27 окт 2017

Ленинград вилоятида таксичи бошига отилган ўқдан кейин тирик қолди.

Шифокорларга кўра¸ ўзбекистонлик муҳожирнинг бош суягини энсасидан тешиб кирган ўқ чап чаккадан тешиб ўтган, аммо мияга жиддий зарар етмаган. Бу Россияда охирги пайтларда меҳнат муҳожирларига қилинган навбатдаги ҳужумдир.
25 октябрь кечки соат 10 ларда Санкт-Петербургнинг 2-Комсомольская кўчасидан маҳаллий такси компаниясига тушган буюртмани олган ўзбекистонлик йигит Ленинград вилоятининг Ломоносовский туманида жойлашган Ропша қишлоғига кўринишидан рус миллатига мансуб икки йўловчини олиб бориб қўйган.
“Шевроле Ласетти” қишлоққа кириши биланоқ орқа ўриндиқда ўтирган шахс таксичига ўқ узади¸ салондан ўзини ташқарига отган муҳожир қишлоқ киришидаги қўриқчи томон қочиб, жон сақлаб қолади.
Ломоносовский туман Ички ишлар бўлимининг Озодлик суҳбатлашган расмийси қўриқчининг зудлик билан полиция ва “тез ёрдам”га қўнғироқ қилганини билдирди:
- Қўриқчи чақирган “Тез тиббий ёрдам” машинаси таксичини Петербургнинг 26-сонли шаҳар шифохонасига олиб кетди. Кейинроқ ҳодиса жойига етиб борган полиция ходимлари “Шевроле”ни “Луч” боғдорчилик хўжалиги ёнида кюветда аниқлади. Қонга беланган салонда полиция иккита резина ўқ ва тўртта гильза топди, деди Озодлик гаплашган расмий.
Санкт-Петербургнинг 26-сонли шаҳар касалхонасидан олинган маълумотга кўра¸ исми ошкор этилмаётган ўзбек муҳожирининг бошида жарроҳлик операцияси ўтказилган ¸ ҳозирда унинг ҳаётига хавф-хатар йўқ.
Ички ишлар бошқармаси расмийси мазкур ҳодиса юзасидан Россия Жиноят Кодексининг 112 моддаси асосида (Соғликка ўрта оғирликдаги жароҳат етказиш) жиноий иш очилганини билдирди.
​Полиция олиб борган оператив-қидирув ишлар натижасида ўзбекистонлик таксисининг 2-Комсомольская кўчасида истиқомат қилувчи 32 ёшли петербурглик томонидан чақиртирилгани маълум бўлди. Муқаддам судлангани аниқланган бу шахс ҳозирда қидирувга берилган.
Петербургдаги ўзбекистонлик таксичига қилинган бу ҳужум охирги пайтларда муҳожирларга қилинаётган тажовузлардан навбатдагисидир.
13 октябрь куни Москванинг Первомайская қўрғонида фарғоналик 24 яшар сартарош Достон Адеханов ўз мижози томонидан ўлдирилган эди. Оммавий ахборот воситаларида тарқатилган видеога кўра, сочи ёмон олинганини иддао қилган мижоз унинг юрагига уч марта ўткир тиғ суқиб олган. Воқеа кўчада, кўпчилик гувоҳлигида содир бўлган.
Оиланинг ягона боқувчиси бўлган Достон 17 октябрь куни Фарғонада дафн этилди.
Россия ҳуқуқ-тартибот органлари россияликлар томонидан меҳнат муҳожирларига қилинаётган бундай ҳужумларни “майда безорилик” ёки “енгил жароҳат етказиш” ўлароқ таснифламоқда.
Россиянинг Москва шаҳри Бобруйский тумани суди 25 ёшли ўзбек муҳожирини чавақлаб кетган смоленсклик йигитни “майда безорилик учун” 10 минг рубллик (165 АҚШ доллари-таҳр.) жаримага тортди ва суд залида озод қилди. https://www.ozodlik.org/a/rossiya-muhojir-hujum-peterburg/28817223.html

Комментарии

  • 27 окт 2017 21:55
    Урисларгаям бир курсатиш керак Узбек ким эканлигини .Бу жим юришда чаваклейверади урислар.
  • 27 окт 2017 22:18
    мусофирлани химойа килиш ташкилотла йугми елчи хона нима учун аралашмепти бу мамолага нимга узбеклан хурашларига хамма жим караб турипти
  • 27 окт 2017 22:20
    Бир узи булса ёки трезвый булишса иштончаларига чичишади кораларни куришса. Бу ифлослар бизи ишлаб уларни юртида пул топаётганимизи куролмейди.
  • 27 окт 2017 22:23
    Булар узи  кутуриб колди  анчадан бери хечкимини улдирме куйдик шунга да теперь смерть
  • 27 окт 2017 22:28
    Сукинсин убийства буларди хаммасини улдириш керак бизи йигитларимиз кулига тушмаяпти агар тушиб колса  уйлаб утирме улдирамиз Ринат из чеченской республики
  • 28 окт 2017 05:12
    Bir imson narxi 10 ming rublmi
  • 28 окт 2017 07:39
    Нега нега нега , узбекни кадри шунчалик арзонми , худо урсин сен кофурларни иллохим , инсон хукуклари кайда колди , майли биз томондан хам куеш порлар ана ушанда хамманг жавоб берасан килган ишинг учун , хозирча кулимиз калталик килар лекин пайти келиб пушоймон едирамиз ,ОЛГА УЗБЕКИСТОН ,ОЛГА ,МУСОФУР ЮРТДА БОШИНГНИ ЭГМА
  • 28 окт 2017 10:32
    Аллох жазасини берсин
  • 28 окт 2017 18:12
    Ажали етмаса кирк йил киргиндаям улмайди
  • 28 окт 2017 18:44
    Olox shifo bersin
  • 28 окт 2017 21:20
    Ту'гри айтиз! Бу ТАКДИР унда нима ёзилган б-са уша нарса содир б-ди. Такдирдан кочиб булмайди, уни факат ОЛЛОХ узгартиши мумкин.
  • 29 окт 2017 06:42
    Фотография
  • 31 окт 2017 21:14
    Одам улдириб кулингизни конга ботирманг синглим
  • 1 ноя 2017 20:52
    Йук вахшийликни узимиз ургатдик масалан бундан бир неча йиллар илгари балки хозир хам шундайдир билмадим узбеклар бир бирини сотди кул килиб кизларни фохиша килиб бир бирини улдириб хаммага ибрат буладиган ишларни килди шунинг учун узбекнинг кадри колмади елгон дейиганлар айтсин рост деганлар езсин чунки узимизнинг виоятдан саликам юздан ортик инсонлар курбон булиб келди ха деса бир бирини пичоклаб куйиби деб айтингларчи виждонан айникса россияда юрганлар гапим елгонми шунинг учун хам россияда узбекларни кари йук аввалом инсон узини кадраш керак кейин бощкалардан талаб кил ш керак
  • 4 ноя 2017 23:19
    Хамасига узмиз айбдор масалан мин узбикман узбикистонга борсам тожик оганим килди дип айтади кариндошлар