27 янв 2018

Қозоғистон ва Қирғизистонда кузатилаётган аномал совуқ Ўзбекистонга ҳам кириб келмоқда.

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, 27 январдан бошлаб бир неча кун ўта совуқ бўлади, айрим ҳудудларда ҳарорат -28 даражагача пасайиши кутилмоқда.
"Ўзгидромет" совуқ ҳаво ҳарорати меъёрдан 7-12 даражагача пасайиб, об-ҳавонинг аномал совуқ бўлиши кутилаётганини маълум қилди.
Айни дамда, Қозоғистонда аномал совуқ сабаб вилоятлар ва пойтахт ўртасидаги қатнов узилиб қолган, йўллар ва мактаблар вақтинча ёпилган. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакат бўйлаб 223 одамни совуқ урган, уларнинг 73 нафари касалхонага ётқизилган.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳам совуқ туфайли 26 январдан 31 январгача мактаблар фаолияти тўхтатилди.
26 январь куни Қирғизистон аномал совуқ сабаб Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни вақтинча тўхтатди. Миллий энергия холдинги вакили Омон Қалибековга кўра, Қирғизистонда электр энергияси тақчиллиги йўқ, лекин бу қарор шунинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Хўш, ўзбекистонликлар аномал совуққа тайёрми?, Бугунги кунда одамлар қандай қишлаяпти? Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида мамлакатнинг турли ҳудудларида яшовчи аҳоли вакиллари билан суҳбатлашдик:
Бухоро. Ғиждувонлик 45 яшар Абдураим:
- СМС келди совуқ бўлади деб. Майли ҳозир бўлсин совуқ, баҳорда эмас. Мен ўн чандон тайёрман совуққа. Ҳамма нарса етарли. Худога шукур газ бор. Электр энергияси яхши, ҳеч ўчмаяпти. Ундан ташқари ўтин ҳам сақлаб қўйганмиз. Ҳамма нарсага биз тайёрмиз.
Қашқадарё: Яккабоғлик 30 яшар Элмурод Одилов:
- 4-5 йилдан бери газни умуман кўрганимиз йўқ. Лекин свет бу йил умуман ўчмади. Кўмирнинг ўзи йўқ, лекин кўмирнинг кули бор. Маҳалладан арзон нархда берилган. Уйни қиздириш учун озроқ ғўзапоя олиб қўйганмиз. Ғўзапоя бир боғи 2,5 минг сўм. Бир боғ билан битта хонани қиздириш мумкин. Ҳозир оби-ҳавони кўрдим, кун совиб келаяпти экан. Қорақалпоғистонда -17 даража экан. Ўзимизга шу совуқ келар экан. Қозоғистондаги совуқ об-ҳаво оқими 27 январь кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг бутун ҳудудларини қамраб олади деяпти. Лекин биз бундай совуққа тайёр эмасмиз. Энди бошга тушганни кўз кўради дейди. Вақт кўрсатади нима бўлишини.
Қорақалпоғистон: Тўрткўллик 30 яшар Аҳмад Ниёзимбетов:
- Совуқ бизда, кўчага чиқа олмай ўтирибмиз. Газ йўқ. Молларнинг тезагини қуйиб, таппи қилиб қўйганмиз, қишга ғамлаб. Шу таппиларни ёқиб ўтирибмиз. Кейин у ёқ- бу ёқдан чопиб, олиб келган ўтинларимиз бор. Шулар билан бир амаллаб уйларни қиздириб ўтирибмиз. Оилада 13 жонмиз. Шунинг учун 3 хонани қиздирамиз. Энди ғамлаган ўтин билан таппимиз 15 кун ичида тугайди. Кейин яна ўтин ғамлаш керак.
Фарғона. Ёзёвонлик 53 яшар Раҳматжон Миржалилов:
- Бугун эълон қилди: Эҳтиёт бўлинглар, январь охири қаттиқ совуқ бўлади деди. Айтганидай, бугундан бошланди. Шамол билан бўлаяпти. Энди тайёр одамлар ҳам бор, лекин бу совуққа шахсан мен тайёр эмасман. Совуққа тайёр бўлиш учун болаларнинг кийим-кечаги бут бўлиши керак. Лекин домда тураман, газ бор.
Хоразм. Янгибозорлик 66 яшар Рўза опа:
- Бугун яхшигина совуқ. Кўчага чиқсанг, оғзи-бурнинг музлаб қолади. Печга ўтин ёқиб, қиздираяпмиз уйларни. Бу йил кўмир қиммат бўлиб кетди, ололмадик. Шунинг учун ўтин ёқиб ўтирибмиз. Тўқайнинг ўтинларини машинада олиб келиб, сотишади. Бир машина ўтин 400-300 минг сўмдан сотишади. Ҳамма шуни олиб, бир амаллаяпти.
Самарқанд шаҳри. 63 яшар Назарали ака:
- Аллоҳга минг қатла шукур, бу йил газимиз ҳам, светимиз ҳам яхши. Бу йил ўтган йилларга нисбатан анча яхши. Уйлар иссиқ. Шунинг учун биз қаттиқ совуққа тайёрмиз.
Сизчи, азиз муштарий, қандай қишлаяпсиз, аномал совуққа тайёрмисиз? Бу ҳақда шу ерга шарҳ сифатида қолдиришингиз мумкин. Ёки Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755 орқали ёзишингиз мумкин. https://www.ozodlik.org/a/anomal-sovuq-uzbek-uzbekiston-qozogiston-qirgiziston/29000376.html

