Комментарии
- 26 янв 2018 19:55Kavshar lanpa benzinni hovo bilan purkab yoqadigan temirlarni rangini kuydirib tozalaydigan matoh ekan
- 26 янв 2018 19:56Kavshar lanpa benzinni hovo bilan purkab yoqadigan temirlarni rangini kuydirib tozalaydigan matoh ekan
- 28 янв 2018 00:43Ölsin öwa diwofka lapasini dip qancha insonla öldi qancha oylani tenchligi xuzurini yuqoldi wu aftobizi orqasidan non yevosan soğlom qilin keyin nonini yesaydi.Qancha odamlani jonin yondi OLLOX RAXMAT AYLASİN xama uzoda uydan oylasidan uzoda iwlagan yurdowlarimizini OLLOXİM PANOXİDA ASRASİN TOPGANİGA baraka bersin OLLOXİM
- 28 янв 2018 10:57Ўхшайдимас аниқ кейинги хабарни ўқимадизми хайдовчиларни қамалганини
- 28 янв 2018 21:30O'qidim haqiqat qaror topsinda ilohim
- 7 фев 2018 07:4752 шахидан кэгин 47 одам музлаб колэдэган улардан бир озодлик радйуга тэк киган улар козок куткаручиларга айтган яахши куткарган аллох умрни узок кисин хар бандани
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
FREEDOM.UZ
Қозоғистоннинг Ирғиз туманида меҳнат муҳожирлари бўлган автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган 52 кишидан 49 нафарининг шахси аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, шахси аниқланган 49 кишидан 31 нафари Наманганнинг Тўрақўрғон, икки нафари Учқўрғон, 14 нафари Фарғонанинг Тошлоқ туманларидан, бир нафари Андижоннинг Қорасув шаҳридан. Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида Тошкент шаҳри ва вилоятидан ҳам бир нафардан ватандош бор.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, 20 январь куни ҳалок бўлганларнинг жасади “ИЛ-76” махсус ҳарбий-транспорт самолётида Тошкентга олиб келинган.
Яқин вақтда шахсни аниқлаш ишлари якунланиб, марҳумларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилиниши кутилмоқда.
Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида 18 январда 57 киши бораётган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар одам ҳалок бўлган, 5 нафар одам ёнаётган автобусдан қочиб чиқишга улгурган эди.
Ҳалок бўлган ва жабрланганларнинг аксари Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги "Катта қурама", "Ўзбекистон", "Бозорбоши", "Шоҳидон" ва Косонсойнинг "Чиндавул" маҳалла фуқаролари йиғинидан бўлган.
Улар орасида Фарғонанинг Фарғонанинг Тошлоқ туманидан 14 нафар, Андижоннинг Қорасув шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоятидан ҳам ватандошлар фуқаро бор.
Ҳалок бўлганлар рўйхати:
Андижон вилояти, Қорасув шаҳри
1. Норбоев Исломбек Мухедин ўғли 31.10.1998, Пахтачи кўчаси, 61 уй
Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани
2. Мадрахимов Хамидулло Мирзаабдуллаевич 05.12.1986 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй
3. Мадрахимов Хабибулло Мирзабдулло ўғли 13.02.1991 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй
4. Тураев Абдуназар Умаралиевич 10.03.1980 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй
5. Сулаймонов Зайниддин Жакбаралиевич 12.10.1989 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй
6. Мамадалиев Мамуржон Ахмаджон ўғли 01.09.1992 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй
7. Нишонов Отабек Анвар ўғли 16.10.1990 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй
8. Абдумуминов Кахрамон Абдугафур ўғли 16.12.1994 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй
9. Нишанов Акмалжон Авазбек ўғли 24.08.1996 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй
10. Умаралиев Солижон Обиджон ўғли 13.08.1995 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй
11. Сулаймонов Олимжон Мухаммаджонович 12.09.1976 "Катта қурама" МФЙ, рақамсиз уй
12. Хошимбаев Нурмухаммад Камолиддинович 27.05.1997 "Ўзбекистон" МФЙ, рақамсиз уй
13. Муродуллаев Боходир Акбарали ўғли 17.07.1998 "Ўзбекистон" МФЙ, рақамсиз уй
