18 янв 2018

2018 йил 1 февралдан бошлаб улгуржи савдо корхоналарига лицензия олишда устав фондига йирик пул маблағи киритиш бўйича талаб бекор қилинади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 январда имзоланган “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида айтилган.
Ҳужжатга кўра, улгуржи савдога лицензия олишда энг кам иш ҳақининг 3500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шундан пул маблағлари энг кам иш ҳақининг 1200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилган устав фонди мавжудлиги ҳақидаги талаб бекор қилинади.
2018 йил 1 февралдан эътиборан озиқ-овқат маҳсулотларининг режалаштирилаётган хариди ҳақидаги батафсил ахборот ҳар ой Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилиб борилади. https://www.ozodlik.org/a/28980369.html

Комментарии

  • 18 янв 2018 12:25
    .
  • 18 янв 2018 12:31
    Аварияни эшитиб кайфият хам тушди .....озод санга п.........и нима булса Узбекистонда:-):-(
    .