Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 17 янв 2018 08:23Boks dagi trener chaqnab turadi. Futbol R Xaydarov qarasang raxming keladi.
- 17 янв 2018 08:58Гап тиринердамас нима футболчилар койми хайдаса йурадиган одамни озида болиш керек
- 17 янв 2018 09:51O'zbekistonda amal, mansab, ma'suliyatli lavozimlarga, cho'ntagini o'ylaydigan "muttaham"larni rosa topib qo'yishadida "barakatopgurlar"
- 17 янв 2018 22:04Bu tarkibga zidanni yoki bowqa kuchli trenirni ob kesa xam bir ikki yilda ularam xammaga yomon bob qoladi
- 18 янв 2018 04:45бир тийин хамаси моуринье гвардиола зиданми узбека ёрдам бермайди шунки питбол улиб тинчиболди узбекда
- 18 янв 2018 12:50Битта армани бутун бир Узбекистон 33 млион халки бор давлатни футболини йукка чикарди
- 18 янв 2018 17:58o'zimizni ba'zi bir o'ziga ishonmagan lo'ttivozlarniyam ishtiroki bo'lsa kere
- 18 янв 2018 21:02Яхши хам шу тренир арман экан, арманни журналисти узбекни миллатчиликда айблади. Бордю шу амеркалик ёки ривожланган давлат фукароси булганида бирдан уруш очиворармиди узбга караб.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди.
Ўзбекистон Футбол федерацияси расмий сайтининг билдиришича, бу борада Ижроия Қўмитаси Бюроси 15 январда 3-сонли қарорни қабул қилди.
“Самвел Бабаян “Пахтакор” футбол клубида фаолият олиб борган вақтида футболчиларнинг шартномаси билан боғлиқ ҳужжатларга ноқонуний ўзгартиришлар киритгани аниқланди. У жамоа тепасига янги раҳбарият келаётганидан хабар топгач, клуб билан битими 2018 йил сўнгига қадар бўлган футболчилар шартномасини 2017 йил қилиб ўзгартирган. Бундан кўзланган асосий мақсад — йил сўнгида эркин агентга айланадиган футболчиларни хорижий клубларга сотиб, моддий манфаат кўриш бўлган”, дейилади Футбол федерацияси расмий баёнотида.
Маълумотда билдирилишича, федерация Ижроқўми Самвел Бабаяннинг 2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралаш ўйинлари давомида тартиб-интизомни йўлга қўймагани, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилмагани ва уларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани, ишига масъулиятсизларча ёндошиб, ўзбек футболининг юзи бўлган миллий жамоа даражасини тушириб юборганини ҳам инобатга олиб, унинг бу каби нохолис фаолияти миллионлар ўйини бўлган футболга нисбатан халқнинг норозилигига сабаб бўлди, деб ҳисоблайди https://www.ozodlik.org/a/28977731.html