19 янв 2018
Пайшанба куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида автобусда чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўрганган оқтўбалик шифокорлар уларни термик куйиш туфайли қурбон бўлган деган хулосага келди. - 863244809061

Пайшанба куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида автобусда чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўрганган оқтўбалик шифокорлар уларни термик куйиш туфайли қурбон бўлган деган хулосага келди.

Бу ҳақда ЎзА агентлиги “Казинформ” ахборот агентлигига таяниб хабар қилди.
“Биз кечаси билан ишладик, ўлимга олиб келган сабабларни аниқлаш мақсадида жасадлар аутопсиясини ўтказдик. Паталогоанатомик ўрганишлар одамлар бўғилишдан эмас, термик куйишдан ҳалок бўлганини кўрсатди”, деган соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асет Калиев.
Автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликдан 31 нафарининг шахси аниқланди.
Бу ҳақда Kun.uz президент Мирзиёев томонидан ташкил этилган махсус комиссия вакилига таянган ҳолда 18 январда хабар берди. Хабарда таъкидланишича, шахси аниқланганларнинг асосий қисми Наманган вилоятидан бўлган.
Яқин вақтда шахсни аниқлаш ишлари якунланиб, марҳумларнинг рўйхати эълон қилиниши кутилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, мазкур воқеа юзасидан бош вазир Абдулла Арипов етакчилигида ташкил этилган президент комиссияси Ақтўбў вилоятида бўлиб турибди.
Самара -Чимкент автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида 18 январда 57 киши бораётган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар одам ҳалок бўлган, 5 нафар одам ёнаётган автобусдан қочиб чиқишга улгурган эди.
Бу Қозоғистон ва Россияда сўнгги бир йилда Ўзбекистонликлар иштирокида юз берган ягона йирик ҳалокат эмас.
2017 йилнинг 22 июнь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтувчи Самара-Чимкент йўлининг 946-километрида Ўзбекистоннинг 50 нафар ватандошини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетганди. Ҳодиса оқибатида ватанга қайтаётган 9 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 17 киши турли даражада жароҳатланганди.
2017 йилнинг 6 октябрь куни тонгида эса Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмасида 55 нафар ўзбекистонлик бораётган автобусни поёзд уриб кетиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлган эди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистонда ҳалок бўлган ва жабрланган Ўзбекистон фуқароларининг бирламчи рўйхатини эълон қилди.
Ҳалок бўлган ва жабрланганларнинг барчаси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги "Катта қурама", "Ўзбекистон", "Бозорбоши", "Шоҳидон" ва Косонсойнинг "Чиндавул" маҳалла фуқаролари йиғинидан бўлган.
Ҳалок бўлганлар рўйхати:
1. Мадрахимов Хамидулло Мирзаабдуллаевич 05.12.1986
2. Мадрахимов ҲабибуллоМирзабдулло ўғли 13.02.1991
3. Тураев Абдуназар Умаралиевич 10.03.1980
4. Сулаймонов Зайниддин Жакбаралиевич 12.10.1989
5. Мамадалиев Мамуржон Аҳмаджон ўғли 01.09.1992
6. Нишонов Отабек Анвар ўғли 16.10.1990
7. Абдумўминов Қаҳрамон Абдуғафур ўғли 16.12.1994
8. Нишанов Акмалжон Авазбек ўғли 24.08.1996
9. Умаралиев Солижон Обиджон ўғли 13.08.1995
10. Сулаймонов Олимжон Мухаммаджонович 12.09.1976
11. Хошимбаев Нурмуҳаммад Камолиддинович 27.05.1997
12. Муродуллаев Баҳодир Акбарали ўғли 17.07.1998
13. Қўчқоров Элмурод Шавкатович 10.06.1996 14. Мирсаидов Мирзохид Миркомилович 30.08.1981
15. Назаров Маъмуржон Махмуджонович 27.02.1984
16. Юлчибаев Комилжон Каримович 10.10.1980
17. Гафуров Абдулатиф Абдумуталович 03.10.1977
18. Хамраев Иброхимжон Исмаилович 20.09.1984
19. Хамраев Иброхимжон Исмаилович 20.09.1984
20. Зарипов Ахмаджон Икромович 25.01.1980
21. Абдуллажанов Исмоилжон Эгамберди ўғли 14.05.1998
23. Имомадиев Вохиджон Вакосхонович 10.07.1987
24. Эсанов Абдувохид Абдуразокович 15.03.1979
25. Хатамов Қаҳрамон Абдуллажонович 27.05.1986
26. Сотволдиев Алишер Абдураимович 14.08.1976
27. Рахмонов Омонулло Ўктамжон ўғли 17.08.1997
28. Валиев Мухаммадризо Боқибой ўғли 31.10.1996
29. Хусниддинов Мухамадин Абдурашид ўғли 02.12.1998
30. Зокиров Шоҳрух Тоҳиржон ўғли 07.02.1997
31. Ғофуров Вохоб Ҳасанович 18.04.1986
Жабрланганлар рўйхати
1. Исаков Ахрор Ибрагимович 14.04.1988
2. Мирзахмедов Исроилжон Исакжанович 10.01.1980
Автобусдаги ёнғинда жабрланганлар касалхонага етказилган
Қозоғистон расмийси ёнаётган автобусдан нега барча қочиб чиқишга улгурмагани сабабларини айтди
Ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобуснинг ёниб кетгани сабабалари ҳозирча аниқ эмас, бироқ бу бахтсиз ҳодиса бўлгани таҳмин қилинмоқда. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри Қозоғистон ички ишлар вазирининг ўринбосари Ерлан Тургумбаевга таянган ҳолда хабар берди.
Расмийнинг айтишича, автобус ёниб кетган жойда 18 январь куни туни билан экспертлар текширув ишларини олиб борган. Ёнғин сабаблари бўйича дастлабки текширув натижалари 19 январь куни кечгача маълум қилинади.
Ерлан Тургумбаевга кўра, ёнғиндан омон қолган воқеа гувоҳлари дастлаб автобус салонида заҳарли тутун пайдо бўлганини айтганлар.
“Бунинг оқибатида кўпчилик заҳарланган бўлиши мумкин ва бу ҳолат нега барча одамлар омон қолмаганининг биринчи сабаби бўлиши мумкин. Иккинчидан, эшик очилганида кислородга йўл очилган ва автобуснинг ичи бирдан ёниб кетган. Бу йўловчиларга салонни тарк этиш имкониятини бермаган. Бундан ташқари автобус ичида жуда кўп багаж бўлган. Автобус икки қаватли бўлгани учун биринчи қаватда багаж, иккинчи қаватда одамлар бўлган. Багаж тўлалигича ёниб кетган. Яъни ёнғин кучли бўлган”, деди вазир ўринбосари.

