1 дек 2017

"Милиция ходими айбланувчини дўппослаб, ортинга ва оғзинга зўрлайман деб қўрқитти"

Милиция ходимининг қийноқ қўллагани юзасидан прокуратура суриштирув бошлади
Янгийўл шаҳар ИИБ ходими гумонланувчини тергов пайтида калтаклаб¸ мансаб фаолиятини суъистемол қилганлиги юзасидан туман прокуратураси суриштирув бошлаган.
Тошкент вилоят ИИБ тизимида ишлайдиган мулозимининг Озодликкка 1 декабр куни билдиришича 21 ноябр куни безориликда гумонланиб қўлга олинган 27 яшар Қамбаралиев Тоҳирни сўроқ қилиш мобайнида ИИБ ходими уни калтаклаган.
- Ўзбекистон ЖПКсига зид бўлган бу ҳолат юзасидан барча материаллар прокуратурага топширилди¸ айбдор қонунда кўзда тутилган тарзда жазосини олади, деди мулозим. Унга кўра¸ Ўзбекистон президентининг 19 ноябрь куни видеоселекторда нопок милиционерларни танқид қилганидан 2 кун ўтиб гумонланувчининг милиция ертўласида калтакланиши “ўтакетган сурбетликдир”
Янгийўл туман ҳокимлигидаги яна бир мулозим Озодлик билан суҳбатда “гумонланувчини қўлга олиш пайтида ҳуқуқларини таъминлай олмагани учун” Қамбаралиев истиқомат қилаëтган маҳалла участка нозири Аъзам Мансуровга ҳам огоҳлантириш берилган.
Озодлик мухбири 21 ноябр куни ИИБ ходими тарафидан сўроқ пайтида калтакланган Қамбаралиевнинг турмуш ўртоғи билан ҳам гаплашди.
Унинг айтишича, эри олдинига ТошМИ касалхонасига олиб борилган ва ҳозирда Самарқанд шаҳридаги касалхонада даволанмоқда:
- Докторларнинг айтишича¸ аҳволи жиддий¸ тўмтоқ жисм билан урилганлик оқибатидаги гемотома деб ташхис қўйилди. Операция қиламиз дейишган эди¸ эрим рози бўлмади, - дейди суҳбатдош.
Қайтарилмаган қарз устида чиққан жанжал
Сўроқ пайтида калтакланган Қамбаралиевнинг хотинига кўра¸ қайтарилмаган қарз боис жанжал чиққан:
- Бир йигит эримдан қарз 1000 доллар қарз олувди. Икки ойдан бери бермай юрувди. Эрим ўша йигитни четга чақириб бир шапалоқ уриб чўнтагидаги 400 доллар пулини олган. Бу йигит милицияга ариза ëзган. Кейин эримни олиб кетишди. Kеч соат 6 ларда эшигимизни бузиб эримни мажбурлаб, Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБга олиб кетишди. Эрим айбини бўнига олиб ëзиб берди. Лекин ўша куни соат 22ларда эримни ертўлага қамаб роса уришди. Тепишган. Агар ҳайвон шу калтакни еса ўлиб қолар эди. Опер ходими уни трусигини ечиб зўрлайман¸ хотининг билан онангни кўзинг олдида зўрлайман деган. Мен бу бедодлик юзасидан ариза ëзиб бердим. ИИБ ҳодимлар эса аризангни қайтариб ол деб менга босим қилмоқда, дейди суҳбатдош.
Сўроқ пайтида калтакланган Қамбаралиевнинг хотини ўз гапларига исбот сифатида бадани калтаклар зарбидан кўкариб кетган эрининг фотосуратларини Озодликка тақдим қилди.
Озодликка маълум бўлишича¸ кураш бўйича спорт мастери бўлган Тоҳир Қамбаровнинг ўз қарзини ундириш учун К. исмли Россия фуқаросига куч ишлатгани юзасидан тергов давом этмоқда.
Айни пайтда Қамбаровни сўроқ пайтида калтаклаган терговчи ишдан четлаштирилган ва иши прокуратурага оширилган.
Фармон таъсири шунчалик тезми?
Янгийўл туман ҳокимлигидаги мулозимнинг таъкидича¸ 30 ноябрь куни имзоланган “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларнни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қабул қилинган фармон Янгийўл ИИБ раҳбарларининг ўз ҳодимини жазолашига сабаб бўлган.
Ўзбекистон президенти фармонида тергов пайтида қийноқ қўллаш тақиқланади. Шунингдек қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган кўрсатмалар судда инобатга олинмайди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев иштирокида 19 ноябрь куни ўтказилган видеоселекторда милиция ходимлари жиддий танқид қилинган эди.
Йиғилишни олиб борган Мирзиëев сўнгги 10 ой давомида 7 мингга яқин милиционер хизмат интизомини бузгани. 272 нафар милиционер жиноий жавобгарликка тортилгани ва 800 га яқин жиноят милиционерлар тарафидан яширилганини маълум қилган эди.
“Ички ишлар сафларини унга адашиб кириб қолганлардан тозалаш” керак", - деган президент улар “халқ милицияси” деган ном қозониш учун олға қадам ташлаши кераклигини уқтирган эди.
Агар сизлар ҳам Ўзбекистонда маҳкум ва гумондорларга сўроқ пайтида қийноқ қўлланиши ҳақида маълумотларга эга бўлсангиз бизга маълум қилинг. https://www.ozodlik.org/a/qiynoq-yangiol-jazo/28890777.html