14. Кучкаров Элмурод Шавкатович 10.06.1996 "Ўзбекистон" МФЙ, рақамсиз уй
15. Мирсаидов Мирзохид Миркомилович 30.08.1981 Шаханд қишлоғи "Бозорбоши" МФЙ, рақамсиз уй
16. Назаров Маъмуржон Махмуджонович 27.02.1984 "Ўзбекистон" МФЙ
17. Юлчибаев Комилжон Каримович 10.10.1980 "Ўзбекистон" МФЙ, рақамсиз уй
18. Рахмонов Омонулло Уктамжон ўғли 17.08.1997 "Шоҳидон" МФЙ
19. Валиев Мухаммадризо Бокибой ўғли 31.10.1996 "Шоҳидон" МФЙ
20. Хусниддинов Мухамадин Абдурашид ўғли 02.12.1998 "Шоҳидон" МФЙ
21. Зокиров Шохрух Тохиржон ўғли 07.02.1997 "Шоҳидон" МФЙ
Косонсой тумани
22. Гафуров Абдулатиф Абдумуталович 03.10.1977 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй
23. Хамраев Иброхимжон Исмаилович, 20.09.1984, "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй
24. Зарипов Ахмаджон Икромович 25.01.1980, "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй
25. Абдуллажанов Исмоилжон Эгамберди ўғли 14.05.1998, "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй
26. Имомадиев Вохиджон Вакосхонович 10.07.1987 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй
27. Эсанов Абдувохид Абдуразокович 15.03.1979 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй
28. Ҳотамов Қаҳрамон Абдуллажонович 27.05.1986 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй
29. Сотволдиев Алишер Абдураимович 14.08.1976 "Чиндавул" МФЙ, рақамсиз уй
30. Хамраев Иброхимжон Мавлонхонович 20.09.1984 Ёшлик ҚФЙ "Хуррият" МФЙ
Учқўрғон тумани
31. Ирисов Фарход Муминжон ўғли 19.07.1995 "Кугай" ҚФЙ, рақамсиз уй
32. Мингбаев Эргашбой Турсунбаевич 10.11.1989 "Кугай" ҚФЙ, рақамсиз уй
Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани
33. Марифджанов Адхамжон Акбарович 02.10.1970 "Фурқат" МФЙ
34. Маърифжонов Авазбек Адхамжон ўғли 25.08.1997 "Фурқат" МФЙ
35. Жабборов Элмурод Абдугаффор ўғли 01.07.1993 Пахтакор қишлоғи, "Ахшак" ФЙ
36. Ганижонов Даниёр Гофиржон ўғли 12.06.1998, Садда қишлоғи, "Садда" ФЙ
37. Курбанов Гуломжон Рузибоевич 04.01.1983 Сўфилар қишлоғи, "Садда" ФЙ
38. Мухсинжонов Абдулбоқи Исроилжон ўғли 25.12.1996 Тожик қишлогъи, "Бирлик" ФЙ
39. Набиев Бехзод Бахтиёржон ўғли 13.06.1997 Тожик қишлоғи, "Бирлик" ФЙ
40. Мухсинжонов Турдиали Исроилжон ўғли 10.07.1994 Тожик қишлоғи, "Бирлик" ФЙ
41. Раҳмоналиев Муроджон Мақсудали ўғли 20.09.1999 "Тошлок" шаҳарчаси, Улуғбек кўчаси, 3 уй.
42. Тошматов Турдали Турсинович 25.05.1969 "Тошлок" шаҳарчаси, Қашқар махалла кўчаси
43. Содиқов Адахамжон Солижон ўғли 13.12.1995 Сўфилар қишлоғи, "Садда" ФЙ
44. Сотволдиев Сирожиддин Саидолим ўғли 02.10.1996 Шувакзор қишлоғи "Ахшак" ФЙ
45. Хасанчаев Абдумалик Джабборович 05.02.1968 Пахтакор қишлоғи, "Ахшак" ФЙ
46. Абдухамидов Абдуллажон Рузиматжон ўғли 18.06.1996 "Баландкўприк" қишлоғи
47. Эминов Кахрамон Каххорович 12.08.1991 Шувакзор қишлоғи "Ахшак" ФЙ
Тошкент шаҳри
48. Турсунов Хуршидхон Усманханович 19.09.1981 Олмазор тумани, Ҳикмат Рахмонов кўчаси, 22 уй
Тошкент вилояти
49. Умаржонов Мухиддинжон Нуриддин ўғли 14.05.1998 Қуйичирчиқ тумани, Ўзбекистон ФЙ.
Бу Қозоғистон ва Россияда сўнгги бир йилда Ўзбекистонликлар иштирокида юз берган ягона йирик ҳалокат эмас.
2017 йилнинг 22 июнь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтувчи Самара-Чимкент йўлининг 946-километрида Ўзбекистоннинг 50 нафар ватандошини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетганди. Ҳодиса оқибатида ватанга қайтаётган 9 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 17 киши турли даражада жароҳатланганди.
2017 йилнинг 6 октябрь куни тонгида эса Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмасида 55 нафар ўзбекистонлик бораётган автобусни поёзд уриб кетиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлган эди. https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-miliciya-zoravonlik/28986517.html