Қозоғистон: Автобусдаги ёнғинда жабрланганлар касалхонага етказилган
Ўзбек элчихонаси ходими Қозоғистондаги фожиа ҳақида

Комментарии

  • 21 янв 2018 21:33
    Йукотилган авлод

    Бежизга сарлавхани бундай номламадим. Хакикатдан хам мустакилликдан кейинги авлодни биз бемалол йукотилган авлод десак булаверади ЧУНКИ:
    (Йигитлар хакида)
    Бу авлод:билимсиз, илм деса энсаси котадиган кайфу сафога ботиб колган жахолатга берилган авлод.
    Бу авлод :Бойликка ружу куйган, бойликка ибодат киладиган. Бойлик деса ор номусини берадиган авлод.
    Бу авлод:Ута маддох,лаганбардор пул ва мансаб учун барча нарсадан воз кечишга тайёр авлод.
    Бу авлод:кизлар деса барча бойлигини беришга тайёр, зинодан куркмайдиган авлод.
    Бу авлод:Ватан нималигини билмайдиган аммо куну тун ватан хакида кушик куйлайдиган сохта авлод.
    Бу авлод:Уз тарихини билмайдиган ким нима деса ишониб кетаверадиган ишонувчан саводсиз авлод.
    (Кизлар хакида)
    Бу авлод:ибо хаё нелигин билмайдиган, йигитлар деса узини томдан ташлайдиган авлод.
    Бу авлод:Очик сочик кийиниб юрадиган одоб ахлокнинг кўчасига кирмайдиган аммо кучадаги хижобли кизни курса энсаси котадиган авлод.
    Бу авлод:енгил елпи хаётга урганган, фохишаликка ружу куйган авлод.
    Бу авлод:Илмли намозхонларни менсимайдиган, бойваччаа йигитларни хуш корувчи авлод.
    Кискача изох
    1)Бу авлод деганда Каримов даврида катта булган йигит кизлар назарда тутиляпти.
    2)Бу авлод деб аклли, иймонли, иболи йигит кизлар назарда тутилмаяпти. Гап эгасини топиб олади.
    (ЖУРНАЛИСТ)
  • 21 янв 2018 21:38
    Синилим ке куй уришмайлик всем бог судья. Хаммасинин жони жаннатта булсин
  • 21 янв 2018 21:39
    Хаммамиз мусильмонмиз
  • 21 янв 2018 21:41
    Хаммасини худо куриб турибти
  • Комментарий удалён.
  • 21 янв 2018 21:43
    Шу шеъримни,Ёнгин курбонлари орасида булган Кахрамон Абдумуминов ва бошка хали уйланишга,чимилдикка киришга улгурмаган йигитлар хотирасига,хамда угилларидан айрилиб кон йиглаб колган оналарга бахшида этдим.