Комментарии

  • 29 янв 2018 21:27
    Аббос билан мангаям езганди манга езганда кирасавчик деб езганди
  • 29 янв 2018 21:28
    Тахаллуси эди кирасавчиу
  • 29 янв 2018 21:31
    Xamelon u xezalak
  • 29 янв 2018 21:33
    Mayli uzi biladi, kelsa yana yiglab utiradi. Boshqa yozmayli arzimaydi u bu gaplarga
  • 29 янв 2018 21:34
    Билмадим лекин манга гаплари екмади майли хамангизлар тинч ва осуда туни сураб коламан эрталаб сахарда тонги бегубор осмони остида уйгонишингизди сураб коламан
  • 29 янв 2018 21:44
    Бу совук корни олеб келди-ми. далада оппок кор йогмокдалар.
  • 29 янв 2018 21:53
    qani qor yuqkku
  • 29 янв 2018 21:56
    Талабларга биноан.
    Сунгги пайтларда мен киритаётган маколаларга нисбатан танкид тошлари купайса купаяптики лекин асло камаймаяпти. Нима эмиш журналист холис эмас факатгина Каримовни танкид килишни билади. Нима эмиш журналист улганнинг ортидан факатгина магзава агдарар эмиш. Шу барча танкидларни инобатга олган холда бугун И. Каримовнинг 25 йил давомидаги амалга оширган энг кузга куринарли, муваффакиятли ишларини когозга ёзмокчиман. Очигини айтсам роса кидириб кидириб Каримовнинг тарихда коладиган иккитагина ута мухим ишини ёзишга карор килдим. Шуни хам унутмангки сон эмас сифат мухимрок. Сон ошгани сари сифат пасайиб бораверади.
    1)Мафияга карши кураш-Хозирги ёш авлод унча хабари йукдир 90 йилларда Горбачёвнинг сай-харакатлари эвазига нафакат Узбекистонда балким бутун Ссср худудида мафия деган бало кучайиб бораётган эди. Бу куча(мафия) нинг дастидан неча минглаб одамлар уз бизнесини йукотган, яна неча минглаб одамлар машинасини угирлатган. Эххе у даврлар(1990-1992)тарих зарваракларига кора кунлар деган ном билан битилди. Очик тан олишимиз керак уша пайтда Каримов мардлик,шижоатлик килиб бу мафия деган **** туймас балони таг томири билан йук килди.
    2)Узбекистоннинг Америка, Россия, Хитой билан тенг алоқалари-Хозирги кунда куриб турибмизки агарда кайсидир давлат масалан Хитой билан алоқаларни яхшиласа, уша давлат албатта энг камида Америка билан алоқалари совуклашиб кетади. Ёки Америка билан муносабатлари якинрок булган давлат энг камида Россиянинг душманига айланиб колиши хеч гап эмас. Тугри биз 25 йилда Россия билан алоқаларни яхшиладик аммо шу билан бир каторда Америка билан хам илик муносабатлар сакланиб колинди. Бу хам тахсинга сазовор ишдир фикримча.

    Агар сиз Каримовнинг яна кандайдир тарихда мухим урин эгаллаган ишларини билсангиз ва менинг ёдимдан чикиб колган булса уша ишлар, сиз давом эттириб куйсангиз нур устига аьло нур болур.
    Шунингдек купчилик уйлаётганидек менинг Каримовга нисбатан хеч кандай гаразли бир пессимистик бир фикрга эга эмасман. Ёки бўлмаса Каримов шахсан менга ёки менинг оиламга зарари теймаган. Мен шунчаки бор нарсани бироз кизикарлирок килиб когозга кучираман . Ха айтганча кеча телеграмимга келган танкид ва илтимосномалардан келиб чикиб ваьда бераманки бугундан бошлаб КАРИМОВ ХАКИДА ТАНҚИДИЙ МАКОЛА ЁЗМАЙМАН!!!
    Бошка долзарб мавзулар хакида макола киритишни режалаштирганман бундан буёгига.
    (ЖУРНАЛИСТ)
  • 29 янв 2018 22:03
    Бахмалда ок бахмалдек кор йогаяпди-ю?
  • 29 янв 2018 22:17
    Jizzaxdagi Baxmalda qor yo9yabdimi
  • 30 янв 2018 08:31
    Ха корда мазза килеб болалар чана учишаяпди.
  • 30 янв 2018 09:05
    приколный суровнома лекин факат охиридеги самарканлик хола АЛЛОХГА ШУКРДАН бошлади
  • 30 янв 2018 19:47
    Мани этвосми
  • 31 янв 2018 22:23
    Тушумадим
  • 18 июн 2018 05:48
    ДддщшЫя