13 янв 2018

ЯШНОБОД - "Телевизорларда Тошкентдаги маҳаллалар иш олиб бораяпти", деб ҳар куни жар солишади.

Лекин, ҳамма жойда ҳам эмас. Масалан, Яшнобод тумани неча йиллардан бери ахлатхонага ўхшайди. Йўлларда ахлатлар, кўчаларда ахлатлар. Аҳоли билан ишламайдилар. Ҳаттоки, баъзи бир маҳаллаларда аҳоли маҳалла оқсоқолларини ҳам танимайди.
Туман ободонлаштиришдаги хизматчилар эса, шаҳар қоқ марказидаги ахлатларини туманнинг кўринмайдиган ерларга ташлаб кетишади. "Нега ташладинг?" деб сўрасангиз, "маҳалла оқсоқоллари, тепадагилар рухсат беришган," деб жавоб қайтаришади. Инсонлар ўзбекчилигимизга, инсонийлигимизга мос равишда яшашини хоҳлардим.
Қўшнилар ойналардан ахлатларни улоқтиришади. Туманнинг айрим чет жойларидан олинган расмлар. Яшнабод туманининг шаҳар тарафлари, албатта, жуда гўзал. Лекин кўзга кўринмайдиган, четроқларда вазият жуда ачинарли". https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-axlat/28963088.html

Комментарии