    Келин олсам,туй килсам-дея йиккан эди сеп,
    Кайнонамас,она булай деб орзу килганди.
    Беш-ун сум ишлаб келсанг,туй киламиз,деб,
    Дуолар килиб углин йулга кузатиб куйганди.

    Бир кун утиб олиб келдилар куйган жасадин,
    Шурлик онаизорнинг бошидан огди эс-хуши.
    Она замин титраб кетди эшитиб фарёдин,
    Онаизорнинг  оху-ноласига чидолмас киши.

    Фарёд солиб она йиглади куксини муштлаб,
    Унга кушилиб куни-кушни,кариндош йиглади.
    Болажоним нега мени кетдинг-деб,ташлаб,
    Онага кушилиб еру-осмон, дунё йиглади.

    Йигилишди жанозангга тумонат одам...
    Шу одамлар келса булмасмиди,туйларингга.
    Ок либосда нозланибла куйганча кадам,
    Севган ёринг келса булмасмиди уйларингга.

    Суксурдайин буйинг ёниб айланди кумирга,
    Ёлгиз угил эдинг,сендан на бир зурриёд колди.
    Онанг тирик жасад булиб колди бир умрга,
    Нечун аччик кисмат бошига бу кулфатни солди?!

    Йигласин,осмон,тогу-тошлар замин йигласин,
    Дунё тинчин бузаётган душман ила ёв йигласин.
    Фарзандлар отам,онам-дея йигласин,...хайхот,
    Жигаргушам,болам-деб,оналар йигламасин факат.
  • 21 янв 2018 21:45
    МУСОФИРЛАРИМ

    Болам деб, чакам деб юртдан кетганим,
    Жониси жиззилаб утга етганим,
    Ижобатт булсин-а дуо этганим,
    Жаннатий булингиз мусофирларим.

    Жонингиз еш кетди пахлавонларим,
    Якину жигарга мехрибонларим,
    Уларчун булдингиз кахрамонларим,
    Жаннатдан жой тегсин мусофирларим.

    Кутлуг  ниятингиз сиз билан куйди,
    Кумирдек жуссангиз кайгуни уйди.
    Узбегим юраги азобни туйди,
    Жаннатлар буюрсин мусофирларим.

    Суянч деган тог эдингиз уйингизга,
    Куз тегдими алп коматли буйингизга
    Дустлар келса булмасмиди туйингизга,
    Жаннатий булингиз мусофирларим.
  • Комментарий удалён.
  • Комментарий удалён.
  • 21 янв 2018 22:47
    Bazi befarosatlar biz bir urugdan ajralib kabila bölib butin bir musulmon halki sifatida dunyoga tarkalganimizni bilismayd.i
  • 22 янв 2018 01:33
    йук ашула
  • 22 янв 2018 03:36
    Туппа тугри.олдинлари хеч ким бойликка учмаган.борига шукур килган.сувдан шурва килса хам кушнидан хабар олган.хозир кушни у йокда турсин кариндош уруг ака укадан сингил опадан хабар олмаябти.кушни сал баланд уй курса ундан баландрок солябти.биров машина олса мен хам оламан диябти.биров намоз укиса мен хам укий демастан вахоби терор диябти.хамма шошилиб оркасига карамай бойлиг дардига тушиб колган.Худо хохласа янги призидентимиз хаммасини изига туширсин.
  • 22 янв 2018 05:23
    Спосибо за понимания
  • 22 янв 2018 05:25
    Очень красивая стихотварениеспосбо
  • 22 янв 2018 05:27
    Большое спосибо за понимаия
  • 22 янв 2018 06:49
    Юрагимни эзиб юборди бу шерингиз!
  • 22 янв 2018 12:01
    Такая боль! Сердце разрывается...
  • 22 янв 2018 12:35
    :'(:'( так трогательно
  • 22 янв 2018 21:09
    Оллох Барча углонларимизни жойларини жаннатдан ато килсин якинларига кариндошларига умуман барча ватандошларимизга  хаммамизгаям оллохим узи сабр берсин мусофирда юрган колган ака ука опа синггилларимизни худо уз панохида асрасин эсон омон оиласи багрига келсин
  • 23 янв 2018 06:22
    Termik kuyish bu qanaqa kuyish?  Bilsalaring yozvoringlar
  • 23 янв 2018 21:42
    ФотографияФотография
  • 23 янв 2018 23:59
    Bu fojeaga shubha qilyapman bu atayin yoqib yuborilgan qazaqlardan shubham bor  chunki u yullardan kup yurganman  qazaqlarni quli bor menimcha
  • 24 янв 2018 00:02
    Avtobusga chiqib olib pasport deydimi ee pul deymi eee kunglim qolgan qazaq millatidan qazaqlar yonsa edi uzbeklar qutqarib olardi
  • 16 фев 2018 04:57
    Зор щер болди опажон катта рахмад рухлари щод босин