15 янв 2018

Россия Ички ишлар вазирлиги ўз ходимларининг таътилга бориши учун хавфсиз саналган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.

Россия сайёҳлик операторлари асоциацияси сайтида берилишича, вазир фармойишида жами 13 мамлакат саналган. Булар Ўзбекистон ва унга қўшни Марказий Осиёнинг 4 республикасидан ташқари Арманистон, Озарбойжон, Белоруссия, Хитой, Вьетнам, Куба ва Абхазия, Жанубий Осетиядир.
Россия ИИВга кўра, бу давлатлар ҳарбийлар учун "ҳарбий-сиёсий, криминоген, санитария-эпидемиология ва иқлим жиҳатидан хавфсиз" деб топилган.
Россия туроператорлари асоциацияси номи тилга олинган мамлакатлар орасида Ўзбекистонни сайёҳлик учун қизиқарли, аммо мавсумий ва самолёт чипталари нархи қиммат бўлган давлат сифатида баҳолаган. https://www.ozodlik.org/a/28974612.html

Комментарии