31 окт 2017

"Мен Навоий вилояти Кармана тумани Фарҳод маҳалласи 30/37-1 уйда яшовчи Олимова Азиза бўламан.

Президентимиздан амалий ёрдам сўраб, сизга мурожат қилаяпман.
Мен тикувчиман. "Ташаббус" кўрик танлови 2015-2016 йил ғолибасиман. Тадбиркорликнинг тикувчилик соҳаси билан шуғулланиш мақсадида маҳалламизда 12-15 йилдан буён эгасиз, қаровсиз ахлатхона бўлиб турган хонани сўраб, мурожаат қилмаган жойим қолмади. Лекин, ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. 2016 йилнинг август ойидан буён бормаган ҳокимиятим, бормаган ташкилотим қолмади.
Президентимизга сиз орқали мурожаат қилишни маъқул, деб топдим. Бир неча бор Президент виртуал қабулхонасига мурожаат қилдим.Республика рақобат бошқармаси виртуал қабулхонасига мурожаат қилдим. Ҳеч натижа бўлмаяпти. Президентимдан илтимос қилиб сўрайманки, шу ишимни назоратларига олиб, амалий ёрдам берсинлар". https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-tadbirkor/28824348.html

Комментарии