинг эмишман ахир мен ҳам, фарзандинг,
    қалбимдан қув исённи, бўйсунмоқни ўргат,
    бир тин олайин сенинг кабир ТИНчлигингдан
    Бир хўрсинайин асрлик xўрлигинг билан
    Зулмми сени юмшатди бу қадар,
    на кучли малҳаммиш у, на қувватли афюн!
    Шунчалар осойишсанки, шунчалар йўрғин
    Сени кўриб ўлмак истайди одам!
    Урушдан баттар бир тинчлик турибди юртим устида.
    Муҳаммад Солиҳ
    29.09.2017
  • 17 окт 2017 06:05
    .
  • 17 окт 2017 07:05
    Бу турмалар бушаб коляптию урнига каримов тузимидан колган каналарни камаш керак
  • 17 окт 2017 08:58
    Яхши
  • 17 окт 2017 11:02
    Turmalarda begunohlar o'tiribdi, gunohkorlar esa,
    amal kursisida o'tiribdi.
  • 11 ноя 2017 21:03
    Илойим невара чевараларизи орзу хавасини куринг Дадажон