5 дек 2017

Sizdan Telegram: "ИИБ ходимларини 16 соатлаб ишлашга мажбур қилишади.

Милиция ҳам одам!"
"Ички ишлар органларида хизмат 20 йил этиб катьий белгиланди. Лекин икчи ишлар органларидаги 8 соатлик иш вақти ҳали ўзгарадиган ҳолда эмас. Аксинча, 16 соатлаб ишлашга мажбур қилишади. Қонун, қарорлар чиқаверади, лекин ҳаммаси давлат фойдасига.
Масалан, Андижон вилоятида ички ишлар бошқармасидаги офицер ходимлари маҳалларга жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора тадбирларни амалга ошириш учун бириктирилган. Қўпол қилиб айтганда, профилактика инспекторларини тагига гаршок қўйиш қолди, холос. Уларга 10 йил муддатга автомашина ва хизмат уйлари берилган бўлса, ўйнаб-кулиб ишласа бўлади. Лекин уларга энага бўлиб, кечаю кундуз улар билан юриб, камига соат 20:00дан 01:00гача маҳаллаларда ташкил қилинган жамоатчилик назорат масканида ўтириш вазифаси вилоят ИИБ бошлиғи томонидан юклатилган.
Вилоят ИИБ бошлиғи махсус инспекцияга топшириқ қилиб, уларни фаолиятини текширган вақтда шу жамоатчиликда йўқ бўлган тақдирда эртаси куниёқ лавозимдан олишни одат қилиб олди. Лекин ўша жой учун жавоб берадиган профилактика инспекторлари ҳеч нимага жавоб бермайди. Президент айтганидек, милиция ҳам одам уни ҳам бола чақаси бор. У қачон уйга боради?"
​----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​
Резюме:
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамимиз: +420 724 971 539; Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-iib-shikoyat/28896066.html

Комментарии