16 ноя 2017

“Жаҳон” ахборот агентлиги 15 ноябрда Россия Ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда Россияда 2017 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 925 минг ўзбекистонлик меҳнат патенти билан ишлаётгани тўғрисида хабар берди.

Агентликнинг ёзишича, бу рақам Ўзбекистон ҳукумати идоралараро комиссиясининг Россияга қилган сафари доирасида ўтказилган учрашувлар пайтида айтилган.
8 ноябрь куни Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко Тошкентга расман иш сафари билан келгани тўғрисида хабар берар экан, биргина Петербургда 1 миллион ўзбекистонлик мухожир меҳнат қилаётганини билдирган эди.
Россия Ички ишлар вазирлиги расмий ҳисоб-китобларига кўра, Россияда 2,6 миллион ноқонуний яшаб келаётган муҳожир мавжуд. https://www.ozodlik.org/a/28856839.html

Комментарии