Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 15 янв 2018 19:53Уятсизлар! Темада нима мавзулигиниям билмайди бу бешармлар. Жанжаллашгани киради булар бу ерга. Бир бирини камситиб, сукиб бечора волидасиниям кушиб хеч бир виждони кийналмай яна ёзаверади. Калб кузи, манавияти ожиз буларнинг.
- 15 янв 2018 20:33Ассалому алейкум! Бормисиз. Кайфиятлариз яхшими? Биздан хафа эмасмисиз?
- 16 янв 2018 08:17Яхши хабар. Коракалпогистонда ишсизлик жуда юкори...халки ночор..дехкончиликга лаекати йук...завод очилса канчадан канча одамларни иш бн таьминлайди..турмушмни яхшилайди.
- 16 янв 2018 08:19Комлексни куриш жараенидаек минглаб одамлар бир неча йил иш ва мунтазам ойлик маош бн таьминланади.
Курилишлар булаверсин Илохим. - 16 янв 2018 12:54Узбекистон учун сармоя киритиш ёки шунга ухшаш куллаб кувватлаш менимча бундай миллиардерлар учун хеч нима эмас. Уша россиялик узбек миллиардери буни бекордан бекорга киритмайди ёки ёрдам учун хайр эхсон учун киритмайди. Буни оркасида уз миллиард пулини оборот килиш турибди. Тугри бу ишни оркасида халк бир мунча наф курадиюю лекин 1000$ пулини бир неча юз минг килиб олиб чикиб кетади. Бундай миллиардерлар узокни куриб узига бир неча бор фойда олишни курмасалар бирор ишни бошламайди. Чунки уша урисни нонини еган одамлар булар. Мен ёмонламокчи эмасман. Бу кундай равшан бб турибди. Бу ерда савол тугилади , кайси бир тадбиркор ёки миллиардер уз тугилиб усган юрти учун текинга иш жойи очиб халки фойда курсин дейди. Хамма узи учун ва 1000 сум пулини бир неча юз минг килмагунча хеч качон бундай ишга кул урмайди. Вакти келиб курасизлар уша очган корхонаси ёки заводи банкротга учрабди осонликча ёпиб кутулишади. Унгача узи учун фойдани топиб жуфтакни рослайди. Яна уёгини факат ягона ОЛЛОХГА аён.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Қорақолпоғистондаги Тебинбулоқ кони базасида тоғ-металлургия комплекси барпо этилади.
Podrobno.uz нашрининг билдиришича, бу борадаги таклифни президент Шавкат Мирзиёев тасдиқлади.
Хабарда айтилишича, комплекс 2024 йилда қуриб битказилади. Янги комплекснинг пўлат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати йилига 1 миллион тонна бўлиши режалаштирилмоқда.
Расмий маълумотларга қараганда, мазкур комплексни баропо этиш учун 1,5 миллиард доллар маблағ талаб қилинади. Бу маблағнинг асосий қисмини Хитой банкларидан олинадиган кредитлар ташкил этиши назарда тутилмоқда.Тебинбулоқ комплексини қуриш бўйича дастлабки техник-иқтисодий асослама 2017 йилнинг март ойида ҳукумат томонидан тасдиқланган эди.
Асосламада айтилишича, мазкур комбинат асосан доменсиз технология асосида пзлат ва чўян ишлаб чиқаради.Аввалроқ Тебинбулоқ лойиҳасини амалга оширишга келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Искандар Маҳмудовга тегишли бўлган Урал тоғ-металлургия комбинати қизиқиш билдиргани хабар қилинган эди.
Бу лойиҳани Урал тоғ-металлургия комбинати билан ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан меморандум президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг апрелида Москвага давлат ташрифи билан борганида имзоланган. https://www.ozodlik.org/a/28975684.html