17 ноя 2017

"Мен сизга Самарқанд вилояти Паяриқ тумани Каттатурк қишлоғидан ёзаяпман.

Бизнинг қишлоғимизни кеча ёппасига электрдан узиб ташлашди. Ҳар бир хонадонга "10 минг сўмдан йиғиб берсаларинг, электр симини улаймиз", дейишди.
Ахир президентимиз чиқарган янги қонунда кимнинг қарздорлиги бўлса томорқасидан узиб ташлансин ва жаримага тортилсин, дейилганку. Қарзи бўлмаганларнинг ҳам электрсиз қолиши ноҳақлик эмасми?Умуман олганда, қишлоғимиздаги шароитлар ачинарли аҳволда қолмоқда. Мана бу суратларда йўлларимиз акс этган. Ўйдим-чуқур бўлиб ётган йўлларимиз… Ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ". https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-gaz-yullar/28857390.html

Комментарии

  • 17 ноя 2017 13:21
    бечоралар.
  • 17 ноя 2017 13:47
    ЛАГАНБАРДОРЛАР

    Қайгадир йўқолса софдил сардорлар,
    Қўлингизда тайёр яп-янги дорлар.
    Ўзбекнинг тарихин ўқиб йиғладим,
    Сиз бунча кучлисиз, лаганбардорлар?! Кўрсатмангиз билан Машраблар ўлди,
    Бедилу Насимий ғамларга тўлди.
    Бутун бир эл-улус қатағон бўлди,
    Сиз бунча кучлисиз, лаганбардорлар?! Фирдавсий боши хам хаёл сурганда,
    Жим бўлар сиз билан бирга турганда.
    Навоий ҳам титрар сизни кўрганда,
    Сиз бунча кучлисиз, лаганбардорлар?! Кулиб ўлдирасиз ёвларингизни,
    Бешикаст очасиз ғовларингизни.
    Одам билолмайди навларингизни,
    Сиз бунча кучлисиз, лаганбардорлар?! Изингиз кўринмас ҳаттоки чангда,
    Жилолар сочасиз бунча кўп рангда?
    Иштирок этмайсиз ўзингиз жангда...
    Сиз бунча кучлисиз, лаганбардорлар?! Ачиниш қаёқда кўздаги ёшга,
    Бир хилда айёрсиз қарию ёшга.
    Душман қилоласиз ойни қуёшга,
    Сиз бунча кучлисиз, лаганбардорлар?! Изингиз йўқ, ошкор бўлмайсиз ҳануз,
    Илдизингиз муҳкам, сўлмайсиз ҳануз.
    Ҳаммани ўлдириб, ўлмайсиз ҳануз,
    Сиз бунча кучлисиз, лаганбардорлар?!
  • 17 ноя 2017 13:48
    Laganbardorlar bor ekan uzb xalqi uygonolmaydi ehhh afsus
  • 17 ноя 2017 13:54
    Мен уша каттатурк кишлогиданман,  свет 24 соат бор хеч кандай узилишлар булгани йук,
  • 17 ноя 2017 14:01
    Кеча бир пенсионер кампир гапирябди хар сафар сурамасдан хам 50минг светга деб ушлаб колади пенсиямдан деб.

    Кампирдан хам ушлаб коласанми?
    Кампиршони уйида угиллари неваралари борку светга тулайдиган номард дейдиган одамни узи йук.
  • 17 ноя 2017 14:26
    Барака топгурлар озолликка айтганларинг бн озодлик хеч нарса килиб бермайди .Призидент порталига ёзиб курилар фойдаси болиб колар
  • 17 ноя 2017 14:37
    Бир пайтлар бизни кишлокда хам, шундай хол булган - калтакланган мантёрлар то тонгача симларни ухламай улашган эди.
  • 17 ноя 2017 16:06
    Уртоклар100%пластик учурчик килмаса карздорлик деб келаверади бу ноинсофлар
  • 17 ноя 2017 16:29
    Сув бошидан лойка узгариш учун рахбар хорамхурларни отиш керак
  • 17 ноя 2017 19:36
    Лаганбардорлар шеърни мақтов ўрнида кўриб, кучли эканмиз деб яна хам авж олишмасада энди.
  • 17 ноя 2017 19:52
    Laganbardorlikda chuqqidaku uzi  xech qachon tushmagan kuzlari kur bulib ketuvrishadi
  • 17 ноя 2017 21:41
    Yaxshi bo'pti xadesaga o'chirib yoqavergandan umuman o'chirib tashlagan yaxshi
  • 17 ноя 2017 21:41
    Yaxshi bo'pti xadesaga o'chirib yoqavergandan umuman o'chirib tashlagan yaxshi
  • 18 ноя 2017 09:20
    Hamasi yahshi buladi uzbda hali vaqt kerak
  • 18 ноя 2017 14:37
    Organgan kongil qamalganda qollar.