16 янв 2018

Ўзбекистонда сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадида айрим кафе ва ресторанларга 24 соат ишлаш ҳуқуқи берилади.

Бу ҳақда 15 январда Миллий матбуот марказида ўтказилган анжуманда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Расмийга кўра, Ўзбекистонда кафе ва ресторанларнинг кеч соат 23гача ишлашга рухсат берилгани сайёҳларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ҳам айрим овқатланиш шаҳобчаларига махсус сертификатга эга бўлган ҳолда 24 соат ишлашга рухсат берилиши назарда тутилмоқда.
“Таклифимиз шундай бўлдики, 24 соат ишлашни истайдиган кафе ва ресторанлар хавфсизлик талабларини юқори даражага кўтариши керак. Бу масала ихтиёрий серитификатлаш усулида ечилади. Хусусан, хизмат кўрсатиш муассасаси tourist-friendly тизими талабларига жавоб бериши керак. Бу тизим кўп давлатларда мавжуд. Унга кўра хизмат кўрсатиш муассасида «огоҳлантирувчи тугма» бўлади, у орқали сайёҳ тўғридан-тўғри ИИВ билан боғланиши мумкин. Ресторан ёки кафеда инглиз тилида хизмат кўрсатувчи ходимлар бўлиши, инглиз тилидаги менюлар бўлиши керак”,- деб иқтибос келтирди Азиз Абдуҳакимов сўзларидан бу ҳақда ёзган Кун уз сайти.
Хабарда айтилишича, 24 соат ишловчи кафе ва ресторанлар масаласида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. https://www.ozodlik.org/a/28977729.html

Комментарии

  • 17 янв 2018 00:54
    СИЗ БИЛАН ТАНИШМИЗ?ДУСТИМ АДАШМАСАМ
  • 17 янв 2018 06:31
    Зурку! Ярим кечаси хам мазза килиб дам олиш мумкин!
  • 17 янв 2018 08:42
    23:00 дан кейин афтобус йигиштириб юборябдию хаммани кимга совда килади кафелар:-D  кулгилик килишворадида узбдагилар(fr)(ch)
  • 17 янв 2018 12:40
    Стриптиз барларгачи:-D
  • 17 янв 2018 12:47
    Стереп тез булад кийин:-D
  • 17 янв 2018 12:48
    23:00 дан кийин:-)
  • 17 янв 2018 14:01
    Тинчле камнамосиз бугун дустим:-)
  • 17 янв 2018 14:01
    Групада
  • 17 янв 2018 20:02
    Ожизалар сизни излап колишди сиз йуксиз:-(
  • 17 янв 2018 21:08
    Факт туристам учун килиш керак бита куча да
  • 18 янв 2018 08:58
    ночные бабочкалар купаяр эканда(H)(Y)
  • 18 янв 2018 12:48
    Узи шусизам гафлат босиб етибди кафеларимиз, янаям Жалаблар купаярканда...
  • 18 янв 2018 15:49
    Туристлар 6дан кейин  овкатланмайдилар.битта  мева  е  бир   стакан  шарбат   сут ичиб  ухлайдилар тунги  ишлайдиган  кафе  ошхоналар  узбекчиликка  тугри  келмайди  фахш наркомония ичкиликбозликка  очик  йулку.ундан  кура  факат  гостинцаларда  кафе  ресторанлари  чет элликлар учун  олдиндан  тайерлаб  музлатгичга  куйиб  кетишган емакларни  бериш  кифоя.
  • 19 янв 2018 22:36
    Эти шуни талаб кияпти турис