3 янв 2018

Янги йил арафасида Тожикистон шимолидаги Хўжанд шаҳрида 4 киши заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди ва яна 4 киши касалхонага ётқизилди.

Хўжанд шаҳар прокуратураси ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланганини маълум қилди.
Суғд вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Акбар Шарифовнинг 2 январь куни Озодлик радиосига айтишича, бу шахслар нимадан заҳарланганини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган.
“30 декабрда қўшнилар Янги йилни нишонлаш мақсадида палов пишириб, байрам дастурхони уюштирган. Натижада, 4 киши овқатдан заҳарланиб жон берган, саломатлиги жуда оғир бӯлган яна 4 нафар касалхонага ётқизилган,” - деди Акбар Шарифов.
Аммо маҳалла аҳли фикрича, бу шахслар паловдан эмас, балки сифати паст ароқни истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлган.
Ички ишлар ходимларига кўра, қурбонларнинг барчаси ёши элликдан ўтган эркаклардир.
Заҳарланиш оқибатида ҳодиса жойида ҳалок бўлган Тоҳир Носировнинг қариндоши Озодлик радиоси билан суҳбатда байрам дастурхони бир оила ҳовлисида ўтказилгани, дастурхонга ош тортилгани ва спиртли ичимликлар ичилганини айтди.
Янги йил байрамини нишонлаш жараёнида ҳалок бўлган 4 нафар 31 декабрда дафн этилди.
Ўлганлар яқинлари Суғд вилоят ва Хўжанд шаҳар мулозимларидан мазкур ҳодисани жиддий текшириб, айбдорларни жазолашни талаб қилмоқда.
Ҳозирча байрам дастурхони атрофидаги шахслар айнан нимадан заҳарлангани маълум эмас.
Ўтган йил айни маҳаллада 2 киши сифати паст ароқ истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлганди. https://www.ozodlik.org/a/tojikiston-zaharlanish/28951218.html

Комментарии

  • 5 янв 2018 20:32
    Кечирасиз ман исмларини унутибман Имоми Аъзам деймизу исмлари Нуъмон ибн Собитмиди?
  • 5 янв 2018 20:33
    Huddi shunday
  • 5 янв 2018 20:36
    Рахмат. Оталари олма тишлаб куйган эканлар укиганмисиз?
  • 5 янв 2018 20:40
    Albatta o'qiganman mazhabboshimizi o'qib o'rganmasak uyat bo'lar....
  • 5 янв 2018 20:53
    Мана шундай бировнинг хаккидан куркувчи инсонларнинг фарзанди бизнинг мазхаббошимиз демак фарзандларимизга халол лукма бериб бокиш хам фарзандимизнинг хакикий муъмин булишида катта ахамиятга эга.
  • 5 янв 2018 21:28
    Хак гап!
  • 5 янв 2018 21:34
    Бу биродаримиз савол жавобни нотогри шунган ухшайдилар?!!!
    Майли хар биримиз биладиган Ислом уламо устозларимиз бор Ханафии мазхабида !
    Шу устозлардан сураб билиб олсак яхши боларди ,хакикат бир хамища !
  • 5 янв 2018 21:37
    Фотография
  • 5 янв 2018 21:48
    Маккага имом болгур хар кандай хамр (ачитки)маст килувчи нарса ХАРОМ!
    Масала бошка нарсада эди,сиз кофир деяпсиз !
    Кофир деб кимни айтади?
    Аллохьни борлигига ва Уни расулига алайхисаломга ишонган инсон арок еки зино килса  кофир болмайди !
    Аксинча  гунохикабира килган адащган бандаси болади !!!
    Аллохь хохласа кечиради еки йук,Аллохь билгувчи сиз еки ман еки бошка бандаси эмас!
  • 5 янв 2018 22:23
    Сиз хали айтмадиз ким сиз халафит или салафит .
  • 5 янв 2018 22:24
    Сиз узизга узиз харши чикобсиз
  • 5 янв 2018 22:25
    Арок харом бизни динда уни билиб туриб истемол килувчилар кофир бе иймон хисобланади
  • 6 янв 2018 00:53
    Нафратланаман  и уларни жаназасига катнашмайман.
  • 6 янв 2018 06:20
    Befoydaga o'xshaydi.....
  • 6 янв 2018 08:03
    87. Эй ўғилларим, боринглар, Юсуфни ва унинг укасини яхшилаб изланглар, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Ҳақиқатда Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар», деди.
    Курон -:12/87!