25 янв 2018

Тошкент вилоятнинг Бўстонлиқ туманидаги бешта қишлоқ аҳолиси педагоглар етишмаслиги билан боғлиқ муаммони ҳал қилишда ёрдам сўраб Тожикистон ва Ўзбекистон президентларига мактуб ёзишди.

Пском, Чакак, Палванак, Испай ва Нанай қишлоқларининг 100дан ортиқ аҳолиси имзо чеккан мактубда малакали ўқитувчилар етишмаслиги сабабли тожик мактаблари беркитилиши мумкинлигидан хавотир билдирилган.
Очиқ мактуб Ўзбекистонда тожик тилида нашр қилинадиган «Овози тожик» газетасининг сўнгги сонларидан бирида эълон қилинди.
Бу сўнгги 25 йилда Ўзбекистонда яшовчи тожик диаспорасининг икки мамлакат ҳукуматларига она тилида таълим соҳасидаги муаммоларни бартараф этишни сўраб ёзган биринчи очиқ мактубидир. Ислом Каримов ҳукмронлиги йилларида тожик тилида таълим берувчи мактаблар сони нисбатан қисқарди, олий таълим даргоҳларида эса тожик тилидаги факультетлар беркитилди.
Бўстонлиқ тумани аҳолиси мактубда шу йилнинг баҳор фаслида икки мамлакат президентлари Имомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёвнинг Душанбедаги учрашувига умид қилаётганларини ёзишган. Мактуб муаллифларининг умид қилишларича, икки мамлакат етакчиларининг музокораларида она тилида таълим олиш билан боғлиқ муаммо устивор масалалардан бири бўлади.
Мактубда Чирчиқ шаҳридаги Педагогика институтида Тошкент вилоятидаги тожик мактаблари учун педагоглар тайёрланадиган гуруҳ очилиши юзасидан ҳам илтмос қилинган.
Ўзбекистондаги тожик тилида дарс берадиган ўқитувчиларнинг айтишича, кўплаб ота-оналар ўз фарзандлари педагог кадрлар ва дарсликлар етишмаслиги сабаб тенгдошларидан ортга қолаётганини кўриб, уларни бошқа тилларда дарс бериладиган мактабларга беришга қарор қилишмоқда.
Расмий маълумотларга қараганда, Шўролар даврида Ўзбекистонда тожик тилида таълим берувчи 380 мактаб фаолият юритган.
Ўтган йили Фарғона давлат университети филология факультетида тожик тили гуруҳ ташкил этилиши хабар қилинган эди.
Мазкур гуруҳга 15 талаба қабул қилинади, уларнинг 5 нафари бюджет асосида, 10 нафари контракт асосида ўқитилади. Бу гуруҳда Тожикистон ватандошлари ҳам ўқишлари мумкин. https://www.ozodlik.org/a/28996149.html

Комментарии

  • 27 янв 2018 20:18
    Узр сураса буладику ,хато кимда булмайди ,хатосини тан олиб узр суралса бу мардликка киради,хаммамиз хам хато киламиз
  • 27 янв 2018 20:28
    Тожикистонга бориб окисаям болади.йоллар очилдику
  • 27 янв 2018 20:28
    Н. Бухара ответила OFF ✌
    Хечамда ,миллатчимас улар.Бир икки киши кунглизни огритгани учун хаммасини емон деб уйламанг.Беш Кул баробар эмас.Емон ,тарбиясиз инсонлар хамма ерда бор.Майли узиз биласиз мен оддий опа сифатида сизга айтдим .Айтадиларку  Бир каттани Бир кичикни гапини кил.Яна уйлаб куринг мени охирги гапим шу сизга
  • 27 янв 2018 20:29
    Vodiy xalqi mexmondos xalq milatchilar juda kam notogri fikr yuguzmelar
  • 27 янв 2018 20:32
    Н. Бухара ответила OFF ✌
    Мени акл ургатади деб уйламанг ,мен шунчаки айтдим бу коментда хато сиздан утганди,узр сурашни хеч канака емон жойи йук Яна узиз биласиз хайр
  • 27 янв 2018 20:41
    Yoq uzur sorash yoq
  • 27 янв 2018 20:41
    Тугри килади давно епиш керек эди
  • 27 янв 2018 21:29
    Водийни инсонларидэк мэхмондуст инсон йу узбэкистонда водийлилани ичида 1 та йомон чикса хаммаси йомон бумийди ким йомон диган буса узи гирт ичи кора йомон инсон ман водийлик бумасамам куп мэхмонга сафарга борганимда курдим харкуни хич танимаган инсонларимиз бизани мэхмонга чакирарди турлий хил таомла бн мэхмон килишарийди
  • 28 янв 2018 07:05
    Узбекистонда яшаяптими  узбекча укисин.. эртага тожикчани битирса каерда ишлайди.
  • 28 янв 2018 07:10
    Тугри укисин.лекин узбекистонда яшаяпти,кейинги ишларида кийналиб колади.
  • 28 янв 2018 07:23
    Тугри. Мен хам мактабда 90фоиз тожик боллар билан укиганман.хозиргача зур алокадамиз.лекин сиз айтгандай узбекистонда хамма жойида узбек тилида.шунга айтгандим холос.
  • 28 янв 2018 20:03
    Бахтовар водийда бўлмагансиз чоғи , водий халқи жуда меҳмондўст ва меҳнаткаш , миллатчиларни кўрмадим иш юзасидан Фарғона икки йил Наманганда бир йил бўлдим миллатчиларни кўрмадим ваҳоланки Фарғона ҳам Наманганда ҳам тожиклар эмин эркин ҳамма соҳада яшаб ишлаётгани кўрганман .
  • 28 янв 2018 20:03
    Бахтовар водийда бўлмагансиз чоғи , водий халқи жуда меҳмондўст ва меҳнаткаш , миллатчиларни кўрмадим иш юзасидан Фарғона икки йил Наманганда бир йил бўлдим миллатчиларни кўрмадим ваҳоланки Фарғона ҳам Наманганда ҳам тожиклар эмин эркин ҳамма соҳада яшаб ишлаётгани кўрганман .
  • 28 янв 2018 21:15
    Кулинггиздан келган ишни килинг таърихни укинг 1925 йилдаки конститутсияда нима ёзганини бир укиб чикинг кейин биласиз ким кимни кувишини аврал уйланг кейн кадам ташланг ким булсанггиз хам
  • 23 мар 2019 15:42
    7 милион эмас  9 милион хозирда Тожикистон ахолиси