Комментарии

  • 5 дек 2017 01:53
    Тухмат менимча
  • 5 дек 2017 23:06
    Ит екан
  • 6 дек 2017 00:09
    узуру бу кимнинг сурати
  • 6 дек 2017 00:25
    хм лекин яхшимас бундай килиш дустим учириб юборинг
  • 6 дек 2017 00:27
    менга керак эмас дустим бу ишиз яхшимас учириб юборинг агар сизга ёмонли килган булса Аллохга топширби куйинг узи кифоя килади лекин сиз буни расмини таркатиб гунохига шерик булиб коласиз
  • 6 дек 2017 00:29
    рахмат Аллох рози булсин сиздан дустим
  • 6 дек 2017 00:34
    Милиция ходимлари аввалам бор тартибли интизомли муомаласи халкка намуна булиши керак.
  • 6 дек 2017 00:36
    керакмас Аллох инсоф берсин куйяверинг Аллох инсоф бермаса сиз билан мен ва бошкаларга кифоя эмас
  • 6 дек 2017 00:39
    майлин куйяверинг гийбатга кириб колади оркасидан гапиришлик узингиз яхшимисиз жониз согми
  • 6 дек 2017 00:40
    хамиша яхши булинг дустим
  • 6 дек 2017 00:40
    Хотини бозорда бе хаё  сузлар  Синглиси дубайда  жазманин кузлар  Келини шим кийган  калбингиз музлар  Кизгониш нелигин  билмас бе юзлар  Киёматга беор калби  маюслар  Ахли аёлини сотган  даюслар.  Номоз укимайди хотто  момоси  Масивда кушмачи катта  холаси  Ярим ялангочдир кичик  боласи  Факат дунёга хос дарду  ноласи  Паст кийматли бозор  калби маюслар  Узин жаханнамга отган  даюслар.  Хотини ёмон юрса  парвоси келмас  Лугатида фахши зиноси  йукдир  Иффат деб аталмиш  зиёси йукдир  Ахли муъминлардек  хаёси йукдир  Саргайган бир мозор  калби маюслар  Дузах шарпасини  тортган даюслар.  Номи эр аталган билан эр  эмас  Хакикий эркаклар ани эр  демас  Амирликка катнар кизи  басмабас  Унга чойхонаю доллор  булса бас  Куз ёши шаш катор клби  маюслар  Гафлат комида донг  котган даюслар.  Яна чойхонада гапни  дундирар  Эмиш хотинчаси йукни  йундирар  Хотто налогчини гапига  кундирар  Гах деса эрин кулига  кундирар  Асли йук зохир бор  калби маюслар  Гохо эрликдан суз котган  даюслар.  Кизи туйда ракс тушса  буралиб  Хатто кампирлар кетади  уйалиб  У эса кистирар пулни  суйкалиб  Нигохлар хайвоний  карашлар жолиб  Ахли аёлига тикилса бегона  кузлар  Боёка хонимга гап отган  даюслар.  Келин энгашиб ховли  шипирар  У эса сурида носин  тупирар  Мол дунё уй-жой деса  гупирар  Ибодат махалин уйкун  эп курар  Хижобдан ор килар  калби маюслар  Гафлат дунесига ботган  даюслар.  Синглиси богда юрса  йигитлар ила  Куриб курмаганга олар  бир йула  Тугаб битганида дахшат  вокия  Уйалмай кечкурин сурар у  ким дея  Изланг аркон ва дор  калби маюслар  Эй вох поччасираб  кетган даюслар.  Хотинида нексия елдек  учирар  Очик елка узра сочлар  хилпирар  Милитця тухтатса тушар  хоними  Орка уриндикда узи  утирар  Иш битгач кош кокиб  сузиблар кузлар  Бопладинг хотин деб  айган даюслар.  Иймонсиз ишлар ёзибди  палак  Аёллар кучада сочи  чанбарак  Пул топиш дардида  жонлари халак  Эркакмисан узи эрка  хезалак  Асли узи бекадир сизчи  райислар  Хотинлар пулини **** ётган  даюслар.  Хали киёмат бор  келгайдир елиб  Багрингиз уйибон  калбингиз тилиб  Жаннат дарвозасин  олдига келиб  Асли номингизни оласиз  билиб  Йиглайсиз зор-зор калби  маюслар  Жаннатий урнини сотган  даюслар.
  • 6 дек 2017 00:41
    Агар шу йигитнинг урнида углими укасими шундай хурланса шу милиционер нима килар Эди?
  • 6 дек 2017 00:43
    Гузал нима? Одамзод шакли. Гузалрокчи? Аллохнинг васли. Лаззат нима? Нафсни кондирмок. Лаззатлирокчи? Жаннатга кирмок. Ширин нима? Фарзанд аржуманд. Ширинрокчи? танда иссок жон. Мехрибон ким? Отам волидам. Мехрибонрокчи? Яратган эгам. Якин нима? Якин киёмат. Якинрокчи? Улимдир албат. Ажаб нима? Тугилган гудак. Ажаблирокчи? Фонийни севмок Жаннат нима? Иймонни рохати. Иймон нима? Гавхари инсон. Гавхар нима? Номаи аъмол. Номаи аъмол нима? Бу ибодат. Ибодат нима? Ибодат намоз. Намоз нимани калити? Намоз уша муслим муслима муъумин муъминалар орзу ва умид килган жаннат калитидир. Алхамдулиллох Робилалами
    ФотографияФотография
  • 10 дек 2017 06:21
    Бировнинг нуридидасини шунчалик урасанми ноинсоф! Итни хам шунчалик урмайдилар.Бу кайтар дуне! Эртага сенга бунданда баттари кайтар