17 янв 2018

Афғонистон билан чегарада қўлланиладиган тожик сим-картлари кўп ҳолларда афғонларига Панж дарёсининг нариги соҳилидан ёр ёки дўст топишга ёрдам бермоқда.

Икки йил муқаддам Қундуз вилоятининг Имомсоҳиб туманида истиқомат қилувчи 35 ёшли Омонулло Ҳусайни шу тариқа ўзининг бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган эди. Тожикистон билан чегарада жойлашган Имомсоҳиб туманида афғон телефонлари айрим тожик мобил компанияларнинг сигналларини тутиб олади ва шу сабабли улар қўшни давлат сим-картларидан фойдаланишади.
Озодлик радиоси тожик хизматининг маълум қилишича, шу кунда Афғонистоннинг Тожикистонга чегарадош Таҳор, Қундуз ва Бадахшон вилоятлари аҳолиси қўлида тожик мобил алоқа ширкатларига тегишли 55 мингта сим-карт мавжуд.
Бир куни Ҳусайни ўнлаб рақамларни теради ва телефоннинг у томонидан аёл кишининг ёқимли овозини эшитади. Ўшанда у бу қўнғироқ ўз тақдирини ўзгартириб юборишини билмаган эди. Унинг рафиқаси ҳам 35 ёшда бўлиб, Тожикистонинг Фархор туманида истиқомат қилган. Омонулло Ҳусайни у билан телефон орқали ўтган йилнинг 16 январида куни гаплашди. «Аввалига аёл мени Тожикистондан қўнғироқ қилаётибди ва ҳазилашаяпти деб ўйлаган. Кейинчалик Viber орқали мулоқот қила бошладик. Бир неча ойдан кейин турмуш қурдик», -дейди суҳбатдош.
Унинг сўзларига қараганда, Афғонистонда уйланиш қимматга тушади. «Менинг ҳамқишлоқларим тўй учун 10-15 минг доллар сарфлашади. Бироқ мен рафиқам учун 5 минг долларга уй сотиб олишга қарор қилдим ва биз муносабатларимизни қонунийлаштирдик», - дейди Омонулло.
Расмий маълумотларга кўра, 2016 йилда Омонулло сингари Афғонистоннинг 30 дан ортиқ фуқароси тожик қизларига уйланган. Улар асосан чегара ҳудудларида истиқомат қилувчилар бўлиб, уларнинг 10 га яқин бўлажак турмуш ўртоқлари билан телефон орқали танишган.
Бадахшон вилояти маъмурияти матбуот котиби Некмаҳмад Назари 16 январь куни 6 та туман аҳолиси Тожикистон мобил операторлари хизматидан фойдаланишларини тасдиқлади. «Биз тожик сим-картларидан фойдаланишдан бирор бир ёмонлик кўрмаймиз, ахир афғонистонлик аҳоли Тожикистон бюджетини тўлдирмоқда-ку», -деди Назари. https://www.ozodlik.org/a/afgoniston-tojikiston-/28980310.html

Комментарии

  • 19 янв 2018 07:09
    Олла, :-D хаммасини чаппа чиллик к,ивордизку :-D Бир кун олдин битим имзолаб эртаси СССРга хужум к,иптими? Битим 1939 да имзоланган. СССРга хужум 41 йилда булган так,сир. Кейин афгонга келиши учун 40 давлатдан утиш шартмас эди. Шимоли африка, Миср, Тунисда немис ва Муссолини к,ушинлари бор эди. К,ийинмасди кириши. Манку эшитганимни айтдим. Сиз ук,идим деб нотугри фактлани келтирдиз. Майли, омон булинг.
  • 19 янв 2018 09:21
    Сиз нимани айтяпсиз 41 йил имзоланган ишонмасангиз тарих ук.итувчилардан кекса ёшини топиб соранг ёки болмаса кутубхонадан гитлернинг хаёти ва к.илган хатоси деган китоб бор ёки рускийда войска мир втарой деган роман бор рус адиби ёзган сталин 25 маршалларини отиб улдирганини хам келтириб утган
  • 19 янв 2018 09:31
    Мухаббат киссалари шу ерда булади да Датцент:-D
  • 19 янв 2018 11:13
    Молотов - Рибентроп пакти 1939 йил имзоланган. Тинчлик битими. Буни тарихдан озгина хабари бор хам билади. Адашдиз, тан олинг, бу хам жасорат. Эски тарих ук,итувчиларига келсак, улар коммунистик ак,идага тугри келадиган к,иб ургатишарди Амир Темурни каллакесар эди деб. Ёшиз катта экан, хафа к,имок,чимасман. Узр.
  • 19 янв 2018 12:14
    Бу ерда Амур Темурни эмас гитлерни мухокама к.илаяпмиз сиз билан мен ман уша давр ук.увчисиман устозларимни тарбиясини олганман мактабни олтин медалга битирганман сиз галаба к.озондим десангиз адашасиз у замонда хам агитация кучли болгани билан эгилган эгилди тик турганни мажбурлаб эгмаган у пайт яхши эди хозиргидек исломдан чик.иб иеговачилар динини к.абул к.илмаган мусулмонларни эьтик.оди билан хеч ким уйнашмаган комунистми! пионерми! Комсомолми ихтиёрий болган мани мактабим билан сизни мактабингизни фарк.и осмон билан ерча .хозир хаммангиз пора бериб ук.ийсиз хатто бошлангичдан бошлаб мия бомбош .аттестат к.изил нимага?
  • 19 янв 2018 12:48
    Бу ит эмганлар ёшини хурмат қилсангиз бошизга чиқволишади
  • 19 янв 2018 14:23
    Аёлмисиз эркакми билмадиму, эътибориз учун ман хам совет даврида мактабни ук,иганман. Сизни бахс юритишзда мантик, йук. Дунёк,арашиз хаминк,адарки, аник, тарихий фактни айтиб турсам олтин медални пеш к,иб хак,оратга у'тдиз. Исломдан эса гапирмай к,уя к,олинг. Озгина фаросат булса, бирор тарихчидан сурангчи битим к,ачон тузилганини. Агар нохак, булсангиз сал уяларсиз. Эссиз олтин медал (манда хам бор ушанак,аси, Сиз орзу к,илган Артекда хам булганман если чё, )
  • 19 янв 2018 14:28
    Тарихий фактни айтсам, хак,оратларига улайми:-) Догма.
  • 19 янв 2018 14:31
    ТУПОЙЛАРНИ КАТТА КИЧИК УРҒОЧИ ЭРКАГИ БЎЛМИДИ ҚЎЮВРАСИЗ ЭНДИ.
  • 19 янв 2018 16:41
    Эй билмаган кутингга бас к.ил индамаса ак.сизликда айблайсан китоб ушлаганмисан узи мани билимимни мухокама к.илишга хак.к.им бор десан адашасан .мани сан билан ади бадига вохтим йок. Нариги тарафда 52 киши улиб хамма азада сан мани унутда аравангни тор билиб олиб кейин айтарсан.ха бекор тортишимман деб.мани хак.орат к.илиб чарчамадинг мани улганларга дилим пора эртагингни ойингга айт киште
  • 19 янв 2018 23:25
    Шуни етинг Шодйахон
  • 19 янв 2018 23:28
    Йогеее узмздик йетмиди Узбекстонимни гозаларига
  • 19 янв 2018 23:31
    Шуни етинг Опа
  • 19 янв 2018 23:43
    operatsiya barbarossa....