1 янв 2018

Эрон шаҳарларидаги аксилҳукумат намойишларида 10 дан ортиқ киши нобуд бўлди

Эронда 4 кундан буён давом этаётган аксилҳукумат норозилик чиқишларида ўлганлар сони 10 кишидан ортди. Бу ҳақда Эрон давлат телевидениеси хабар қилди.

Телевидение 1 январь куни эълон қилгани бу маълумотга доир қўшимча деталларни билдирмади.

Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган хабарларга қараганда, одамларнинг ўлимига полиция ходимлари сабаб бўлган.

Расмийлар эса, полиция намойишчиларга қарата ўт очмаганини таъкидлар экан, одамлар ўлимида шиа экстремистлар ва чет эл агентларини айбламоқда.

Бу хабардан олдинроқ президент Ҳасан Руҳоний Эронда 4 кундан буён давом этаётган норозилик намойишларига илк бор муносабат билдирди. Мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг 31 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида Эрон президенти зўравонликларни ҳамда жамоат мулкига зиён етказиш ҳолатларини қоралади, бироқ, айни пайтда у ҳукуматни “қонуний танқидлар ва норозиликлар” учун имкон яратишга чақиргани тўғрисида хабар қилинган эди.

Президент Ҳасан Руҳоний Эронни эркин давлат, деб атаб, унда ҳар бир кишининг ўз фикрига эга бўлиш ҳақли эканлигини белгилаб ўтди.

Руҳонийнинг баёноти арафасида, 31 декабрь куни Эрон расмийлари мамлакатда Instagram ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжерини тўсиб қўйди. Маъмурлар бу чорани “тинчликни сақлаш ва фуқаролар барқарорлигини таъминлаш” зарурати билан изоҳлади.

Маълум бўлишича, 30 декабрь куни пойтахт Теҳрондаги норозилик чиқишлари давомида 200 киши қўлга олинган ва улардан 40 кишини маъмурлар “ноқонуний йиғилишлар бошлиқлари”, деб атаган.

Эрондаги оммавий норозиликлар муносабати билан 31 декабрь куни Германия ташқи ишлар вазирлигиЭрон раҳбариятини намойишчилар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирди.

Эроннинг бир қатор шаҳарларида оммавий норозилик намойишлари 28 декабрь, пайшанба куни бошланди.

30 декабрь, шанба куни Эрон ғарбийдаги Доруд шаҳридаги аксиҳукумат намойишларида камида икки киши ўлдирилди. Расмийлар бу жиноятда “Ислом давлати” экстремистик гуруҳини айблади.

Дастлаб нархларнинг баландлашига қарши пайшанба куни Машҳадда бошланган намойишлар кейинчалик Эроннинг бошқа шаҳарлари, жумладан пойтахт Теҳронга ёйилди.

Эрон ҳукумати намойишлар "қаттиққўллик" билан бостирилиши ҳақида огоҳлантирди.

"Исломий Инқилоб Поспонлари Корпуси"нинг Теҳрон бўйича бошлиқ муовини генерал Исмоил Ковсарий ISNA Ахборот агентлигига 30 сентябрда пойтахтда вазият назорат остида ва намойишлар давом этаверса, "қаттиққўллик" билан бостирилажаги тўғрисида баёнот берган эди.

"Агар одамлар нархларнинг ошиб кетганига қарши кўчаларга чиққан бўлса, улар ҳукуматга қарши шиорларни айтмаслиги, жамоатчилик мулки ва машиналарни ёқиб юбормаслиги керак эди," деди Ковсарий.

Аксил-ҳукумат намойишлари дастлаб Машҳад шаҳрида гўшт ва тухум каби асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошишиортидан бошланиб кетди.

Улар қисқа фурсат ичида бошқа шаҳарларга ҳам ёйилди.

https://www.ozodlik.org/a/eron-aksilhukumat-namoyish/28949744.html

Комментарии

  • 2 янв 2018 22:39
    Выходит у КАДДАФИЙ кишка тонка у Саддама кишка тонка у Ирана тоже (вчем я оооочень сомневаюсь) кишка тонка, выходит стальные яйца только у ким Чена, который болт положил на Штаты и на санкции. Как только запустил баллистическую ракету тепхадон так сразу флот сша заднюю включил...
  • 2 янв 2018 22:47
    Ага у кимчена покрайне мере хватило мозгов неверить штатам и развивать свою атомную программу. Еслибы не его атомная программа, после заявления Трампа что Кима нужно убрать так он и водородной бомбой обзавёлся.. И клал он на Штаты с высокой башни..
  • 2 янв 2018 23:41
    нега улдиради кайси гунохи учун улдиради
  • 2 янв 2018 23:42
    Sunniyligi uchun
  • 2 янв 2018 23:44
    эрондаги шиалар мусулмон эмасми
  • 2 янв 2018 23:48
    номоз укийдику уларам
  • 2 янв 2018 23:50
    Сизо каердан биласиз тан олмаслигини? Калима айтишадику!!!
  • 2 янв 2018 23:55
    Ali payg'ambar bulishi kerak edi deyishaddi ularni talimotida
  • 3 янв 2018 06:23
    Улархам тугри номоз укийди факат фарзини уйкийди
    Шиалар суннантни тан олишмийди
    Жамоа билан укишмийди
    5 вакт намоз укиш урнига 3 вакт укишади
    Тахорат килса аегларнхам ювишмийди
  • 3 янв 2018 07:39
    Akmalbek Student ответил - -
    Эх ...Хуфтон намози хакида маьлумот беринг Хоним ...4 фарз , 2 суннат , 3 ракат витр вожиб хакида маьлумот олмокчиман ...олдиндан рахмат
  • 3 янв 2018 07:39
    Shialarni ham ahli sunnaga juda yaqin etiqot qiladiganlari ham bor deb eshitganmiz.
  • 3 янв 2018 13:38
    - - ответила Akmalbek Student
    Хуфтонди фарз суннат намозини билсез керег
    Витр 3 ракат укилади
    Охирги ракатида кунут дуоси укийсиз
    Яна кандкюей малумот
  • 3 янв 2018 13:39
    Улар узларини Ахли сунаданмиз дейишади лекин акидаси фиркаси бошка
    Куфирга караб кетган купи
  • 3 янв 2018 14:00
    Битта хадис эшитганидим мазмуни шундай,битта мушрик пайғамбар алайхиссаломни хақоратлаб қочиб кетади.бир жуфт сахобалар қувиб кетишади,етиб олишганида ўша мушрик калимани айтади.шунда битта сахоба уни калимани қўрқиб айтяпти деб ўлдириб қўяди.шу воқиани хабари пайғамбаримиз с.а.в га етиб келганда ўша сахобани қаттиқ итоб қилиб,қиёматда ла илаха иллаллоҳга нима дейсан деб кўп такрор такрор айтгани ҳақида хадис бор эди.ўша сиз нафратланаётган шиалар хам калимани ихлос билан айтиб,шариатга бекаму кўст аъмал қилаётгани хам кўпку?
  • 3 янв 2018 14:06
    Ха ундей хадис бор Калбини сен кайердан билиб турибсан деганди
    Лекин шиаларни хаммасихам кофир эмас
    Хаммасихам ахли сунадан эмас
    Ханафий уламолари уларни купини кофир деб фатвохам беришган
    Сахобаларни расулимизни тан олмаса
    Суннатга эргашмаса хукми нима унда
    Улархам узларини тугри йулда деб билишади