3 фев 2018

“Новая газета” мухбири Худойберди Нурматов (Али Феруз) озод этилса, Россияни тарк этиши ва бу мамлакатдан қочқинлик мақоми сўрамаслигини билдирди.

Жума, 2 февраль куни Москва шаҳар суди Али Ферузга учинчи мамлакатга чиқиб кетишга рухсат берди.
Москва шаҳар суди шаҳарнинг Басманний туман судининг келиб чиқиши қўқонлик бўлган ва Москвадаги “Новая газета”да Али Феруз тахаллуси билан ишлаган Худойберди Нурматовни Россиядан бадарға қилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.
2 февраль куни Мосгорсудда бўлиб ўтган аппеляция маҳкамасида Али Феруз Россияда қолиш нияти йўқлигини билдирди.
- Ҳурматли суд раиси, мен Россиядан қочқинлик сўраш ва бу ерда легаллашиш ниятим йўқлигини айтмоқчиман. Мен кетмоқчиман ва суддан мамлакатни тарк этишга рухсат беришини сўрайман, деди Али унга сўз берилганида.
Журналист унда “Халқаро Қизил хоч ташкилоти томонидан берилган йўловчи ҳужжати” ва “Германия элчихонаси берган виза”си борлигини билдирди.
Суд жараёнида сўзга чиққан адвокат Даниил Ҳаймович ҳам Али Ферузнинг чиқиб кетишига зарурий бўлган барча зарурий ҳужжатлар, ҳатто Германияга кетишга авиачипта борлигини маълум қилди.
Бу ҳужжатлар билан бирга Алининг онаси томонидан ёзилган ариза билан танишиб чиққан суд Ферузга Россияни назорат остида тарк этишга рухсат беришини билдирди.
Озодлик билан суҳбатлашган “Новая газета”нинг бош муҳаррир ўринбосари Ольга Боброва душанба куни Али Феруз озодликка чиқиши ва дарҳол Россияни тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.
- Бизнинг қўлимизда Али Россия ҳудудини нафақат депортация тарзида, балки ўз хоҳиши билан тарк этиши мумкинлиги тўғрисида изоҳ берилган суд қарори бор. У Ўзбекистонга эмас, учинчи мамлакатга чиқиб кетиши мумкинлиги ҳам айтилган. Биз бу ҳужжатни тўлиқ олишни кутиб ўтирибмиз. Душанба куни бу ҳужжатларни биз Сахароводаги суд приставларига олиб борамиз ва Али озодликка чиқиб, яқин орада Россиядан чиқиб кетишига ишониб қоламиз, деди Ольга Боброва.
Ҳимоячилар Али Ферузни учинчи мамлакатга чиқариб юбориш бўйича жараённи еттинчи маротаба ўтаётгани, приставлар яна қанақадир ҳужжат сўраб қолиши ва Алининг чиқиб кетиши яна ортга сурилиши мумкинлиги хавфи мавжудлигини журналистларга эслатиб ўтди.
Худойберди Нурматов (Али Феруз) ҳимоясига бўлиб ўтган охирги акциялардан бири
Бундан бир ҳафтача олдин бўлиб ўтган маҳкамада Москва шаҳар суди “Новая газета”ни “ноқонуний тарзда ва миграция қонунчилигини бузган ҳолда Худойберди Нурматовни ишга расмийлаштиргани учун” 400 минг рубль жаримага тортган эди.
24 январь куни бўлиб ўтган ўша мажлисда Россия Олий Суди Нурматовнинг кассация аризасини қондириб, журналистни Россиядан чиқариб юбориш ҳақида қуйи судлар чиқарган қарорни қайта кўриб чиқишга юборди.
Ҳозиргача Сахароводаги депортация марказида ярим йилдан буён қолаётган Али Феруз 2017 йилнингг август ойи бошларида Россияда қонуний ишлаш тартибини бузганликда айбланиб қўлга олинган эди. Журналист Ўзбекистонга қайтадиган бўлса, у ерда террор ташкилотига аъзоликда айбланиши мумкинлигини иддао қилмоқда.
2017 йилнинг 1 августида Москванинг Басманний туман суди Ўзбекистон ватандоши бўлган Худойберди Нурматовни 5 минг рубль жаримага тортиб, мамлакатдан Ўзбекистонга чиқариб юбориш тўғрисида қарор чиқарганди. Ўзининг ноҳақ қарорлари билан танилган Басманний судининг бу қарори ҳам жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди, Али Феруз ҳимоясига кўплаб акциялар, юришлар ва пикетлар уюштирилгани тўғрисида Озодлик хабар берганди.
“Новая газета” мухбири Али Ферузнинг иши Страсбургдаги судда кўрилган ва уни Ўзбекистонга чиқариб юбориш мумкин эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Октябрь ойининг охирларида Али Феруз Андрей Сахаров номидаги "Мардлик учун" ордени билан мукофотланган эди. https://www.ozodlik.org/a/rossiya-ali-feruz/29014660.html

Комментарии

  • 3 фев 2018 17:39
    Гарчан бу кофир атест босаям узбга кайтмагани яхши бобди.буни улгани яхши лекин хатто кофирни хам узб шароитида кийнаб зулм билан улдириш мумкин емас.
  • 3 фев 2018 17:52
    Али Феруз журналист деганлари .....шу озодлик гурухида юрадиган... ....журналист профилида инсонмасмикан.а ишкилиб:-O:-D
  • 3 фев 2018 17:56
    Хозир узи хам келиб колса керак....бугун чота кечикаяапти....мажлиси куп давом этди микан.а:-O:-D
  • 3 фев 2018 20:17
    Кўт бу бола
  • 3 фев 2018 20:23
    Янгилини озодлига кириб ешитмадизми янги хабар?
  • 3 фев 2018 20:24
    Йўқ қанақа янгилик?
  • 3 фев 2018 20:25
    Ола ана бомасам хозиргини озодлина янги хабар чикди.ислам каримов нажасни жияни яни акаси арслан каримов угли жамшит каримов айтишича каримов тугилган пайт бобоси камокда боган.ислам каримов бизи ойладан емас деябди бу хакида китоб йозябди екан.
  • 3 фев 2018 20:26
    Ман ахлат титмиман.
    Ахлат титувчи вирт танқидчилари бор.
  • 3 фев 2018 20:27
    Жияни бизи ойлага хеч канака алокаси йок.ислам каримов тугилган пайт бобом турмада еди деябди.
  • 3 фев 2018 20:27
    Каримовни коп мактардизда шунга айтябман
  • 3 фев 2018 20:29
    Мақташга лойиқ тарафларини мақтайман ёмонламиман ўлганларни.
    Аллох ўзи билади мархумларни нима қилишни
  • 3 фев 2018 22:12
    Ким у одам?
  • 4 фев 2018 01:19
    маскарабос казак
  • 4 фев 2018 20:04
    Бунака гандонларди отиб ташаш керак узи
  • 7 фев 2018 12:25
    ХОНЗОДА S ответила JOKER
    Бу  бола  нима  иш  киган  узи??? Хеч  эшитмаганаканман. Ёзила  иложи  буса..