17 окт 2017

"Бухоро автобусларидаги ҳолат.

Қачон қарама, аксар автобусларнинг ичи доим тўла бўлади (айниқса "Карвон", "Колхоз"га кетишда). 15 киши ўтириб кетиши мумкин бўлган автобусга 30-40 одамни юклашади (худди картошка қопидай), яна ҳар қадамда тўхтаб, одам олиш ҳаракатида бўлишади.
Ўртадаги одам тушмоқчи бўлса, анча одамни безовта қилади. Уларга одамларнинг ҳолати қизиқ эмас.Туристик салоҳияти юқори бўлган шаҳарда яшаяпмиз, кўрган туристлар юртимиздан қандай хулоса билан кетишяпти? Бу масала бир гал вилоят ҳокимлигида кўтарилганди, аммо ўзгариш сезилмаяпти. Автобусларни кўпайтириш фурсати етди. Қолаверса, автобусчиларни қайта тайёрловда тарбияласа бўлармиди?". https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-avtobus/28798085.html

Комментарии