Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 26 дек 2017 18:23Менга нимага йоздинг шунга жавоп нима холисанлар шунча эркакман деганлар нимага мени олдимга чиколмиди шу интерес хакман ам сиксам сени каеринг огриди нега менга йоздинг
- 26 дек 2017 18:34Аралашганимга хафа булмайсизлар огайнилар
Аел кизларга бу гурухда нима бор сукиниб езгим келдию энди бу вообще ифлос гуруху - 27 дек 2017 12:30Bu hukumatlarni dinga tõsqinlik qilishi tugamaydi Imomali xulosa chiqarmaydimi bunda oldingilar dinga qarshilik va cheklovlar qõyib nima bõldi
- 29 дек 2017 19:57Кам таминланган булса нима кипти борса каддини урсин .Бу дунедаги йигган уй ва бойликлари хажга бориш савобини олберолармиди
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Тожикистонда кам таъминланганларнинг ҳажга бориши тақиқланди
Тожикистон Диний ишлар қӯмитасининг қарорига биноан, жамиятнинг кам таъминланган оилалари аъзоларига ҳажга бориш тақиқланди. Таҳлилчилар бу қарорни аҳолининг ҳаж қилиш йўлидаги навбатидаги тўсиқ сифатида баҳоламоқда. Олдин ёши 40 га етмаган шахслар ҳаж қилиши ҳақидан маҳрум бӯлганди.
Дин қӯмитасидаги манбанинг Озодлик радиосига айтишича, Тожикистондаги барча шаҳар ва туманларидаги дин қӯмитаси бӯлимлари кам таъминланган шахсларни ҳаж маросимига йӯл қӯймаслик борасида огоҳлантирилган.
Ушбу манбага кӯра, олдин ватандошлар қарз олиб ёки уй-жойларни сотиб ҳажга борардилар. “Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида маҳалий ҳукумат мулозимлари ҳажга бориш учун ариза берган шахсларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволини ӯрганиб чиқиб, кейин ҳажга боришга ижозат беради”- деб айтди мазкур манба.
Дин қӯмитаси мулозимлари мазкур чора ҳаж маросимидаги навбатдаги чеклов эканлигини рад этиб, бу тадбир фақат ватандошлар турмуш шароитини яхшилашга қаратилганини ӯқтириб ӯтди.
Икки йил олдин Тожикистон Дин қӯмитаси ёши 40 га етмаган шахсларга ҳаж маросими адо этишни тақиқлаган эди. Шунингдек, ҳаждан келган ҳожиларга чорва сӯйиш ва одамларни зиёфат қилиш ҳам тақиқланган.
Таҳлилчи Фаридун Ҳодизода Дин қӯмитасининг мазкур қарорини ҳаж маросимидаги навбатдаги чеклов дея баҳолади.
“Ватандошларни турмуш шароитига баҳо бериш учун механизм борми? Маҳалий ҳукумат кам таъминланган табақани қандай аниқлайди? Мазкур қарор коррупциянинг янада ривожланишига йӯл очади. Одамлар катта пул бериб турмуш шароити борасидаги зарурий ҳужжатни оладилар”- деди Фаридун Ҳодизода.
Саудия Арабистон Тожикистонга ажратадиган квота асосида ҳар йили бу мамлакатдан 6 минг 520 киши ҳажга йӯл олади.
Жорий йилда ҳажга бориш учун ҳар бир киши 33 минг сомони ёки 3 минг 630 доллар сарфланганди. Келгуси йилги ҳаж маросими нархи ҳозирча эълон қилинмаган. https://www.ozodlik.org/a/tojikiston-haj/28937593.html