Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 30 ноя 2017 06:43киргиз паспорт 3йил олдин 50 минг рубл эди 1500 доллор москвада хозир билмиман
- 30 ноя 2017 16:28Тогри ишла тогри юр озлигидан тонганла дийдиганла бир мусофир боб корилар узб паспорти бн идеально хамма документти четки килиб юраман деб ойига 4700 патент толаб юриб корила
У бечоралар патент килдиям дийлик патент бн иш топиб ишлаш проблема эээхх сабр берсин Мусофирлар - 30 ноя 2017 20:576 минг рубльга киргиз поспортини олса буладими каердан
- 1 дек 2017 15:45Научись сначала говорить и писать на русском языке
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Россия Ички ишлар вазирлигининг минтақавий бошқармаси миграция масалалари бўйича бўлими ходимлари Федерал хавфсизлик хизмати зобитлари билан биргаликда Ўзбекистондан бўлган беш нафар мигрант томонидан сохта ҳужжатлардан фойдаланиш ҳолатига чек қўйишди.
Бу ҳақда Россия ИИВнинг Рязань вилояти бўйича бошқармаси маълумотига таяниб, кун.уз хабар қилди.
Қонунбузарлик ҳолати Рязаннинг Советск туманида аниқланган. Шаҳар аҳолисидан Войков кўчасидаги уйлардан бирида Россияда нолегал тарзда бўлиб турган фуқаролар яшаши ҳақида маълумот келиб тушган.
Текширув давомида Ўзбекистоннинг 24-34 ёшлар оралиғидаги беш нафар фуқароси Қирғизистон фуқароси эканлиги ҳақидаги сохта ҳужжатларни тақдим этди. Аниқланишича, ўзбекистонликлар Россияга ўз ҳужжатлари билан келишиб, бу ерда ҳозирча шахси аниқланмаган сотувчилардан Қирғизистон фуқаролари ҳужжатларини сотиб олишган. Улар ушбу мамлакат фуқароларига мўлжалланган имтиёзлардан фойдаланмоқчи бўлгани айтилмоқда.
Мигрантларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисми бўйича жиноят ишлари очилди, улар 6 ойгача бўлган муддатга қамалиши мумкин. https://www.ozodlik.org/a/28885893.html