25 окт 2017

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябр куни Туркияга икки кунлик расмий ташрифини бошлади.

Бу Ўзбекистон давлат раҳбарининг сўнгги 18 йилда Туркияга илк сафаридир. Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримовнинг вафоти ортидан Анқара ва Тошкент ўртасида борди-келдиларнинг жонлангани кузатилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига биноан 25 октябрь куни расмий сафар билан Анқарага келди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, Анқара шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, глобал ҳамда минтақавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади, халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
Ш.Мирзиёев бошчилигидаги ўзбек делегацияси Туркиянинг Истанбул шаҳрига ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.
“Ташриф якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро манфаатли алоқалар учун қулай шароитлар яратиш, сайёҳлар алмашинуви ва маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга қаратилган кўплаб ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган”, дейилади президент матбуот хизмати тарқатган хабарномада.
Бу Ўзбекистон раҳбарининг сўнгги қарийб 20 йил ичидаги Туркияга илк расмий сафаридир.
Ўзбекистон президенти оҳирги марта Туркияга 1999 йил бошида сафар қилган эди.
Туркия 1991 йилда биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини тан олган эса-да тўқсонинчи йиллар ўрталарида икки мамлакат орасидаги муносабатлар совиди.
Мухолифат лидерлари Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовларнинг Туркиядан бошпана топиши ортидан Ислом Каримов Туркиядан юз ўгиришни бошлади.
Туркияда таҳсил олаётган юзлаб ўзбекистонлик талаба мажбуран ватанга қайтарилди.
2011-12 йилларда эса Туркиянинг Ўзбекистондаги ширкатларига қарши Тошкент кенг кўламли кампания бошлади.
Туркиялик элликдан ортиқ тадбиркор ҳибсга олинди, турк ширкатлари ёпилди.
Президент Ислом Каримовнинг 2016 йил сентябрдаги вафоти ортидан Анқара ва Тошкент ўртасида борди-келдиларнинг жонлангани кузатилмоқда. https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-turkiya-safar/28815300.html

Ўзбекистон раҳбари сўнгги 18 йил ичида илк бор давлат ташрифи билан Туркияга борди

Комментарии

  • 25 окт 2017 21:28
    Туркия билан конимиз бир, динимиз хам, эътикодимиз хам, сузимиз хам...
  • 25 окт 2017 21:32
    ФотографияФотография
  • 25 окт 2017 21:32
    ФотографияФотография
  • 25 окт 2017 21:35
    тугри тушининглар турк савдогорлари каримпдан "шапалок"**** кетишганакан.айнан хозир шу кайтб кетганлар такдир такозоси билан молия вазири,иктсод рахбарлари шунака лавозмларга кутарлб кетган миш.эрдогон кутиб олишни хохлаган булсаям булар говго килардида.олдин бу сафар узлари куришиб,гаплашишиб иликлашиб олишса,борди келдилар йулга куйилса кейинги гал хамаси дустона холда чикиб кутиб олишларига аминман.
  • 25 окт 2017 21:37
    бу Дўстлик бизни юртга ва Ислом динмизга жуда Катта фойдаси Бор
  • 25 окт 2017 21:39
    тўгри айтасиз фикрингизга қўшиламан
  • 25 окт 2017 21:42
    Турсиной Хамраева
    Туркия билан конимиз бир, динимиз хам, эътикодимиз хам, сузимиз хам... ХУДДИ ШУ ГАПЛАРНИ У3Б ЯНГИЛИГИДА БИРИНЧИ КЕЛГАН ТУРК ВАКИЛИ ГАПИРГАНИ АНИК ЭСИМДА.ОДАМЛАР ТУПЛАНИБ УРАБ ОЛИШГАНДИ.ЖУДА СЕВИНГАНДИК.ЧУНКИ УША ЙИЛЛАР УЗИМИЗНИ ЁЛГИЗ ХИС КИЛАРДИК.
  • 25 окт 2017 21:43
    Men siyosatçi emasman lekin  musulmon sifatida mamlakatlar orasidagi xamjixatlik axillik  totuwlik bolishini çin kalbimdan istagan insonman xammasi olloxga boģlik musulmon xalklarning birligi borabarligi   foydadan xoli emas alxamdulillox
  • 25 окт 2017 21:58
    Нега шу саволаризни Мухаммад Солихга бермисиз ахир у хам худди Каримовдак билгандику шу 1999 йили булиш кераклигини ? Айбсиз фаришта нега Мухаммад Солих журналистни Усмон Хакназаровлигини тан олди рейтинги учунми? Гаплариз хакикатлигига ишонаман лекин сиз хам ишонин хакикатни галаба козонганлар езади! Так что бу хакикатда на галаба на маглубият йук халиям хает давом этвоти бунака 16 февраль хаетизда хали куп булади токи ок билан корани ажрата билмагунизгача!!!
  • 25 окт 2017 22:08
    Х и ж р о н
    Турклардан заррача яхшилик курмай туриб шунчали туркпараст булиш нега керак а  КИМ ТУРКПАРАСТ.БИЗ НИМА ДБ ЭСЛАЯПИЗ.ЯНГИМИЗ,ХЕЧ НАРСАМИЗ ЙУК ЭДИ.ЛЕКИН КАЙФИЯТЛАР ХОЗИРГИДАН БОШКАЧА ЯХШИ ОДАМЛАР БИР БИРИГА МЕХРИБОНРОК ЭДИ.ХЕЧ КАЙСИ ДАВЛАТ БН ХАЛИ ДИПЛОМАТИК АЛОКА ЙУК ДУНЁ САРХАДИДА ЁЛГИЗ ТУРГАНИМИЗДА БИРИНЧИ ТУРКИЯ БИЗНИ ОГАЛАРИМИЗ ДЕБ КИРИБ КЕЛИШГАНИДИ.БУ ЯХШИЛИК БУЛМАЙ НИМАЙДИ.ТАН ОЛМАСАЯМ БУЛАРДИ.УШАНДА БИЗДАН УМИДЛИ ЖОЙИ ЙУК АХВОЛДА ЭДИК.СОЮЗ БОШКА ДАВЛАТЛАР ЁМОН ДБ КУРКИТАВЕРИБ УРГАТБ КУЙГАНИДАН КАЙСИ ДУШМАН БОСБ ОЛАДИ ДБ УЙЛАРДИК.УЛАР УШАНДА КАТТА ДАЛДА БУЛГАН. УША ИШОНГАН ТОГИЗ РУСЛАР ЕЛЦИН ДАВРИДА ЁМОН КУРИШДИКУ БИЗНИ.буларниям биларсиз.
  • 25 окт 2017 22:40
    Bu suzlar uzimni fikrim edi... Tvdan kurib gapirganim yuk!
  • 26 окт 2017 00:43
    Фотография
  • 26 окт 2017 07:20
    .
  • 26 окт 2017 12:43
    оверсиз кетаоласиз уёкка бориб ишлайоласизам лекин кайтганизда статя 159 чи тайёр туради сизга келишиз билан босишади куйишади тамом
  • 26 окт 2017 23:22
    Kizikdimda uzr sizni firkangizni kabul kilsa musulmon boladimi